Sayt test rejimida ishlamoqda

Хикматов Шерзод Тухтамуродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шўрланган тупроқларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашда янги типдаги ёпиқ горизонтал зовурнинг агромелиоратив самарадорлигини илмий асослаш”, 06.01.02 – Мелиорация ва суғорма деҳқончилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: BV2022.2.PhD/Qx499
Илмий раҳбар: Норқулов Усмонқул, қишлоқ хўжaлиги фaнлaри доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/04.03.2022.Qx.13.01.
Расмий оппонентлар: Матякубов Бахтиёр Шамуратович, қишлоқ хўжaлиги фaнлaри доктори, профессор; Хасанов Максуд Марифович, қишлоқ хўжaлиги фaнлaри номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Жиззах вилоятининг ўртача шўрланган сизот сувлари ер юзасига яқин жойлашган ерларда янги типдаги ёпиқ горизонтал зовурнинг агромелиоратив самарадорлигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор, янги конструкциядаги ёпиқ зовурлаштирилган тажриба майдонида аниқланган шўр ювиш меъёри йиллар бўйича 1400-2123 м3/га бўлганда тупроқнинг бир метр қатламида қуруқ қолдиқ миқдори 0,731% дан 0,673% гача, хлор ионининг миқдори 0,043% дан 0,020% гача ювилганлиги аниқланган;
тажриба майдонида мавсумий шўр ювиш меъёри ўртача 1800 м3/га, ғўзани мавсум давомида 3 марта 0-3-0 тизимда, ҳар галги суғориш меъёри 800-1000 м3/га, мавсумий суғориш меъёри 2400-2800 м3/га бўлишлиги ишлаб чиқилган;
сизот сувларининг жойлашиш чуқурлиги тажриба вариантида шўр ювиш даврида 165-170 см, ғўзани суғориш даврида 162-168 см яъни назоратга нисбатан 5-22 ва 14-26 см чуқурликда жойлашганлиги ва сизот сувларининг пасайиш тезлиги 20-22 см/сут бўлганлиги аниқланган;
ўрнатилган зовурнинг сув оқими йил давомида икки марта максимал оқим (шўр ювиш даврида 0,076-0,122 л/с.га ва ғўзани суғориш даврида 0,056-0,060 л/с.га) ва икки марта минимал оқим (апрел-май-0,040-0,054 л//с.га ва сентябр-октябр) вужудга келиши ҳамда бир гектар майдонга йил давомида шўр ювиш ва ғўзани суғориш учун берилган жами сувнинг (4514 м3/га) 36 фоизини тортиб олиши аниқланган;
янги конструкциядаги ёпиқ зовур барпо қилинган майдонда 27,8 ц/га пахта хосили етиштирилганлиги, 3766000 сўм/га соф фойда олинганлиги, рентабеллик даражаси 47,6% бўлганлиги ва янги зовур қуриш учун қилинган жами харажатларни олинган соф фойда ҳисобига 5 йилда қоплаш мумкинлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўртача шўрланган, сизот сувлари юза жойлашган тупроқлар шароитида тупроқларни мелиоратив ҳолатини яхшилашда янги типдаги горизонтал зовурнинг самарадорлиги бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
пахтачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари учун “Янги юза ёпиқ горизонтал зовур барпо қилинган суғориладиган майдонларда шўр ювиш ва ғўзани суғориш тартиблари” номли тавсиянома тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 19-июл №07/35-04/4794-сонли маълумотномаси). Ушбу тавсиянома бугунги кунда Жиззах вилоятининг сизот сувлари юза жойлашган, турли даражада шўрланган тупроқлари шароитида янги типдаги горизонтал зовурни қўллашда қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
шўр ювиш ҳамда ғўзани мақбул суғориш меъёрларини аниқлаш натижалари асосида “Ёпиқ горизонтал дренаж” бўйича фойдали моделга патент (№FAP01881) олинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 19-июл №07/35-04/4794-сонли маълумотномаси). Натижада, патент маълумотлари асосида фермер хўжаликларининг ўртача шўрланган тупроқлари шароитида сизот сувлари ғўзанинг ноўсув даврида 165-170 см, ўсув даврида 162-168 см чуқурликда жойлаштиришга, минераллашганлик даражасини шўр ювишдан олдин 4,5-5,0 г/л.дан шўри ювилгандан сўнг 4,0-4,4 г/л.гача камайтиришга, тупроқ таркибидаги тузлар миқдорини (қуруқ қолдиқ) 0,731 % дан 0,673 % гача, хлор ионининг миқдорини 0,043 % дан 0,020 % гача камайтиришга эришилган;
шўр ювиш муддати куз-қиш ойларида ўтказилиб, унинг меъёри атмосфера ёғинлар миқдорига боғлиқ ҳолда 1500-2300 м3/га, ғўзани мавсум давомида 0-3-0 тизимда 3 марта суғориш ва ҳар галги суғоришда 800-900 м3/га меъёр сув билан суғориш технологияси Жиззах вилояти Мирзачўл туманининг собиқ “Бахмал агро” ҳозирги “Наби Жаббор” фермер хўжалиги худудида 4,0 гектар, “Шербек-Элбек-19” фермер хўжалиги худудида 8,0 гектар майдонда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 19-июл №07/35-04/4794-сонли маълумотномаси). Натижада, фермер хўжаликлари далаларида янги типдаги горизонтал зовур ўрнатилмаган майдонга нисбатан ўрнатилган майдонда АН-Боявут-2 ғўза навидан юқори ҳосил олишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish