Sayt test rejimida ishlamoqda

Ачилова Донохон Нутфиллоевнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Болалардаги аллергик касалликлар клиник-иммунологик ва тиббий-ижтимоий жиҳатлари, касалликнинг эрта ташхиси ва кечиши истиқболини белгилаш мезонларини ишлаб чиқиш”, 14.00.36 – Аллергология ва иммунология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: V2021.3.DSc/Tib617.
Илмий маслаҳатчи: Нуралиев Неккадам Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
IK фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, IK рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Абдурахманов Мамур Мустафаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Разиқова Илмира Сагдуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Татауршикова Наталя Станиславовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Кубан давлат тиббиёт университети (Россия Федератсияси)
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади болалар орасида аллергик касалликларнинг клиник-иммунологик, тиббий-ижтимоий жиҳатларини аниқлаш, баҳолаш асосида касалликни эрта ташҳислаш ва истиқболини белгилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ўрганилган туманларда доимий яшовчи болаларда аллергик касалликлар пайдо бўлиш частотасини баҳолаш, улар ривожланишининг етакчи хавф омиллари, тиббий-ижтимоий жиҳатлари аниқланган, эрта ташхиси ва кечишини прогнозлашнинг диагностик ва прогностик мезонлари ишлаб чиқилган;
илк бор иммун тизим фаолиятини баҳолаш учун махсус бўлмаган ҳимоя омиллари миқдорий кўрсаткичлари - лактоферретин, комплементнинг S3 компоненти ҳамда прокалситонинларнинг қон зардобидаги миқдорий кўрсаткичлари аниқланган ва натижалари таҳлил этилган;
аллергик касалликларнинг ўрганилган туманларда доимий яшовчи болаларининг асосий клиник ва иммунологик кўрсаткичлари ўртасидаги коррелятсион узвий боғлиқлик аниқланган; 
иммунокоррексия натижалари қиёсий баҳоланиб, болаларда аллергик касалликлар ривожланишининг олдини олиш учун профилактик био- ва иммунокоррексия усулининг самарадорлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 23 мартдаги 23-Z/009-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институтининг 2022 йил 27 июндаги 03/735-сонли хати юборилган): 
илмий натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши болаларда ташхисланадиган аллергик касалликларда клиник-иммунологик хусусиятларни баҳолаш болаларга тиббий хизмат кўрсатишни тизимлаштирган ҳолда ушбу хизмат самарадорлигини оширади, бу эса болалар орасида аллергик касалликлар билан касалланиш даражасини камайтиради, шунингдек, болалар ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатиб, тавсия этилаётган баҳолаш услубининг ижтимоий аҳамиятини оширишга имкон берган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: “Аллергик касалликлар ташхисланган болаларда статистик текшириш усулларини бахолаш” Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси 06.06.2022 йилдаги 176-сонли буйруқ билан марказ ва унинг ҳудудий филиаллари клиник бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бемор болалар хамда улар ота-оналарининг ушбу касалликлар бўйича билим ва кўникмаларини оширди, бу бемор болаларни парваришлаш сифатини кучайтиргани, болаларнинг ўзларига нисбатдан ишонганлари ошди, умидсизликлари камайди, маълум миқдорда ҳаёт сифатлари кўтарилгани ҳамда аллерголог шифокорларга бўлган катта хажмли иш миқдори камайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: аллергик касалликларга чалинган болаларда тавсия этилаётган ушбу даволаш принципининг ҳисобига 1 нафар бемор бола учун 1 200 000 сўм иқтисод қилинди (тажрибага кўра 15,0 фоиз бемор болаларда қайта касалланиш (иккиламчи аллергия) муолажаси амалга оширилади). Қайта касалланиш амалиёти даражасини 15,0 фоиздан 7,0 фоизга камайтирган (1 нафар бемордан 1 200 000 сўм иқтисод қилинса йилига 100 нафар бемор боладан касаллик кайталаниши 100 бемордан 15 беморгача иккиламчи аллергия ҳолати камайтирилди, демак бир нафар бемор боладан 1 200 000 сўм иқтисод қилинса йиллик иқтисодий курсаткич 4 600 000 сўмни (3 нафар бемор учун) ташкил этади. Хулоса: янги даволаш амалиётининг жорий қилиниши бир нафар бемор бола ҳисобига бюджет маблағларини 4 600 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 1 200 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Аллергик касалликлар ташхисланган болаларда статистик текшириш усулларини бахолаш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2022 йил 17 июндаги 305-сон хат юборилган;
иммун тизим фаолиятини баҳолаш учун махсус бўлмаган ҳимоя омиллари болаларда аллергик касалликлар ривожланишининг олдини олиш ва унинг самарадорлигини баҳолаш учун профилактик био- ва иммунокоррексия усули тавсия этилади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Қарши шахар 2 - сон оилавий поликлиника бўйича 9.06.2022 йилдаги 89 - сонли буйруқ билан марказ ва унинг ҳудудий филиаллари клиник бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: аллергик касалликларга чалинган болаларда клиник белгилар ҳисобга олган ҳолда аллергик касалликларда ватанимизда ишлаб чиқарилган дори воцитаталари билан даволаш кўрсаткичларининг юқори ижтимоий самарадорлиги яқин ва узоқ муддатдан кейин кузатув натижалари билан тасдиқланди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: касалликни келтириб чиқарувчи омилларнинг аниқланишига кўра 1 нафар бемор учун 1 200 000 сўм иқтисод қилинди (хар хил атопик касалликларни ривожланишини олдини олади, бу эса йилига умумий беморларнинг 20% (40 дан 8 беморлар) аллергик касалликларга чалинган беморлар госпитализатсиясини ва даволашни камайтиради ва беморлар умумий харажатларини  9 600 000 (8 нафар бемор учун) сумга иқтисод қилади). Хулоса: янги даволаш усулини аллергик касалликлар амалиётида жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобидан бюджет маблағларини 12 000 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 9 600 000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Аллергик касалликлар ташхисланган болаларда статистик текшириш усулларини бахолаш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2022 йил 17 июндагии 305-сон хат юборилган;
илмий янгиликларнинг амалиётга тадбиқ этилиши болаларда ташхисланадиган аллергик касалликларда тиббий хизмат кўрсатишни тизимлаштирган ҳолда ушбу хизмат самарадорлигини оширади, бу эса болалар орасида аллергенлар таъсири даражасини камайтиради, шунингдек, болалар ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатиб, тавсия этилаётган баҳолаш услубининг ижтимоий аҳамиятини оширишга имкон берган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт бирлашмаси бўйича 20.06.2022 йилдаги 15/9 - сонли буйруқ марказ ва унинг ҳудудий филиаллари клиник бўлимлари амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: аллергик касалликларга чалинган болаларда клиник белгилар ҳисобга олиниб аллергик фондаги мавжуд касалликларни махсус замонавий препарат “Биофалак синкум” антиаллергенлик хусусиятли дори воситаси амалиётда синалди ва тиббий-ижтимоий самарадорлиги билан ажралди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар бемор учун Биофалак синкум дори препаратини амалиётда коплекс қўллаш билан чамбарчас боғлиқ булиб, ишлаб чиқилган янги даво усули бемор болаларнинг амалиётдан кейинги касалхонадан ташқари реабилитатсияси ва давлолаш харажатларининг куйидагича иқтисод булишига олиб келди, куйдагича: қайта курик – 58 000 сўм; қайта қон таҳлили – 50 000 сўм; иммунологик таҳлил – 100 000 сўм, дори- дармонлар харажати – 50 000 сўм (умумий иқтисодий самарадорлик 1 бемор учун 258 000 сўм ташкил қилди, йиллик қайталанган беморлар сони 3, умумий иқтисодий самарадолик эса 774 000 сўмни ташкил қилди). Хулоса: янги даволаш усулининг жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 258 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 200 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Аллергик фонга эга бўлган болаларнинг клиник-иммунологик холатини бахолаш услуби» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2022 йил 20 июндаги 321 - сон хат юборилган;
болаларда аллергик касалликлар ривожланишининг олдини олиш ва унинг самарадорлигини баҳолаш учун профилактик био- ва иммунокоррексия усули тавсия этилди. Аллергик касалликларни эрта ташхислаш ва кечишини прогнозлашнинг тавсия этилган диагностик ва прогностик мезонлари болаларда ушбу касалликларни барвақт аниқлаш, шу орқали бирламчи тиббий-санитария ёрдами фаолиятини такомиллаштириш имконини берган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича 22.06.2022 йилдаги 20/1 - сонли буйруқ билан марказ ва унинг ҳудудий филиаллари клиник бўлимлари амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти аллергик фондаги беморларни комплекс даволаш усулининг ижтимоий самарадорлиги, даволаш самарадорлигини ошириш учун клиник-иммунологик усуллардан фойдаланилди, замонавий дори дармонларнинг физик-кимёвий хусусиятларини баҳоланди, болалар организмининг иммунологик реакциялари яллиғланиш-деструктив касалликлари билан корреляцион боғлиқлиги аниқланди, иммунологик гомеостазига, яъни иммуноглобулинлар ва ситокинлар фаолиятига салбий таъсири исботланди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар беморнинг шифохонадаги даври учун иқтисодий курсаткич: • беморнинг шифохонада қолиш муддатини 15 кундан 10 кунга (5 кунга) қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 880 минг сўмга камайтирди (Вилоят болалар куп тармокли тиббиёт марказининг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 176.000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг 3 кунга қисқартирилиши ҳисобига 450 минг сўмлик дори-дармон кам талаб этилади (1 кунга ўртача 150 000 сўм дори воситалари сарфланади). Юқоридагиларга кўра жами йиллик иқтисодий самарадорлик 20 800 000 сўмни ташкил этади (реабилитатсия харажатларини камайтириш ҳисобига; бюджет маблағларини 18 565 000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағларни 15 500 000 сўм). Жами:25 129 000 сўм). Хулоса: янги даво усулининг амалиётининг жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 14 951 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 10 178 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Аллергик фонга эга бўлган болаларнинг клиник-иммунологик холатини бахолаш услуби» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2022 йил 20 июндаги  322-сон хати юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish