Абдуллаева Малика Илхамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Нутқ технологиялари асосида эшитиш қобилияти чекланган беморларни реабилитация қилиш ахборот тизимини ишлаб чиқиш», 05.01.10 – Ахборот олиш тизимлари ва жараёнлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Т3546
Илмий раҳбар: Мусаев Муҳаммаджон Маҳмудович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий кенгаш рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.01.
Расмий оппонентлар: Саидов Абдусобир Абдураҳмонович, техника фанлари доктори, профессор; Элов Жамшид Бекмуродович техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади чуқур нейрон тармоқлардан фойдаланган ҳолда ўзбек тили нутқини таҳлил қилиш ва синтез қилиш алгоритмлари асосида эшитиш нуқсони мавжуд беморларни реабилитация қилиш учун ахборот тизимини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эшитиш нуқсони мавжуд беморларни реабилитация қилиш дастурий компонентлари ва МВТ модели асосида ахборот тизимининг архитектураси ишлаб чиқилди;
нутқ таҳлили ва синтез моделлари асосида нутқ интерфейси ишлаб чиқилди, чуқур нейрон тармоқлар асосида яратилган ўзбек тили ТТС тизимининг IDEF0 диаграммаси қурилди;
ўзбек тили нутқ синтези жараёнининг нутқ базаси ва беморни реабилитация махсус луғатнинг нутқ бирликлари эталонлари маълумотлар базаси шакллантирилди;
беморнинг нутқ қобилиятларини тиклаш учун ўзбек тили фонемалари, бўғинлари ва сўзларини таҳлил қилиш жараёни алгоритми ишлаб чиқилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Сунъий интеллект алгоритмлари ёрдамида нутқни таҳлил қилиш ва синтез қилиш усуллари, алгоритмлари ва дастурий таъминоти асосида ишлаб чиқилган ахборот тизими:
Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида, ЛОР аъзоларининг туғма ва орттирилган касалликлари бўлимида беморларнинг кохлеар имплантациядан сўнг эшитиш ва нутқини реабилитация қилиш учун жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирлигининг 2023 йил 11 майдаги 33-8/3119-сон маълумотномаси). Ахборот тизимидан фойдаланиш болаларни реабилитация қилиш жараёнини сурдопедагог раҳбарлигида анъанавий реабилитация усулига нисбатан 1,5-2 баравар тезлаштириш имконини берди. Илмий ишларнинг самараси реабилитация жараёнида ишлаб чиқилган нутқ технологияларидан фойдаланиш орқали эришилади; Шу ўринда мен сизнинг фикрингизни ушбу диссертация ишининг ижтимоийлигига қаратмоқчиман.
“Нова ресеарч анд ресолутион” МЧЖда нутқ бузилиши бўлган болаларда нутқ нуқсонларини бартараф этиш учун жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирлигининг 2023 йил 11 майдаги 33-8/3119-сон маълумотномаси ). Натижада, таклиф этилган қуйи тизимлар асосида ишлаб чиқилган ахборот тизими логопед билан болаларнинг машғулотлар сонини қисқартириш имконини берди, шу билан бир қаторда ахборот тизими онлайн шаклига эга бўлганлиги болаларнинг исталган вақтда шуғулланиш имконини беради. Бу эса ўз навбатида нутқ нуқсонлари мавжуд бўлган болаларни реабилитация қилиш жараёнини тезлаштиришди.