Sayt test rejimida ishlamoqda

Элмурадов Ғолибжон Каршиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қорин бўшлиғи ёпиқ шикастларида миниинвазив диагностика ва даволаш усулларининг имкониятлари» 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3. PhD/Тib3076.
Илмий раҳбар: Шукуров Бобир Ибрагимович, тиббиёт фанлари номзоди, катта илмий ходим. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Тib.93.01.
Расмий оппонентлар: Абдурахманов Мамур Мустафаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Эшонходжаев Отабек Джураевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: И.И.Джанелидзе номидаги тез ёрдам илмий-тадқиқот институти (Россия Федерацияси). 
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II.      Тадқиқотнинг мақсади: қорин бўшлиғини ултратовуш текшируви ёрдамида баҳолашга янги ёндашувни ишлаб чиқиш, лапароскопияни қўллашга кўрсатмаларни кенгайтириш орқали қорин бўшлиғи ёпиқ шикастланишларида миниинвазив ташхис ва даволаш усулларининг имкониятларини кенгайтиришдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Барқарор гемодинамикали қорин ёпиқ шикастланиши бўлган беморларда қорин бўшлиғи шикастланишининг характерли сонографик семиотикаси батафсил тавсифланган ва тасвирланган, қорин бўшлиғидаги эркин суюқлик ва қорин бўшлиғи аъзоларининг механик шикастланиши белгиларини аниқлашда ултратовуш текширувининг сезгирлиги, махсуслиги ва аниқлиги кўрсатиб берилган ва асосланган;
қорин бўшлиғидаги эркин суюқлик дискрет ҳажмини ултратовуш ёрдамида баҳолашда суюқлик қатлами қалинлиги, унинг қорин бўшлиғи соҳаларида тарқалишини ҳисобга оладиган, ундан фойдаланиш ФАСТ протокол жараёнини узайтирмайдиган ёки мураккаблаштирмайдиган янги ёндашув тавсия этилган, бу ўз навбатида қорин бўшлиғи ёпиқ шикастланишида жарроҳлик тактикасини танлашда гемоперитонеумнинг критик ҳажмлари аниқланган;
илк бор конверсия миқдори ва гемоперитонеум ҳажми ўртасида кучли, бевосита коррелятсион боғлиқлик, қорин бўшлиғида шикастланиш борлигини башорат қилишда ултратовуш текширувда «қорин бўшлиғидаги эркин суюқлик >500 мл» мезони юқори ахборотлилиги (ВПВ=94,2%), нисбий хавф индекси қиймати (РР=4.862) ва қорин бўшлиғидаги жиддий шикастланиш эҳтимолини (ЭЕР=93,5%) ҳисоблаш орқали қорин ёпиқ шикастланиши бўлган беморларни жарроҳлик даволаш тактикасини танлашда «қорин бўшлиғидаги эркин суюқлик <500> мл» ултратовуш текшируви кўрсаткичидан фойдаланиш мақсадга мувофиқлиги аниқланган ва асосланган;
барқарор гемодинамик кўрсаткичли қорин ёпиқ шикастланиши бўлган беморларнинг кўпчилигида (62,8%) махсус техник қийинчиликларсиз, эндохирургик асбоблар ёрдамида лапароскопик бартараф этиш мумкин бўлган қорин ичи жароҳатлари аниқланган, бу қорин бўшлиғи жароҳатларида лапароскопияни қўллашга нисбатан кўрсатмани кенгайтириш зарурияти ва хавфсизлигини асослаган, тавсия қилинган алгоритм ёрдамида беморларни лапароскопик амалиётлар учун танлаш, унинг миниинвазив ва  травматик хусусияти камлиги асоратлар пасайишига, беморларнинг статсионарда ётиш муддати қисқаришига олиб келиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Самарқанд давлат тиббиёт университети эксперт кенгашининг 2023 йил 26 майдаги 10-сон хулосаси асосида:
амалий тиббиёт учун қорин бўшлиғи аъзолари ёпиқ шикастланишининг бевосита ва билвосита ултратовуш белгиларини батафсил тасвирланган аниқ тавсифи таклиф этилган. Таклиф этилаётган суюқлик сатҳининг қалинлиги ва унинг қорин бўшлиғида тарқалишига асосланган эркин суюқликнинг дискрет ҳажмини ултратовуш ёрдамида баҳолаш усули ФАСТ-протоколи давомийлигини узайтирмайди, аксинча гемоперитонеумнинг критик ҳажмларини ҳам аниқлаш имкониятига эга. Бу эса хирургик даволаш тактикасини танлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлиги исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: қорин ёпиқ шикастланиши бўлган беморларни ташҳислаш ва жарроҳлик даволашни такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқотлар натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг Самарқанд филиаллари клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 21 декабрдаги 8-н-з/699-сонли хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 2011-2019-йиллар давомида, 10 йил ичида мурожаат қилган барқарор гемодинамикали операция қилинган 160 бемор тўлиқ клиник кўрикдан ўтказилди ва касаллик тарихлари таҳлил қилинди, ички аъзолар шикасти инобатга олиниб, статистик услублар ёрдамида батафсил ўрганилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Қорин ёпиқ шикастларида тавсия этилаётган ушбу даволаш принципининг иқтисодий самарадорлиги ушбу  беморларни текширишнинг замонавий усулларидан фойдаланиш, беморларни тадқиқотга киритиш ва чиқаришнинг аниқ шаклланган, услубий асосланган мезонларига риоя қилиш орқали ҳисоблаб чиқилган. Ўрганиш натижаларининг  ижтимоий - иқтисодий аҳамияти бўйича олинган маълумотлар  Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалининг Илмий кенгашида муҳокама қилинди ва тасдиқланди. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалининг 12.05.2022 йилдаги илмий кенгаши 3-сонли баённомасида муҳокама қилинган. Хулоса: Элмурадов Ғолибжон Каршиевичнинг “Қорин бўшлиғи ёпиқ шикастларида миниинвазив диагностика ва даволаш усулларининг имкониятлари” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг Самарқанд филиаллари амалий фаолиятига тадбиқ этилган. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 21 декабрдаги 8-н-з/699-сонли маълумотномаси берилган;
тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти қорин бўшлиғи аъзолари шикастланган беморларда гемоперитонеум ҳажмини ўлчашнинг янги услубий ёндашуви ишлаб чиқилгани, ушбу усул қорин бўшлиғидаги эркин суюқлик ҳажмини ўлчаш учун тавсия этилган тайёр шкала бўлиб, қўшимча жиҳозларни талаб қилмаслиги, бугунги кунда мунтазам равишда қўлланиладиган ФАСТ-протокол жараёнини мураккаблаштирмаслиги ёки давомийлигини узайтирмаслиги, қорин бўшлиғида ортиқча суюқлик тўпланиши билан кечувчи бошқа патологик ҳолатларда фойдаланиш учун универсал ҳисобланиши, гемоперитонеум ҳажми ва қорин бўшлиғидаги шикастланишлар оғирлик даражаси ўртасида аниқ боғлиқлик мавжудлигини кўрсатиши, бу ушбу феноменни башоратлаш мезони сифатида ишлатишга имкон бериши билан асосланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: қорин ёпиқ шикастланишининг характери ва оғирлигини ултратовуш баҳолаш имконини берувчи «Шикастланишнинг характери ва оғирлигини ултратовуш баҳолаш асосида қорин ёпиқ шикастланишларида жарроҳлик тактикасини танлаш» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 15 ноябрдаги 8н-р/1282-сонли маълумотномаси берилган. Ушбу услубий тавсиянома қорин ёпиқ жароҳатлари бўлган беморларда қорин бўшлиғи шикастланишининг диагностикаси самарадорлигини ошириш имконини берган. Тадқиқот натижалари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё филиали клиник амалиётига тадбиқ  этилган. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 21 декабрдаги 8-н-з/699-сонли маълумотномаси берилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Қорин бўшлиғи ёпиқ шикастларида мамлакатимиз шошилинч тиббий ёрдам хизматининг барча қатламларини жаҳон банки томонидан ажратилган замоновий диагностика усуллари ёрдамида ташхислаш ва даволаш беморларни тезда соғлом ҳаётга қайтиши, меҳнат қобилиятининг тикланиши, асоратлар ва ногиронликнинг камайиши билан тасдиқланди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Амалий тиббиёт учун миниинвазив технологиялардан фойдаланиш беморларнинг статсионарда қолиш муддатининг қисқариши, дори-дармон сарфи камайиши ҳисобига йилига 790 000 000 сум тежалишига олиб келди. Бу маблағнинг тежалиши статсионарда даволаниш муддатини камайтирди, шу асосда тиббий хизматга сарфланадиган маблағни тежалиши билан асосланган. Хулоса: Элмурадов Ғолибжон Каршиевичнинг “Қорин бўшлиғи ёпиқ шикастларида миниинвазив диагностика ва даволаш усулларининг имкониятлари” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд давлат тиббиёт университетидан 2022 йил 15 декабрдаги 5129-сонли хати чиқарилган;
қорин ёпиқ шикастланиши бўлган беморларда қорин бўшлиғида жиддий шикастланиш мавжудлигини башорат қилишнинг оддий усули тақдим этилган, бу хирургик даволаш тактикасини танлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган гемоперитонеумнинг критик ҳажмлари (< ёки >500 мл)  аниқланишига олиб келганлиги исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Шикастланиш оқибатида қорин бўшлиғида аниқланган эркин суюқлик ҳажми асосида даволаш тактикасини белгиловчи дастур ишлаб чиқилган ва қўлланилишга тавсия этилган (“Қорин бўшлиғи ёпиқ жароҳатларида ултратовуш ёрдамида эркин суюқлик ҳажми асосида хирургик даволаш усулини танлаш алгоритми” дастурига патент олинган, 2022й. 26 апрелдаги 15685-сонли ДГУ). Тадқиқот натижалари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиали клиник амалиётига тадбиқ этилган. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 21 декабрдаги 8-н-з/699-сонли хулосаси берилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Кўпгина клиникаларда қўлланадиган анъанавий диагностика ва даволаш усуллари билан таққосланганда таклиф этилган миниинвазив диагностика ва даволаш усуллари натижасида беморлар ҳаёт сифатини сезиларли яхшиланганлиги, меҳнат қобилияти эрта тикланганлиги ижтимоий самарадорлигини белгилаб берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Республикамиз ҳудудида йилдан-йилга  травматизм  ошиб бориши натижасида ушбу тоифадаги беморларга ўртасида асоратлар миқдорини камайтириш ватанимизда қўлланилаётган замонавий видеоендохирургия технологияларии билан даволаш ҳар бир беморга сарфланган маблағнинг тежалишини кўрсатди. Бу маблағнинг тежалиши сарфланаётган боғлов ва дори воситаларнинг камайиши, статсионарда даволаниш муддатини камайиши, шу асосда тиббий хизматга сарфланадиган маблағни тежалиши билан асосланган. Хулоса: Элмурадов Ғолибжон Каршиевичнинг “Қорин бўшлиғи ёпиқ шикастларида миниинвазив диагностика ва даволаш усулларининг имкониятлари” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига, жумладан  Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд, Навоий ва Сурхондарё филиалларига тадбиқ этилган. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 21 декабрдаги 8-н-з/699-сонли маълумотномаси берилган.
қорин шикастларини ташхислашда ФАСТ-протокол жараёнининг амалий аҳамияти кўрсатилган, буни барча шошилинч тиббий ёрдам клиникаларида қўллаш имконияти борлиги, текширувнинг арзонлиги, қулайлиги, бемор ётоғида такрорий ўтказиш мумкинлиги, бемор ва тиббий ходимлар учун нурланиш таъсири йўқлиги аниқланган. Қорин бўшлиғидаги эркин суюқлик ҳажмини ултратовуш орқали баҳолаш асосида қорин ёпиқ шикастланиши бўлган беморларда хирургик даволаш тактикасини танлаш алгоритми ишлаб чиқилган ва клиник самарадорлиги асосланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Қорин бўшлиғи ёпиқ шикастланишларида эркин суюқлик ҳажми асосида даволаш тактикасини белгиловчи дастур ишлаб чиқилган ва амалиётга қўлланилишга тавсия этилган (“Қорин бўшлиғи ёпиқ жароҳатларида ултратовуш ёрдамида эркин суюқлик ҳажми асосида хирургик даволаш усулини танлаш алгоритми” дастурига патент олинган. 2022й. 26 апрелдаги 15685-сонли ДГУ). Ушбу дастур шикастланишларда эркин суюқлик ҳажмига қараб даволаш тактикасини белгилаш амалиёт врачлари учун ўта қулай ва осон бўлиб, тиббий ёрдам кўрсатиш вақтининг тежалишига ва ўз вақтида сифатли тиббий хизмат кўрсатилишига олиб келади. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд, Навоий ва Сурхондарё филиалларига тадбиқ этилган. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 21 декабрдаги 8-н-з/699-сонли маълумотномаси тақдим этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Қорин ёпиқ шикастланиши бўлган беморларнинг 62,8% ида операция вақтида характери ва оғирлик даражаси бўйича мунтазам ишлатиладиган эндохирургик асбоблар ёрдамида махсус техник қийинчиликларсиз лапароскопик усул билан бартараф этилиши мумкин шикастланишлар аниқланади, бу қорин бўшлиғи шикастланишларида лапароскопия кўрсатмаларини кенгайтириш мақсадга мувофиқлигини асослайди. Тадқиқот натижаларининг ижтимоий аҳамияти беморларни миниинвазив технологиялар ёрдамида даволаш операциядан кейинги даврда асоратлар ва ногиронликнинг камайганлиги ушбу замонавий эндовидеохирургия технологияларидан фойдаланиш билан  коррелятсион боғлиқлиги исботланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Амалий хирургия учун тавсия этилган алгоритмдан фойдаланган ҳолда лапароскопик амалиётлар учун беморларни танлаш, ушбу жарроҳлик амалиётининг миниинвазив ва кам жароҳатлилик хусусияти эвазига реаниматсия ва интенсив терапия бўлимида бўлиш муддати 2,8±1,1 дан 1,8±1,0 кунгача қисқартиришга, статсионар даволанишни 8,7±3,4 дан 5,3±2,9 кунгача ва операциядан кейинги асоратлар миқдорини 11,9 дан 3,1% гача камайишига олиб келди. Хулоса: Замонавий миннининвазив усуллардан фойдаланишни кенгайтириш орқали ушбу оғир тоифадаги беморларда асоратлар миқдорининг камайиши, койка куни ва ўлим ҳолатлари миқдорининг камайишигаа олиб келди. Элмурадов Ғолибжон Каршиевичнинг “Қорин бўшлиғи ёпиқ шикастларида миниинвазив диагностика ва даволаш усулларининг имкониятлари” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига, жумладан  Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд, Навоий ва Сурхондарё филиалларига тадбиқ этилган. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 21 декабрдаги 8-н-з/699-сонли маълумотномаси тақдим этилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish