Sayt test rejimida ishlamoqda

Омонов Сардор Ўлмасовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Капитал бозорида институционал инвесторлар фаоллигини ошириш», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.3.ПҳД/Иқт2446. 
Илмий раҳбар: Ботиров Aзамат Aхмедович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, ДСc.03/30.12.2019.И.17.01. Расмий оппонентлар: Карлибайева Рая Ходжабайевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Aликулов Aзамат Туйгунович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), доцент.
Йетакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон капитал бозорида институционал инвесторлар фаоллигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тижорат банкларининг инвестицион воситачилик фаолияти самарадорлигини ошириш асосида капитал бозорида аксиялар, облигациялар, давлат қимматли қоғозларини муваффақиятли жойлаштириш асосланган;
қисқа ва узоқ муддатли корпоратив облигацияларни маҳаллий ва халқаро капитал бозорига емиссия қилиш орқали молиявий ресурслар жалб етиш ва янги лойиҳаларни молиялаштириш асосланган;
емитентларнинг молиявий технологиялардан фойдаланишларини кенгайтириш мақсадида тижорат банкларининг капитал бозорида молиявий рискларни камайтириш, инвестицион краудфандинг, робо-маслаҳатчи, онлайн молиявий консалтинг каби фаолиятларини йўлга қўйиш таклиф етилган;
капитал бозорида емиссион фаолиятни кенгайтириш мақсадида узоқ муддатли корпоратив облигациялар таъминоти сифатида суғурта полисларидан фойдаланиш асосланган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Капитал бозорида институционал инвесторлар фаоллигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тижорат банкларининг инвестицион воситачилик фаолияти самарадорлигини ошириш асосида капитал бозорида аксиялар, облигациялар, давлат қимматли қоғозларини муваффақиятли жойлаштириш таклифи маҳаллий давлат қимматли қоғозлар бозорида “Aсакабанк” AЖнинг воситачилик фаолиятини йўлга қўйишда фойдаланилган (“Aсакабанк” AЖнинг 2022 йил 17 ноябрдаги 19-01/6735-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, “Aсакабанк” AЖ томонидан 2022 йил 1 ноябрда Йевропа тикланиш ва тараққиёт банкига жами 10 млрд. сўмлик давлат қимматли қоғозлари сотиб олинишида брокерлик фаолияти кўрсатилган;
қисқа ва узоқ муддатли корпоратив облигацияларни маҳаллий ва халқаро капитал бозорига емиссия қилиш орқали молиявий ресурслар жалб етиш ва янги лойиҳаларни молиялаштириш таклифи “Aсакабанк” AЖнинг “Ўрта муддатли ва узоқ муддатли давр учун ривожланиш стратегияси”да фойдаланилган (“Aсакабанк” AЖнинг 2022 йил 17 ноябрдаги 19-01/6735-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, “Aсакабанк” AЖ томонидан халқаро фонд биржаларига халқаро облигацияларни жойлаштириш ҳамда қўшимча капитал жалб қилиш орқали банк капитали йетарлилик коеффициентини 2023 йилда 17 фоизга йетказиш режалаштирилган; 
емитентларнинг молиявий технологиялардан фойдаланишларини кенгайтириш мақсадида тижорат банкларининг капитал бозорида молиявий рискларни камайтириш, инвестицион краудфандинг, робо-маслаҳатчи, онлайн молиявий консалтинг каби фаолиятларини йўлга қўйиш таклифи “УзAуто Моторс” AЖ томонидан ташкил етилган ИПО операциясида “Aсакабанк” AЖнинг инвестицион воситачилик хизматларини йўлга қўйишда фойдаланилган (“Aсакабанк” AЖнинг 2022 йил 17 ноябрдаги 19-01/6735-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, “УзAуто Моторс” AЖ томонидан ташкил етилган ИПО операциясида аксиялар сотиб олиш учун “Aсакабанк” AЖ томонидан банк филиалларида брокерлик ҳисобрақамларини очиш ҳамда инвесторлар учун онлайн молиявий консалтинг, инвестицион краудфандинг ва инвестицион рискларни баҳолаш хизматларини йўлга қўйиш орқали “УзAуто Моторс” AЖ томонидан ташкил етилган ИПО операциясида 1383 та ариза орқали деярли 56 890,968 млн. сўм ҳажмидаги капитал жалб қилинган, жойлаштирилган аксияларнинг 80,1 фоизи институционал инвесторлар ҳамда қолган 19,9 фоизи чакана инвесторлар орасида тақсимланган;
капитал бозорида емиссион фаолиятни кенгайтириш мақсадида узоқ муддатли корпоратив облигациялар таъминоти сифатида суғурта полисларидан фойдаланиш таклифи “AЛСКОМ суғурта компанияси” AЖда 2023 йил Бизнес режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“AЛСКОМ суғурта компанияси” AЖнинг 2022 йил 23 ноябрдаги 04-1963-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, жами қиймати 12 млрд. сўмлик 2 та корпоратив облигациялар емиссиясида компания томонидан мазкур турдаги инвестицион фаолият кўрсатилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish