Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунов Жахонгир Пулатовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда пенсия таъминоти тизими барқарорлигини таъминлаш йўналишлари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.ДСc/Иқт455
Илмий маслаҳатчи: Жумайев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ДСc.09/31.08.2022.И.151.01.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Қўзийева Наргиза Рамазоновна; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Худойқулов Садриддин Каримович; иқтисодиёт фанлари доктори Давронов Шухратжон Зухурович
Йетакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номли Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда пенсия таъминоти тизими барқарорлигини таъминлаш ва такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фуқароларнинг пенсия миқдорларини мамлакатнинг иқтисодий кўрсаткичларига мувофиқ ошириб бориш мақсадида пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун ўртача иш ҳақининг максимал миқдорини пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 баробаридан 12 баробаригача ошириш таклиф етилган;
пенсионерларни янада қўллаб-қувватлаш ҳамда пенсия таъминоти тизими барқарорлигини таъминлашда қоплаш коеффицийентини яхшилашда пенсионер учун ҳисоблаб чиқарилган, лекин унинг томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсияни тўлаш муддатини узайтириш таклиф етилган;
пенсия ва ижтимоий нафақаларни ўз вақтида молиялаштириш мақсадида давлат буджетидан трансфертлар ажратиш орқали буджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг дефицитини қоплаш асосида барқарор фаолият кўрсатиши асосланган;
Пенсия жамғармаси учун қўшимча даромад манбасини яратиш ва маҳкумларни келажакда пенсия билан таъминлаш мақсадида жазони ижро етиш муассасаларида озодликдан маҳрум етишга ҳукм қилинган шахсларнинг жазони ўташ даврида бажарадиган ишлари, агар бажарилган давр учун жазони ижро етиш муассасаси томонидан ижтимоий солиқ тўланган бўлса, пенсия тайинлашда иш стажига қўшиб ҳисоблаш таклиф етилган;
аҳоли турмуш даражасини янада ошириш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳисобланган ва тўланаётган пенсия ва нафақаларнинг енг кам миқдорларини минимал истеъмол харажатлари миқдорига тенглаштириш таклиф етилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда пенсия таъминоти тизими барқарорлигини таъминлаш йўналишлари бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
фуқароларнинг пенсия миқдорларини мамлакатнинг иқтисодий кўрсаткичларига мувофиқ ошириб бориш мақсадида пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун ўртача иш ҳақининг максимал миқдорини пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 баробаридан 12 баробаригача ошириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги “2022 – 2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида” ПФ-60-сон Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023-йил 18-мартдаги 03158-сон маълумотномаси). Натижада 371 минг нафар фуқароларнинг пенсия миқдорлари қайта ҳисоб-китоб қилиниб, ўртача ойлик пенсия миқдори 400 000 сўмгача оширилди;
фуқароларнинг пенсия таъминотини яхшилаш ва пенсионерларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида, пенсионерга ҳисоблаб чиқариб қўйилган, лекин унинг томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсияни тўлаш муддатини 12 ойдан 24 ойга узайтириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 28-февралдаги “2022 – 2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга еътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” ПФ-27-сон Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023-йил 18-мартдаги 03158-сон маълумотномаси). Натижада 2024-йил 1-январдан бошлаб, 2,4 минг нафардан ортиқ фуқарога 35 млрд. сўм миқдордаги пенсия тўлаб берилиши имконияти яратилади;
давлат пенсиялари ва ижтимоий нафақаларни ўз вақтида молиялаштириш мақсадида давлат буджетидан трансфертлар ажратиш орқали буджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг дефицитини қоплаш асосида молиявий барқарорлигини ошириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 30-декабрдаги “2023-йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат буджети тўғрисида” ЎРҚ-813-сон Қонунида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023-йил 18-мартдаги 03158-сон маълумотномаси). Натижада 2023-йилда буджетдан ташқари Пенсия жамғармасига давлат буджетидан 15,0 трлн. сўм ажратилган;
фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими барқарор фаолият юритиши мақсадида озодликдан маҳрум етишга ҳукм қилинган шахсларнинг жазони ижро етиш муассасаларида жазони ўташ даврида бажарадиган ҳар қандай иши, агар ушбу иш бажарилган давр учун жазони ижро етиш муассасаси томонидан ижтимоий солиқ тўланган бўлса, пенсия тайинлашда иш стажига қўшиб ҳисоблаш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2023-йил 15-февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ЎРҚ-817-сон Қонунида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023-йил 18-мартдаги 03158-сон маълумотномаси). Натижда “авлодлар бирдамлиги” пенсия тизими бақрарор бўлишида унда иштирок етувчилар сони ва даражаси яхшиланади, қамров коеффициентини ошишига хизмат қилади ҳамда пенсия тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини белгилаш имконини беради;
аҳоли турмуш даражасини янада ошириш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида пенсия ва нафақаларнинг енг кам миқдорларини минимал истеъмол харажатлари миқдорига тенглаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 4-июндаги “Aҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-6241-сон Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023-йил 18-мартдаги 03158-сон маълумотномаси). Натижада пенсия ва нафақаларнинг енг кам миқдорлари 14 фоизга оширилиб, минимал истеъмол харажатлари миқдоридан кам бўлмаслиги таъминланди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish