Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамроев Ўктам Пирназаровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тиреотоксик бўқоқни мажмуавий жарроҳлик даволаш усулларини оптималлаштириш», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Tib3218.
Илмий раҳбар: Хамдамов Бахтиёр Зарифович, тиббиёт фанлари доктори (DSc).
Диссертация бажарилган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Лигай Руслан Ефимович, тиббиёт фанлари доктори; Тагиев Элман Кулу огли, тиббиёт фанлари доктори (Озарбайжон Республикаси).
Йетакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тиреотоксик буқоқ касаллиги учун самарали даволаш - ташҳисот комплексини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш орқали ушбу касаллик билан касалланган беморларни жарроҳлик даволаш натижаларини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
тиреотоксик бўқоқли беморларда эндотелиал дисфункцияни, липидлар пероксидланиши жараёнининг интенсивлигини, антиоксидант тизимининг ва цитокин профилини баҳолашнинг такомиллаштирилган усули ишлаб чиқилган;
жарроҳликдан кейинги асоратлар истиқболини белгилаш ва тиреотоксик  буқоқни даволашнинг такомиллаштирилган усули ишлаб чиқилган;
узоқ муддатли тиреостатик давони қабул қилган беморларда  интраоператив, ҳамда жарроҳликдан кейинги асоратларни камайтиришга қаратилган техник жиҳатдан пресизион тиреоидектомия усули асосланган;
далилларга ва тиббиёт тамойилларига асосланган таҳлил натижасида, ўтказилган тадқиқотларнинг сезгирлиги ва спесификлиги мезонлари асослаб берилган, бу жарроҳликда ва жарроҳликдан кейинги асоратларни башорат қилиш асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил  3 мартдаги №23-z/001 сон хулосаси асосида:
тиреотоксик бўқоқли беморларда эндотелиал дисфункцияни, липидлар пероксидланиши жараёнининг интенсивлигини, антиоксидант тизимининг ва цитокин профилини баҳолашнинг такомиллаштирилган усули ишлаб чиқилиши, мазкур касалларни жарроҳлик даволаш натижаларини башоратлашга кўмаклашиб, натижада кузатилиши мумкин бўлган асоратларни камайтирган ва шифо жараёнини тезлаштиради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (17.12.2022 й.; №7/1) ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт университетининг кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (21.12.2022 й.: №5/1) билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган баҳолашнинг такомиллаштирилган усулидан фойдаланиш, тиреотоксик бўқоқли беморларни ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тиреотоксик бўқоқли беморларда эндотелиал дисфункцияни, липидлар пероксидланиши жараёнининг интенсивлигини, антиоксидант тизимининг ва цитокин профилини баҳолашнинг такомиллаштирилган усули, вужудга келиши мумкин бўлган операция вақти ва ундан кейинги даврдаги асоратларни башоратлаш орқали даволашда сарфланадиган харажатларини 480 000 сўмга камайтиришга эришилди. Хулоса: тиреотоксик бўқоқли беморларда эндотелиал дисфункцияни, липидлар пероксидланиши жараёнининг интенсивлигини, антиоксидант тизимининг ва цитокин профилини баҳолашнинг такомиллаштирилган усули ишлаб чиқилиши жарроҳлик усулида даволашда кузатилиши мумкин бўлган асоратларни олдиндан башоратлаш ҳисобига, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 480 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 180 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Тиреотоксик бўқоқни мажмуавий жарроҳлик даволаш усулларини оптималлаштириш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори  томонидан 2022 йил 21 декабрдаги 04/8584-сон хат юборилган;
тиреотоксик буқоқни даволаш учун жарроҳлик усулини танлаш жарроҳликдан кейинги асоратларни башорат қилиш учун ишлаб чиқилган усулни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши кераклиги таъкидланиб, шу билан бирга, ишлаб чиқилган дастур шартларига мувофиқ ушбу мезонлар диффуз токсик буқоқ касаллигининг оғирлиги ва унинг оқибатларининг прогностик эҳтимолини инобатга олган ҳолда даволаш усулини танлашга имкон бериши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (17.12.2022 й.; №7/1) ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт университетининг кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (21.12.2022 й.: №5/1) билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тиреотоксик буқоқли беморларда қалқонсимон безни жарроҳлик даволаш натижаларини баҳолашнинг янги усули ишлаб чиқилган, бу амалий соғлиқни сақлаш тизимидаги шифокорларга беморларни даволаш тактикасини танлашга мақсадли ёндашув имкониятини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: жарроҳликдан кейинги асоратлар истиқболини белгилаш ва тиреотоксик  буқоқни даволашнинг такомиллаштирилган усули: беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 9,5 кундан 7,0 кунгача кунга қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 457 минг 500 сўмга камайтирган (БВКТТМ нинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 183.000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 130 000 сўм дори воситалари сарфланади); Хулоса: Диффуз токсик бўқоқни безни жарроҳлик даволаш натижаларини баҳолашнинг янги усули, беморларнинг назорат гуруҳига нисбатан яхши ва қониқарли даволаш натижаларини 11,6% га ошириш, қониқарсиз даволаш натижаларини 2,7 бараварга камайтириш ва касалликнинг қайталанишини олдини олиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Тиреотоксик бўқоқни мажмуавий жарроҳлик даволаш усулларини оптималлаштириш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори  томонидан 2022 йил 21 декабрдаги 04/8584-сон хат юборилган;
аъзони тиреоид гуруҳ мушакларидан ажратган ҳолда, тотал мобилизатсиясидан сўнг, қалқонсимон безнинг томирларини олдиндан  боғлашга асосланган тотал тиреоидектомия усули, умуман олганда нафақат аъзони бир бутун сифатида тасаввур қилиш, балки гемостатик қисқичларнинг минимал миқдорини қўллаш ва қалқонсимон безнинг жароҳатланишини табиий йўл билан камайтириш, интраоператив қон кетишини камайтириш ва жарроҳлик майдонидаги барча муҳим элементларни тўлиқ визуализатсия қилиш имконини бериши исботланган. Бу ўз навбатида, операциянинг травматик омилини камайтириб, шифо жараёнини тезлаштириб, ётоқ кунини қисқартирган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (17.12.2022 й.; №7/1) ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт университетининг кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (21.12.2022 й.: №5/1) билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: узоқ муддатли тиреостатик давони қабул қилган беморларда  интраоператив, ҳамда жарроҳликдан кейинги асоратларни камайтиришга қаратилган техник жиҳатдан пресизион тиреоидектомия усули операция ҳамда ундан кейинги даврда кузатилиши мумкин бўлган қон кетишларни олдини олиш имконини берган, бу ўз навбатида  даволашнинг ижобий натижаларини кўпайтириб, даволаш сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 9,5 кундан 7,0 кунгача кунга қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 457 минг 500 сўмга камайтирган (БВКТТМ нинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 183.000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 130 000 сўм дори воситалари сарфланади); 2) беморнинг шифохонадан ташқаридаги даври учун (бошқа тиббий муассасаларда даволаниши, масалан эндокринология диспансерида) бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилди. Хулоса: узоқ муддатли тиреостатик давони қабул қилган беморларда  интраоператив, ҳамда жарроҳликдан кейинги асоратларни камайтиришга қаратилган техник жиҳатдан пресизион тиреоидектомия усулининг амалиётда қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 480 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 180 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Тиреотоксик бўқоқни мажмуавий жарроҳлик даволаш усулларини оптималлаштириш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори  томонидан 2022 йил 21 декабрдаги 04/8584-сон хат юборилган;
далилларга ва тиббиёт тамойилларига асосланган таҳлил натижасида, ўтказилган тадқиқотларнинг сезгирлиги ва спесификлиги мезонлари асослаш узоқ муддат давомида тиреостатик терапия қабул қилган диффуз токсик бўқоқли беморларни мажмуавий жарроҳлик даволаш усулларини оптималлаштириш имконини берган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (17.12.2022 й.; №7/1) ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт университетининг кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (21.12.2022 й.: №5/1) билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: цитокин профилининг асосий кўрсаткичларини синчковлик билан танлаш туфайли жарроҳликдан кейинги асоратларни башорат қилиш ва диффуз токсик буқоқни даволаш усулини танлашнинг ишлаб чиқилган усуллари билан белгиланади; эндотелиал тизим, липид пероксидатсияси ва антиоксидант тизимлар, ихтисослаштирилмаган кўп тармоқли тиббиёт муассасаси шароитида жарроҳликдан кейинги кечишнинг вариантини ва жарроҳликдан кейинги асоратнинг ривожланиш эҳтимолини башорат қилиш имконини берган; бу, ўз навбатида, уларнинг профилактикаси ва ушбу касалликка чалинган беморларни даволаш тактикасини танлаш бўйича тўғри қарор қабул қилишга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:  тиреотоксик буқоқни даволаш учун жарроҳлик усулини танлаш жарроҳликдан кейинги асоратларни башорат қилиш учун ишлаб чиқилган усулни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши кераклиги исботланган, шу билан бирга, ишлаб чиқилган дастур шартларига мувофиқ ушбу мезонлар диффуз токсик буқоқ касаллигининг оғирлиги ва унинг оқибатларининг прогностик эҳтимолини инобатга олган ҳолда даволаш усулини танлаш  беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 2,0-2,5 кунга  қисқартириб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 480 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 180 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: Тиреотоксик бўқоқни мажмуавий жарроҳлик даволашда оптималлаштирилган усулларни қўллашнинг жорий қилиниши 289 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 138 720 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 52 200 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Тиреотоксик бўқоқни мажмуавий жарроҳлик даволаш усулларини оптималлаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори  томонидан 2022 йил 21 декабрдаги 04/8584-сон хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish