Sayt test rejimida ishlamoqda

Атаханов Шухрат Нуриддиновичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Қишлоқ хўжалик махсулотларини қайта ишлашдаги иккиламчи хомашёлардан самарали фойдаланиб, инновацион технологияларни ишлаб чиқиш», 02.00.17 – Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.DSc/T274.
Илмий маслаҳатчи: Додаев Қўчқор Одилович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.  
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01. 
Расмий оппонентлар: Серкаев Қамар Пардаевич, техника фанлари доктори, профессор; Нормахматов Рузибой, техника фанлари доктори, профессор; Азизов Актам Шарипович, қишлоқ хўжалик фанлари доктори.
Йетакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мева ва сабзавот хомашёлари ва озиқ-овқат саноати иккиламчи ашёси асосида умумий овқатланиш корхоналари учун функционал вазифани бажарувчи янги турдаги озиқа кукуни, қандли консерва маҳсулотлари, соус яримфабрикатлари ишлаб чиқариш, таркиби ҳамда тайёрлаш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олма ва сабзи сиқмасига аниқланган рационал концентрацияли гипотоник эритма билан ишлов бериш билан кимёвий таркиби сақланиш исботланиб, қуритиш ва майдалаш орқали кукун олиш технологияси яратилган;
математик моделлаштириш услубиёти асосида сиқмани қуритиш ва майдалаш жараёнининг мақбул кўрсаткичлари аниқланган;     
олинган маҳсулотнинг минерал ва витамин таркиби, озиқавий қиймати ва органолептик кўрсаткичларини қиёслаш йўли билан аниқлаб, бошланғич параметрларига боғлиқлиги асосланган; 
топинамбур сиқмасига иссиқлик ишлови бериб, оқсил, углеводлар, витаминлар, полифеноллардаги биокимёвий ўзгаришлар исботланган;  
сиқма яримтайёр маҳсулоти асосида малина, олма ва бошқа шарбатлар қўшиб, парҳез учун мақбул таркиб, таъм, ранг, ҳид ва консистенцияга эга бўлган десерт рецептининг илмий асоси яратилган; 
топинамбур сиқмаси ва мева шарбатлари асосида парҳез қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш технологик тизими яратилган;
мева ва сабзавотли соус-паста яримфабрикатлари, функционал маҳсулот тайёрлашнинг илмий асосланган рецептлари ишлаб чиқилган; 
мева ва сабзавотли соус-паста яримфабрикатларининг органолептик, физик-кимёвий, микробиологик, структуравий-механик ва реологик хоссалари аниқланган; 
ўрик ва олхўрига NaCl эритмаси билан ишлов беришда полифенол ва каротиноидларнинг ўзгариши, қайта ишланган меваларга ҳарорат режимининг таъсири аниқланган;
қанд, қуруқ сут, тухум ва жўхори кукуни, буғдой, гуруч, нўхот уни қўшиб, мева-резавор ҳамда сабзавот пюрелари асосида олинган яримфабрикат ва тайёр маҳсулотлар хоссалари мажмуаси яратилган;
турли озиқавий қўшимчалардан фойдаланилганда маҳсулотлар таркибидаги полифенол моддалар ва каротиноидларнинг ўзгариши, диффузион масса ташишнинг вақт давомийлиги ва эритма концентрациясига боғлиқлик қонуниятлари аниқланган;
майдаланган олхўри меваларига NaCl билан ишлов бериш натижасида кўпроқ полифеноллар тутиши ва барқарорлашув самараси лейкоантоциан-ларга қаратилганлиги, катехин ва антоцианларни сақланувчанлиги ошиши  исботланган;
эзғилаш машинаси таъсирида полифенолларга кучли таъсир бўлишига қарамасдан, 30 мин давомида 10% концентрацияли NaCl билан ишлов берилиши мевалар полифенол комплексларига етарли барқарорлаштирувчи самара бериши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Мева ва сабзавот хом ашёлари ва озиқ-овқат саноати иккиламчи ашёси асосида умумий овқатланиш корхоналари учун функционал вазифани бажарувчи янги турдаги озиқа кукуни, қандли консерва маҳсулотлари, соус яримфабрикатлари ишлаб чиқариш технологияларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
«Мева-сабзавот шарбатлари иккиламчи хом ашёларидан тайёрланган повидло» ишлаб чиқаришга техник шарт «Ўзстандарт» агентлиги томонидан тасдиқланган (ТШ 64-15826912-02:2004). Натижада, повидло ишлаб чиқариш имконини берган; 
«Мева соус-паста яримфабрикатлари» ишлаб чиқаришга техник шарт «Ўзстандарт» агентлиги томонидан тасдиқланган (ТSh 16165217-02:2019 ва ТЙ 16165217-02:2019). Натижада, мева соус-паста яримфабрикатлари ишлаб чиқариш имконини берган;
глютенсиз сабзавот соуси яримфабрикатини  тайёрлаш усулига Ўзбекистон Республикаси Интелектуал мулк агентлигининг патенти олинган (№ IAP 06812. 25.03.2022). Натижада, табиий пархезли сабзавот соуси яримфабрикатлари ишлаб чиқариш имконини берган; 
шарбат ишлаб чиқариш иккиламчи хом ашёсидан қандли консерва маҳсулоти тайёрлаш технологияси «ORDEN PERFEKTO» МЧЖ,  «MUHAMMADALI HAMKOR BIZNES» ОАЖ ва «SHOKIRJON SHAVKATJON HAMKOR» фермер хўжаликларининг «2022-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Ўзбекистон озиқ-овқатсаноати уюшмаси» ХКнинг 2021 йил 13 декабрдаги 13-124/12-21-сон маълумотномаси). Натижада, озиқавий ва биологик қиймати юқори бўлган, анъанавий хом ашёдан тайёрланган повидлодан физик-кимёвий кўрсаткичлари қолишмайдиган консерва маҳсулотлари ассортиментини кенгайтириш имконини беради;
мева соус-паста яримфабрикатлари рецептураси ва ишлаб чиқариш технологияси «НАМАНГАН ШАРБАТИ» АЖнинг «2022-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Ўзбекистон озиқ-овқатсаноати уюшмаси» ХКнинг 2021 йил 13 декабрдаги 13-124/12-21-сон маълумотномаси). Натижада, озиқавий қиймати юқори бўлган мева соус-паста яримфабрикатлари ишлаб чиқариш ва ассортиментни кенгайтириш имконини беради;  
мева соус-паста яримфабрикатлари тайёрлаш технологияси Учқўрғон туманидаги «MУХАММАДАЛИ ХАМКОР БИЗНЕС» ОАЖ ва Наманган шаҳридаги «ТУРКИСТОН» МЧЖнинг «2022-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Ўзбекистон озиқ-овқатсаноати уюшмаси» ХКнинг 2021 йилнинг 13 декабрдаги 13-124/12-21-сон маълумотномаси). Натижада, анъанавий технологияга нисбатан ишлаб чиқариш самарадорлигини 14 %, турдош ташкилотлар ва истеъмол бозорига етказиб беришни 22 %-га ошириш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish