Sayt test rejimida ishlamoqda

Нарзуллоева Дилдора Саиджоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кардиоваскуляр холатни хисобга олиб сурункали юрак етишмовчилиги булган беморларни даволашни оптималлаштириш » 14.00.06 – Кардиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Tib2410  Илмий раҳбар: Мухамедова Муяссар Гафурджановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор. Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий – амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.64.01 рақамли кенгаш.
Расмий оппонентлар: Тулабоева Гавхар Миракбаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Курбонов Нурали Абдурахмонович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарканд  давлат  тиббиёт  университети.
Диссертация  йўналиши: амалий  аҳамиятга  молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади: Юрак қон томир тизимининг дастлабки функционал ҳолатига қараб сурункали юрак етишмовчилигини даволашни самарадорлигини аниқлаш ҳамда оптимал ташхислаш ва даволаш тактикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ишемия этиологияли сурункали юрак етишмовчилиги билан оғриган беморларда  чап қоринча отиш фракцияси фенотипларига қараб тожсимон томирлар заҳира ҳажми ва миокард тўқимасининг яшовчанлиги аниқланган;
ишемия этиологияли сурункали юрак етишмовчилиги билан оғриган беморларда 12 хафталик даво даврида гибернацияланган миокард ҳажмига вальсартан ва вальсартан/сакубитрил комбинациясини таъсири асосланган;
ишемия этиологияли СЮЕ билан оғриган беморлар бошланғич ЭхоКГ структур-функционал ҳолатига қараб 12 хафталик даво давомида СЮЕ нейрогуморал бошқарув тизимлари: симпатоадренал, ренин-ангиотензин-альдостерон ва натрийуретик пептидларни блоклайдиган турли хил вариантларни самарадорлигищ асосланган;
ишемия этиологияли СЮЕ билан оғриган беморларда тожсимон артериялар ва миокард тўқимаси захира ҳажмини инобатга олган ҳолатда оптимал ташхислаш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV.    Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 16 апрелдаги 27-з/004-сон хулосаси асосида (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институтининг 2022 йил 7 декабрдаги 5928-сонли хати юборилган):
илмий натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши ишемия этиологиясида ривожланган сурункали юрак етишмовчилигида миокард тўқимасининг структур-функционал ҳолати ҳамда тожсимон артерияларнинг захира хажмини аниқлаш имконини берган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: “Кардиоваскуляр функционал ҳолатни ҳисобга олиб сурункали юрак етишмовчилиги бўлган беморларни даволашни оптималлаштириш” Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича 15.12.2022 йилдаги №34 ҳамда Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича 19.12.2022 йилдаги № 27 жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ишемик этиологияли сурункали юрак етишмовчилиги билан оғриган беморларда миокард структур-функционал ҳолатини баҳолаш, ренин-ангиотензин-алдостерон ва симпато-адренал, натрий-уретик пептид тизимлар фаолияти миокарднинг гибернация ўчоғи ва тожсимон артериялар захира ҳажмига боғлиқлиги аниқланган,хамда даволаш тактикасини танлаш ва динамикада баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: “Кардиоваскуляр функционал ҳолатни ҳисобга олиб сурункали юрак етишмовчилиги бўлган беморларни даволашни оптималлаштириш” мавзуси жорий килинишини хисобига 1 нафар бемор учун 462.229 сум иктисод килинган (тажрибага кўра 8,3% беморларда курилган) Кўрилган лаборатор курсаткичлар 8,3% дан 6,9 % гача камайган. Хулоса: тадқиқот натижалари 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 724000 сўмдан 434400 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиши: “Кардиоваскуляр функционал ҳолатни ҳисобга олиб сурункали юрак етишмовчилиги бўлган беморларни даволашни оптималлаштириш” мавзусида илмий янгиликларни  бошка согликни саклаш муассаларига жорий этиш буйича Согликни саклаш вазирлигига Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти томонидан 2022 йил 7 декабрдаги 5928-сон хат юборилган;
гибернацияланган миокард ҳажмига валсартан ва валсартан/сакубитрил комбинацияси таъсирини таққослама ўрганилган ҳамда индивидуал даволаш усули тавсия этилади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича 15.12.2022 йилдаги №34 ҳамда Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича 19.12.2022 йилдаги №27 жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сурункали юрак етишмовчилиги булган беморларни даволашнинг замонавий тенденциялари касалликни клиник кечишинии енгиллаштирган, беморларнинг хаёт сифатини яхшиланишига ва мехнатга лаёкатсизлик кунлари камайишига эришилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: “Кардиоваскуляр функционал ҳолатни ҳисобга олиб сурункали юрак етишмовчилиги бўлган беморларни даволашни оптималлаштириш” мавзуси жорий килинишини хисобига 1 нафар бемор учун 462.229 сум иктисод килинган(тажрибага кура 8,3% беморларда курилди) Курилган лаборатор курсаткичлар 8,3% дан 6,9 % гача камайди. Хулоса: Хар бир беморлар  шифохонада даволаш кунларини 4 кунга қисқартирган. Шифохонада бир кунлик даволаш 72400 сўмга тўғри келишини хисобга олсак, хар бир бемор учун иқтисод ўртача бюджет маблағларини 289600 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 121000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиши: “Кардиоваскуляр функционал ҳолатни ҳисобга олиб сурункали юрак етишмовчилиги бўлган беморларни даволашни оптималлаштириш” мавзусида илмий янгиликларни  бошка согликни саклаш муассаларига жорий этиш буйича Согликни саклаш вазирлигига Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти томонидан 2022 йил 7 декабрдаги 5928-сон хат юборилган;
ишемия негизида ривожланган сурункали юрак етишмовчилиги билан оғриган беморларнинг бошланғич ЭхоКГ структур-функционал ҳолатига қараб сурункали юрак етишмовчилиги нейрогуморал бошқарув тизимлари, жумладан: симпатоадренал, ренин-ангиотензин-алдостерон ва натрий-уретик пептидларни блоклайдиган турли хил вариантларни самарадорлиги таққослама ўрганиш имконини берган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича 15.12.2022 йилдаги №34 ҳамда Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича 19.12.2022 йилдаги № 27 жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: 12 хафталик даво натижасида беморларнинг касалхонага кайта ташрифи камайган. Беморнинг бошлангич ЭхоКГ структур холати, ЭКГ хулосасига, БНУП микдорига, беморларнинг шикоятлари, объектив холатига 3 хафталик даводан кейин ижобий натижа берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: “Кардиоваскуляр функционал ҳолатни ҳисобга олиб сурункали юрак етишмовчилиги бўлган беморларни даволашни оптималлаштириш” мавзуси жорий килинишини хисобига 1 нафар бемор учун 462.229 сум иктисод килинган(тажрибага кура 8,3% беморларда курилди) Курилган лаборатор курсаткичлар 8,3% дан 6,9 % гача камайди  Хулоса: Бу холат беморни шифохонада даволаш кунларини 4 кунга қисқартирган. Шифохонада  бир кунлик даволаш 72400 сўмга тўғри келишини хисобига, хар бир бемор учун иқтисод ўртача 289600 сўмни ташкил этган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиши: “Кардиоваскуляр функционал ҳолатни ҳисобга олиб сурункали юрак етишмовчилиги бўлган беморларни даволашни оптималлаштириш” мавзусида илмий янгиликларни  бошка согликни саклаш муассаларига жорий этиш буйича Согликни саклаш вазирлигига Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти томонидан 2022 йил 7 декабрдаги 5928-сон хат юборилган;
ишемия этиологиясида ривожланган сурункали юрак етишмовчилиги беморларда натрий-уретик пептид тизими фаоллиги ва марказий гемодинамик кўрсаткичлар ўртасидаги боғлиқлик аниқланган ҳолатда оптимал ташхислаш ва даволаш алгоритми ишлаб чиқишга имкон берган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича 15.12.2022 йилдаги №34 ҳамда Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича 19.12.2022 йилдаги №27 жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: ўтказилган даволаш алгоритмидан олинган маълумотларга кўра, стандард давога қўшимча равишда ишемик этиологияли сурункали юрак етишмовчилиги билан оғриган беморларда қўллаш иқтисодий-ижтимоий самарадорлик кўрсаткичларини бирмунча ошириши аниқланган. Таклиф этилаётган алгоритм ёрдамида беморларнинг шифохонага ташрифи камайган ва соғлиқни сақлашга тушаётган юклама камайган. Ушбу алгоритмнинг стандард даво схемасидан фарқи зарб ҳажми ва чиқариш ҳажми кўрсаткичларининг яхшиланиши билан бир қаторда тожсимон артериялар заҳира ҳажмини ошишига ҳам сабаб бўлган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: “Кардиоваскуляр функционал ҳолатни ҳисобга олиб сурункали юрак етишмовчилиги бўлган беморларни даволашни оптималлаштириш” мавзуси жорий килинишини хисобига 1 нафар бемор учун 462.229 сум иктисод килинган(тажрибага кура 8,3% беморларда курилди) Курилган лаборатор курсаткичлар 8,3% дан 6,9 % гача камайди  ,тадкикот натижалари 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 724000 сўмдан 434400 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.Жами курилган микдор 55490000 сум. Хулоса:Жорий килинган текшириш усуллари бир нафар бемор хисобига бюджет маблагларини 12450000 сумга ва бюджетдан ташкари маблагларни 5812045 сумга иктисод килиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиши: “Кардиоваскуляр функционал ҳолатни ҳисобга олиб сурункали юрак етишмовчилиги бўлган беморларни даволашни оптималлаштириш” мавзусида илмий янгиликларни  бошка согликни саклаш муассаларига жорий этиш буйича Согликни саклаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти томонидан 2022йил 7 декабрдаги 5928 –сон  хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish