Sayt test rejimida ishlamoqda

Индиаминова Гулрух Нуриддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳомиладорларда COVID-19нинг она-йӯлдош-ҳомила тизимидаги гемодинамиканинг ҳолатига таъсири», 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2021.4.PhD/Tib2203.
Илмий рахбар: Агабабян Лариса Рубеновна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент;
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, PhD.04/30.12.2019.Tib.102.01. 
Расмий оппонентлар: Негмаджанов Баходур Болтаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Нажмуддинова Дилбар Камариддиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Н.Н. Бурденко номидаги Воронеж давлат тиббиёт университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳомиладорликнинг турли триместрларида COVID-19 ўтказган ҳомиладорларда она-йўлдош-ҳомила тизимининг функционал ҳолатини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор СOVID-19 билан касалланган аёлларда ҳомиладорлик, туғруқ ва туғруқдан кейинги даврнинг кечиши ва асоратларининг ривожланиши касаллик ўтказилган хомиладорлик триместри ва унинг оғирлик даражаси билан боғлиқлиги аниқланган.
СOVID-19 ўтказган ҳомиладорларда она-йўлдош-ҳомила тизими қон томирларининг холати (резистентлик ва пульсацион индекслари, Эндотелин-1 кўрсаткичлари) ва гемостаз тизимидаги бузилишлар (D-димер, тромбоцитлар агрегацияси) билан касалликнинг клиник кечиши ўртасидаги тўғри корреляцион боғлиқлик исботланган.
илк бор СOVID-19 ўтказган аёлларда ривожланмаган ҳомиладорликка олиб келиш хавф омиллари шкаласини (аёллар ёши, ТВИ, акушерлик анамнези, хомиладорлик муддати, гемостаз тизими холати, эндотелий функцияси ва касаллик оғирлик даражаси) қўллаш СOVID-19 билан касалланган аёлларда ҳомиладорлик асоратларининг ривожланиш даражасини бахолаш учун  прогностик маркер эканлиги аникланган.
илк бор ҳомиладорликнинг турли муддатларида COVID-19 ўтказган аёлларда ҳомиладорлик ва туғруқни олиб боришда она-йӯлдош-ҳомила тизимидаги гемодинамиканинг ҳолатини тиклаш учун самарали терапияни танлаш тромбофилик асоратлар сонини камайтиришига олиб келиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. 
Самарқанд давлат тиббиёт университети эксперт кенгашининг 2023 йил 24 майдаги 1-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ томонидан 2022 йил 9 ноябрдаги 4295-сонли хати юборилган):
коронавирус инфекцияси бӯлган ҳомиладорларда она-йӯлдош-ҳомила тизимининг функционал ҳолати касалланиш содир бӯлган ҳомиладорлик триместрига ва инфекцион жараённинг оғирлик даражасига бевосита боғлиқ бўлиб, биринчи триместрда касалликни ӯтказиб тузалган ва касалликнинг оғир даражасини ӯтказган ҳомиладорларда кӯпроқ ӯзгаришлар кузатилди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд вилоят Перинатал маркази бўйича 01.09.2022 йилдаги 128/1-сонли буйруқ ҳамда Самарқанд шаҳар 1-сон туғруқ мажмуаси бўйича 03.10.2022 йилдаги 58/1-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ҳомиладорларнинг I, II va III триместрларида СOVID-19 ўтказган аёлларда ҳомиладорлик ва туғруқни олиб бориш учун ишлаб чиқилган даволаш-профилактик алгоритмини қўллаш орқали асоратлар эрта ташхисланган ва перинатал оқибатлар яхшилаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) ҳомиладорликнинг турли триместрларида COVID-19 ўтказган аёлларда хомиладорлик даврида она-йўлдош-хомила тизимидаги ўзгаришлар оддий ва самарали текширув усули бўлган УТТ ва допплерография текшируви орқали текшируви орқали аниқланиши ҳисобига 53 000 сўм иқтисод қилинган; 2) асоратлар белгисини эхосуратда ташхислаш учун нафақат акушер-гинеколог, балки неонатолог ва терапевтлар томонидан аниқланади, яъни унга махсус малака оширган шифокорларнинг кераги йўқлиги исботланиб, ортиқча сарф харажатлар билан янги кадр тайёрлашни шарт эмаслиги ҳисобига давлат бюджети маблағларини иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: янги даволаш-профилактик алгоритмининг қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 110 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 53 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Ҳомиладорларда COVID-19 нинг она-ҳомила-йўлдош тизимидаги гемодинамиканинг ҳолатига таъсири» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд Давлат тиббиёт университетининг 2022 йил 9 ноябрдаги 4295-сонли хати юборилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 15 декабрдаги 8н-з/679-сон маълумотномаси).
ҳомиладорликнинг турли муддатларида COVID-19 ўтказган аёлларда она-йӯлдош-ҳомила тизими гемодинамикасидаги ӯзгаришлар асосий касалликнинг оғирлик даражаси билан тӯғри корреляцион боғлиқликга эга бўлиб, гемостаз тизимида коагуляциянинг ошиши томонига силжишлар кузатилди ва касалликнинг оғирлик даражаси билан корреляцияланиб, эндотелиал дисфункцияни ҳам ӯзида акс эттирган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Самарқанд вилоят Перинатал маркази бўйича 01.09.2022 йилдаги 128/1-сонли буйруқ ҳамда Самарқанд шаҳар 1-сон туғруқ мажмуаси бўйича 03.10.2022 йилдаги 58/1-сонли буйруқ билан клиник бўлимлари амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: СOVID-19 ўтказган ҳомиладорларда она-йўлдош-ҳомила тизими гемодинамикаси ва қон томирларининг холатидаги ўзгаришларнинг келиб чиқиши бевосита гемостаз тизимидаги бузилишлар ва эндотелиал дисфункция билан боғлиқ бўлганлиги сабабли ишлаб чиқилган даволаш-профилактик алгоритм асосида дипиридамол, L-аргинин ва Клексан препаратларини  қўллаш ҳисобига ҳомиланинг антенатал ўлими, нормал жойлашган йўлдошнинг муддатдан олдин кўчиши, преэклампсия каби асоратларнинг олдини олишга эришилган; тавсия этилган ҳомиладорликнинг турли триместрларида COVID-19 ӯтказган аёлларда ҳомиладорлик ва туғруқни олиб бориш алгоритмини қӯллаш орқали аёлларнинг саломатлиги сақланган, ҳамда кузатувларнинг 43% да қониқарли ҳолатдаги чақалоқлар туғилишга эришилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: СOVID-19 ўтказган ҳомиладорларда гемостаз тизимидаги бузилишлар эрта аниқланганда: 1) беморнинг шифохонада қолиш муддатини 10,5 кундан 7,5 кунгача қисқартириб, шифохонадаги ётоқ кун миқдорини камайтирган; 2) шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 130 000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: янги даволаш-профилактик алгоритмининг қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 90 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 40 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Ҳомиладорларда COVID-19 нинг она-ҳомила-йўлдош тизимидаги гемодинамиканинг ҳолатига таъсири» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд Давлат тиббиёт университетининг 2022 йил 9 ноябрдаги 4295-сонли хати юборилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 15 декабрдаги 8н-з/679-сон маълумотномаси).
СOVID-19 билан касалланган аёлларда ривожланмаган ҳомиладорликка олиб келиши мумкин бўлган хавф омилларини баҳолаш учун ишлаб чиқилган шкала ва шу асосда яратилган ЭҲМ дастури (DGU №15692, 26.03.2022) пандемия шароитида ҳомиладор аёллар учун танланган даволашнинг хавфсиз усулларини танлаш, ҳомиладор аёлларнинг аҳволини динамикада текшириб бориш учун мӯлжалланган ва шунингдек бу дастур бошқа мавсумий вирусли инфекциялар эпидемияси ривожланганида ҳам қӯлланилиши мумкинлигини кўрсатган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Самарқанд вилоят Перинатал маркази бўйича 01.09.2022 йилдаги 128/1-сонли буйруқ ҳамда Самарқанд шаҳар 1-сон туғруқ мажмуаси бўйича 03.10.2022 йилдаги 58/1-сонли буйруқ билан клиник бўлимлари амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ҳомиладорликнинг биринчи триместрида СOVID-19 ӯтказган аёлларда гемостаз тизимида, қон томирлар эндотелийсида ва фето-плацентар тизимидаги ўзгаришларни эрта ташхислаш ва адекват даволаш оналарнинг касалланишини камайтирган, ривожланмаган ҳомиладорлик, ҳомила тушиши каби асоратларни прогнозлаш ва олдини олишга эришилган; таклиф этилган комплекс ёндашувдан фойдаланиш коронавирус инфекциясини ўтказган 54,3% аёлларда ҳомиладорликларнинг даволаш ва профилактика сифатини яхшилаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Беморнинг шифохонадаги даври учун: 1) беморнинг шифохонада қолиш муддатини 10,5 кундан 7,5 кунгача қисқартиртириб, шифохонадаги ётоқ кун миқдорини камайтирган; 2) шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 130 000 сўм дори воситалари сарфланади); ҳомиладорлик тўхтатилган ҳолатда реабилитация харажатлари камайган (1 кунга ўртача реабилитация учун ишлатиладиган 35.000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: янги даволаш-профилактик алгоритмининг қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 110 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 55 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Ҳомиладорларда COVID-19 нинг она-ҳомила-йўлдош тизимидаги гемодинамиканинг ҳолатига таъсири» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд Давлат тиббиёт университетининг 2022 йил 9 ноябрдаги 4295-сонли хати юборилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 15 декабрдаги 8н-з/679-сон маълумотномаси).
COVID-19 ўтказган ҳомиладорларда қўллаш учун ишлаб чиқилган даволаш-профилактик алгоритм асосида беморларда она-йӯлдош-ҳомила тизими ҳолатини допплерографик текшириш, гемостаз тизимини ва қон томирлар эндотелийсини текшириш орқали аниқланган бузилишларни даволаш мақсадида дипиридамол, клексан ва L-аргинин препаратларини қўллаш ушбу беморларда ҳомила ривожланишдан орқада қолиш синдроми, нормал жойлашган йўлдошнинг муддатидан олдин кўчиши, преэклампсия, ҳомиланинг антенатал ўлими ва шу каби бошқа тромбофилик асоратлар ривожланишини камайтирди, перинатал натижаларнинг яхшиланишига эришилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Самарқанд вилоят Перинатал маркази бўйича 01.09.2022 йилдаги 128/1-сонли буйруқ ҳамда Самарқанд шаҳар 1-сон туғруқ мажмуаси бўйича 03.10.2022 йилдаги 58/1-сонли буйруқ билан клиник бўлимлари амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бачадон-йўлдош ва ҳомила-йўлдош тизимида қон айланишининг функционал имкониятларини яхшилаш, вирусли инфекцияларни ўтказган аёлларда ҳомиладорлик ва туғруқ вақтида юзага келиши мумкин бўлган асоратларни комплекс таҳлил қилиш, ҳомиладорлик ва туғруқни олиб боришда диагностика, профилактика ва прогностик тадбирларини такомиллаштириш COVID-19 ўтказган ҳомиладорлар аёлларда тирик, соғлом ва яшашга лайоқатли чақалоқлар туғилишига, оналар ўлими, перинатал ўлим даражасини камайтиришга эришилган, туғруқдан кейинги чилла даврида 43% аёлларнинг касалликдан кейинги реабилитациясига эътибор қаратилган, COVID-19 ни оғир шаклда ўтказган 23,8% аёлларнинг ҳаёт сифати яхшиланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат 1) вирусли инфекциялар билан касалланган ҳомиладор аёлларни самарали ва безарар УТ ва допплерография текширувларидан ўтказиш 85 000 сўм иқтисод қилинишига хизмат қилган: эрта ҳомиладорлик даврининг 16 ҳафтагача (10-11 ҳафта - фетометрия), 19–21, 32–33, 38-40 ҳафталик муддатларида ўтказилди; ортиқча текширув усулларидан фойдаланиш зарурати йўқлиги хисобига сарф харажатларни 23,5% каматириш имконини берган;  2) гемостаз тизимидаги ўзгаришлар ва эндотелиал дисфункцияни тез, кам харажат ва самарали текширув усулларидан фойдаланилиш ҳисобига эрта аниқлаш ҳомиладорларда кузатилиши мумкин бўлган асоратларнинг олди олиш орқали кўп харажатли ва кўп вақт талаб қилувчи текширув ва даволаш усулларини қўллаш ҳисобига 106 000 сўм иқтисод қилинган: коагулограмма 105 (100%) беморда аниқланди ва бу ўз навбатида вақтни тежаб, самарадорликни оширди; эндотелин-1 105(100%) нафар беморда аниқланиб, самарадорликни 78,6% га оширган. Хулоса: янги даволаш-профилактик алгоритмининг қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 85 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 61 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Ҳомиладорларда COVID-19 нинг она-ҳомила-йўлдош тизимидаги гемодинамиканинг ҳолатига таъсири» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд Давлат тиббиёт университетининг 2022 йил 9 ноябрдаги 4295-сонли хати юборилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 15 декабрдаги 8н-з/679-сон маълумотномаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish