Sayt test rejimida ishlamoqda

Хашимов Азиз Озадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Металлургия саноати корхоналарини солиққа тортиш ва солиқ назоратини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Iqt2459
Илмий раҳбар: Исаев Фахриддин Икромович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Диссертация иши Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги «Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари» илмий-тадқиқот маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Кузиева Наргиза Рамазановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Зафаржон Алижонович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади металлургия корхоналарини солиққа тортиш ва солиқ назоратини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
солиқ органларида қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ тўловчи сифатида махсус рўйхатга олиш ҳисобига қўйилганлик тўғрисидаги гувоҳномани бериш ҳамда унинг амал қилиши билан боғлиқ барча хатти-ҳаракатларни белгиловчи тартибни ишлаб чиқиш таклифи асосланган;
қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғи тўловчиларига нисбатан ўтган йил якунлари бўйича жами даромади ўн миллиард сўмдан ошмаган шахс солиқ қарзи юзага келган санадан эътиборан бир ой ичида солиқ органларига солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи тўғрисида хабарнома юборилганлиги шартини киритиш орқали солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш шартларини такомиллаштириш  асосланган;
қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплашга нисбатан камерал солиқ текшируви солиқ тўловчи томонидан солиқ даври учун солиқ ҳисоботи тақдим этиш чоғида солиқ органлари қўшилган қиймат солиғининг салбий суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) тўғрисида хабардор қилинган кундан эътиборан ўттиз кун ичида амалга ошириш таклиф этилган;
солиқ аудити ўтказилган шахс солиқ текшируви натижаларидан қониқмаган тақдирда, солиқ аудити далолатномасини олган кундан эътиборан ўн кун ичида тегишли солиқ органига ёзма эътирозларини тақдим этиш тартибини жорий этиш орқали солиққа тортиш ва солиқ назоратини такомиллаштириш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Металлургия саноати корхоналарини солиққа тортиш ва солиқ назоратини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
солиқ органларида қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ тўловчи сифатида махсус рўйхатга олиш ҳисобига қўйилганлик тўғрисидаги гувоҳномани бериш ҳамда унинг амал қилиши билан боғлиқ барча хатти-ҳаракатларни белгиловчи тартибни ишлаб чиқиш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 30-декабрдаги ЎРҚ-812-сон Қонуни билан Солиқ кодексининг 237-моддасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2023-йил 6-январдаги 21-01071-сон маълумотномаси). Натижада ҚҚС тўловчиларни солиқ органларида ҳисобга қўйиш, уларга махсус гувоҳнома бериш, шунингдек унинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки бекор қилиш тартиби белгиланиб, жорий йилнинг 1-ноябр ҳолатига 8,2 трлн. сўмлик шубҳали операцияларни амалга оширган 3,3 мингта солиқ тўловчининг гувоҳномаси тўхтатилган ҳамда ушбу операциялар бўйича ҳисобга олинган ҚҚС суммаси 1,1 трлн. сўмни ташкил этган;
қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғи тўловчиларига нисбатан ўтган йил якунлари бўйича жами даромади ўн миллиард сўмдан ошмаган шахс солиқ қарзи юзага келган санадан эътиборан бир ой ичида солиқ органларига солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи тўғрисида хабарнома юборилганлиги шартини киритиш орқали солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш шартларини такомиллаштириш  таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 30-декабрдаги ЎРҚ-812-сон Қонуни билан Солиқ кодексининг 100-моддасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2023-йил 6-январдаги 21-01071-сон маълумотномаси). Натижада товар айланмаси 10 миллиард сўмгача бўлган кичик бизнес субектларига хабардор қилиш орқали солиқ қарзини фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилган;
қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплашга нисбатан камерал солиқ текшируви солиқ тўловчи томонидан солиқ даври учун солиқ ҳисоботи тақдим этиш чоғида солиқ органлари қўшилган қиймат солиғининг салбий суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) тўғрисида хабардор қилинган кундан эътиборан ўттиз кун ичида амалга ошириш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 30-декабрдаги ЎРҚ-812-сон Қонуни билан Солиқ кодексининг 138-моддасига киритилдган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2023-йил 6-январдаги 21-01071-сон маълумотномаси). Натижада қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрни қопланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммаси асослантирилганлигининг камерал солиқ текшируви муддатини 60 кундан 30 кунгача қисқартирилган;
солиқ аудити ўтказилган шахс солиқ текшируви натижаларидан қониқмаган тақдирда, солиқ аудити далолатномасини олган кундан эътиборан ўн кун ичида тегишли солиқ органига ёзма эътирозларини тақдим этиш тартибини жорий этиш орқали солиққа тортиш ва солиқ назоратини такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 7-январдаги 1-сон қарорида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2023-йил 6-январдаги 21-01071-сон маълумотномаси). Натижада солиқ аудити ўтказиш жараёнида солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда солиқ текшируви жараёнларининг шаффофлиги ва адолатлилигини таъминлаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish