Яхшиев Улуғбек Турдалиевичнинг
фан доктори (DSc) диссертатсияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ядро муҳитидаги адронлар: кирал солитон орқали яқинлашиш”, 01.04.02 – Назарий физика.
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.DSc/FM214
Илмий раҳбар: Мусаханов Мирзаюсуф Мирзамахмудович, академик, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий Университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий Университети, DSc.03/30.12.2019.FM.01.09.
Расмий оппонентлар: Иргазиев Бахадир Файзуллаевич, физика-математика фанлари доктори, профессор Ўзбекистон Миллий Университети; Усманов Пазлитдин Нуритдинович, физика-математика фанлари доктори, профессор, Наманган Инженер-технология институти; Сеунг-Ил Нам, PhD, профессор, Пукёнг Миллий Университети, Жанубий Кореа.
Йетакчи ташкилот: Ўз РФА, “Физика-Қуёш” ИИЧБ, Физика-Техника Институти.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади зич ядро муҳитида адронларнинг, ядроларнинг ўзини ва материянинг катта зичликлардаги ҳоссаларини бир хил Лагранжиан асосида кўриб чиқувчи эффектив феноменологик моделини ишлаб чиқишдир.
III.Тадқиқотнинг илмий янгиликлари:
ядро муҳитидаги адрон хоссаларини ва атом ядроларининг хоссаларини ўрганиш учун эффектив модел ёндашувини ишлаб чиқилди ва бу ёндашув атом ядроларининг оддий зичлигидан тортиб компакт юлдузларда мавжуд бўлган ўта юқори зичликли ҳудудларга тегишли бўлган турли хил феноменологик ҳодисаларни тўғри тавсифлайди;
симметрик ва ассимметрик ядро моддасининг тенгламаларини тўғри ишлаб чиқилди ва ядро зичлигининг кенг диапазонида феноменологик далиллар билан мослик ўрнатуилди;
хусусан, модел икки қуёш массасига тенг массали нейтрон юлдузларининг хоссаларини тўғри тасвирлади;
дастлаб SU(2) ароматлар секторида ишлаб чиқилган усул SU(3) ароматлар секторига кенгайтирилиб, ғалати кварк билан боғлиқ ҳодисаларни ва оғир кварк билан боғлиқ ҳодисаларни қамраб олинди;
ядро муҳитидаги гиперонларни ўрганишда каон масса ўзгаришларининг аҳамияти кўрсатилди;
ядро муҳитидаги оғир барионлар массаларининг ўзгариши ва уларнинг ядро муҳитидаги оғир мезон массалари билан алоқаси бўйича башоратлар ҳам солитон моделлари доирасида биринчи марта амалга оширилди;
модел яқинлашувига боғлиқ бўлмаган SU(3) квантлаш доирасида ўртача майдон ёндашувига асосланган қўллашларни амалга оширилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши қисман амалга оширилди ва келажакда тезлаткичларда режалаштирилган тажрибалар асосида амалга оширилиши кутилмоқда. Хусусан, "Жефферсон лабораториясида чекланган ядролардан нуклонларни ионизатсия қилиш реакциялари" давомида фойдаланилиши кутилмоқда.