Sayt test rejimida ishlamoqda

Исакулов Шухрат Наркуловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи) “Ўзбекистон Республикасида ташқи меҳнат миграциясини бошқариш методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.13 – «Менежмент».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.DSc/Iqt402.
Илмий раҳбар: Мажуд эмас.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги илмий даражалар берувчи DSc.20/13.05.2020.I.23.01. Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: и.ф.д., проф. Юлдашев Равшан Зокирович, и.ф.д., проф. Умурзаков Боходир Хамидович, ҳамда и.ф.д., проф. Рахимова Нигина Хайруллаевна.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади.
Ўзбекистон Республикасида ташқи меҳнат миграциясини бошқариш тизимини такомиллаштиришга каратилган назарий ва илмий-услубий ёндашувларини иктисодий тараққиётга йўналтириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фуқароларни хорижда иш билан таъминлаш тизимини хусусий бандлик агентликларининг хизмат турларига оид қонунчилик нормаси билан тўлдириш орқали ташқи меҳнат миграциясини бошқариш тизимида легал меҳнат оқимларини 10%га оширишга ва 250 минг меҳнат мигрантларини чет элда иш билан таъминлашдаги ижобий таъсири асосланди;
миграция жараёнлари ва ташқи меҳнат миграцияси истиқболига турли омилларнинг таъсирининг 2030 йилгача бўлган пессимистик ва оптимистик прогноз вариантлари ва уларни давлат томонидан тартибга солишда ҳисобга олиниши асосланди;
нодавлат, жамоат ташкилотлари, хўжалик юритувчи субъектлар иштироқида ташқи меҳнат миграциясини тартибга солиш давлат тизимининг мақбул ташкилий-институционал тузилмасини оптималлаштириш асосида ташқи меҳнат миграциясига алоқадор муассасаларнинг ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш асосланди;
Ўзбекистонда миграция жараёнларига таъсир этувчи иш ҳақи ва даромад омилларининг кўп омилли эконометрик моделининг ўлчов параметрларидан фойдаланиш асосида ўртача номинал иш ҳақининг бир фоизга ошиши миграциянинг ўртача 0,754 фоизга қисқаришига ҳамда аҳоли жон бошига реал жами даромаднинг ўсиши меҳнат миграцияси оқимининг ўртача 0,258% га камайиши асосланди;
ташқи меҳнат миграциясини самарали тартибга солишга қаратилган манфаатдор муассасалар ва ташкилотларнинг вазифалари ва уларнинг функцияларини мақбул тарзда қайта тақсимланиши натижасида хорижга чиқиб кетаётган мигрантларни жўнаб кетиш олдидан тайёрлаш жараёнида ноқонуний миграция оқимларининг 20 фоизга қисқариши асосланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикасининг миграция соҳасидаги давлат сиёсатини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий-амалий ва услубий тавсиялар асосида қуйидагилар жорий этилди:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан тасдиқланган (2021 йил 9 ноябрдаги  04/3-05-1216-сон) “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги қонунида, Ўзбекистон Республикаси “Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида”ги Қонуни лойиҳасида, ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришда фойдаланилган (Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси 2012 йил 30 июлдаги 04/3-02-50-сонли маълумотномаси). Ташқи меҳнат миграциясини тартибга солишда ижтимоий йўналтирилган бошқарув ва услубий ёндашувлар, шунингдек, қонунчилик билан таъминлаш бўйича муаллифнинг илмий, назарий ва услубий таклифларидан фойдаланилган. Ушбу таклифларни амалиётга татбиқ этиш натижасида фуқароларни хорижда иш билан таъминлаш тизимини янги қонунчилик нормалари (қонуннинг 10 моддаси) билан тўлдириш орқали либераллаштирилди, бу эса ташқи меҳнат миграциясини бошқариш тизимини такомиллаштириш имконини берди. Муаллиф томонидан таклиф этилган методология ва бошқарувнинг янги усуллари хисобидан легал оқимларни 10%га оширишга ва 250 минг меҳнат мигрантларга ижобий таъсир кўрсатди (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 30 декабрдаги 01/00-03/19-11961-сон маълумотномаси);
миграция жараёнларини тизимлаштириш ва таснифлаш, унинг асосида аниқланган ўлчанадиган/ўлчаб бўлмайдиган омиллар ва кўрсаткичлар, миграциянинг ҳаракатлантирувчи ва чекловчи омиллари бўйича Туризм ва маданий мерос вазирлиги ишига киритилган бўлиб илмий-услубий ишланмалар уларнинг ташқи меҳнат истиқболига таъсирининг прогнозли вариантларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2023 йил 07 январдаги 04-18/84-сон маълумотномаси ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 30 декабрдаги 01/00-03/19-11961-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларни амалиётга татбиқи натижасида меҳнат миграцияси оқимига турли омиллар таъсирининг прогнозли вариантлари ишлаб чиқилди (2030 йилда пессимистик прогноз - 3,25 миллион кишига кўтарилади, оптимистик прогноз - 1,20 миллион кишига камаяди);
нодавлат, жамоат ташкилотлари, тадбиркорлик субектлари иштирокида ташқи меҳнат миграциясини тартибга солиш бўйича ташкилий-институционал тузилмани оптималлаштириш бўйича таклиф “Фуқароларни ишга жойлаштириш мақсадида тизимли танлаш жараёнини ташкил этиш усуллари” илмий ишланмасида фойдаланилди. Ўзбекистон Республикасининг хорижда (рўйхатга олиш, меҳнатга лаёқатлилигини ва талабгорларнинг малакасини баҳолаш) ва амалга оширилаётган Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида фойдаланилган (Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг 2017-йил 12 октябрдаги 02-24/4847-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиғи натижасида Агентликнинг ялпи фойдаси 12 минг нафар талабгорни танлаб олиш натижасида йилига 1 миллиард 310 миллион сўмдан ортиқни ташкил этди, бунда мигрантлар учун хизматлар нархи 17 фоизга камайтирилди. Давлат миграциясини бошқариш тизимининг таклиф этилаётган янги тузилмасини амалиётга татбиқ этиш, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг ташкилий тузилмасини оптималлаштириш, жамоат ташкилотлари ва меҳнат миграциясига хизмат кўрсатиш инфратузилмаси ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик механизмини ҳамда бошқарув тизими такомиллаштиришни таъминлади, бу эса меҳнат миграциясига хизмат кўрсатиш инфратузилмаси самарадорлигини оширди ва Ташқи меҳнат миграцияси агентликнинг амалдаги иш ҳақини ўртача 9 фоизга, ва мигрантларнинг пул ўтказмаларини 10 фоизга оширишга ёрдам берди (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 30 декабрдаги 01/00-03/19-11961-сон маълумотномаси);
Ўзбекистонда миграция жараёнларига таъсир этувчи иш ҳақи ва даромад омилларининг кўп омилли эконометрик моделининг миқдор параметрлари таклифлар давлат, жамият ва мигрантлар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ташқи меҳнат миграциясининг турли жиҳатларига таъсир этувчи энг муҳим омилларни аниқлаш таклифи миграция жараёнларини тартибга солишда фойдаланилди ҳамда қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштиришда ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятида ташқи миграцияни тартибга солишда фойдаланилган (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 30 декабрдаги 01/00-03/19-11961-сонли маълумотномаси). Таклиф амалий татбиғи натижаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ташкилий равишда ишга жойлаштириш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони, Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ташкилий равишда ишга жойлаштиришнинг яхлит тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштиришни лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги низом, “Фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури” лойиҳаларида ўз аксини топди;
ташқи меҳнат миграциясини давлат томонидан тартибга солишда оптималлаштириш бўйича таклифлар “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги қонун ҳужжатларига “Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида”ги қонун  лойиҳасига жумладан, “Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида”ги қонун лойиҳасига тушунтириш хати” киритилди (мазкур қонун лойиҳасининг 13, 14, 15, 20-моддалари), “Қонунни қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлиги концепцияси” бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, шунингдек, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги бошқарув фаолиятини оптималлаштиришда фойдаланилган (Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2021 йил 9 ноябрдаги 04/3-05-1216-сонли маълумотномаси ва Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги 2017 йил 28 августдаги А/07-5733-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга татбиғи натижасида ташқи меҳнат миграциясини қонунчилик билан тартибга солишнинг турли жиҳатларини тўлиқ қамраб олиниши таъминланди (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 30 декабрдаги 01/00-03/19-11961-сон маълумотномаси). Шунингдек, Вазирлик ва Агентлик функция ва вазифалари оптималлаштириш натижасида хорижга чиқиб кетаётган мигрантларни жўнаб кетиш олдидан тайёрлаш жараёнида ноқонуний миграция оқимларининг 20,0 фоизга қисқаришига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish