Sayt test rejimida ishlamoqda

Бахадиров Илес Исмаиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Пиллани бирламчи қайта ишлаш корхоналарида электр энергияси истеъмолининг самарадорлигини ошириш” 
05.05.01 – “Энергетика тизимлари ва мажмуалари”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.РhD/T2504.
Илмий раҳбар: Хошимов Фозилжон Абидович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси “Энергетика муаммолари институти”.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси энергетика муаммолари институти хузуридаги DSC.02/30.12.2021.T.143.01
Расмий оппонентлар: Арипов Назиржон Мукарамович, техника фанлари доктори, профессор; Усмонов Шукрулло Юлбарсович,  фалсафа доктори (PhD), доцент.
Йетакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пиллани бирламчи қайта ишлаш корхоналарининг технологик қурилмаларининг энергия самарадор иш режимларини ишлаб чиқиш асосида электр энергияси истеъмолининг  самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
турли калибрдаги пиллани бирламчи қайта ишлаш асосида  технологик қурилмаларнинг энергия самарадор характеристикалари ишлаб чиқариш унумдорлигини ҳисобга олиб ишлаб чиқилган;
пиллани бирламчи қайта ишлаш корхоналарида электр энергияси истеъмолига таъсир этувчи асосий омилларни аниқлаш усули кўп ҳадли регрессия асосида пиллани бирламчи қайта ишлашнинг технологик иш режимларини ҳисобга олиб такомиллаштирилган; 
пиллани бирламчи қайта ишлаш корхоналарида пиллани ўраш  қурилмаларининг турли хил иш режимларида электр энергияси истеъмоли хусусиятларини ўрганиш асосида истеъмол қувватининг электр тармоқдаги кучланиш, калавалар сони, унинг оғирлиги ва зичлигига боғлиқ математик модели ишлаб чиқилган;
пиллани бирламчи қайта ишлаш корхоналарида электр энергияси истеъмолини прогнозлаш модел ва алгоритмлари сунъий нейрон тармоғи асосида кўп факторли таҳлилни ҳисобга олиб ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Пиллани бирламчи қайта ишлаш корхоналарида электр энергияси истеъмоли самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
корхонанинг истеъмол поғоналарида электр энергиясини меъёрлаш имконини берувчи кўп поғонали структура “JINJUZ CO” ҲК МЧЖ корхонасига жорий қилинган (“Савдо Саноат Палатасининг” 2021 йил 25 июндаги 11/02-27-5419-сон маълумотномаси). Илмий-тадқиқот натижаларининг қўлланилиши истеъмол поғоналари учун электр режимларини инобатга олган ҳолда махсулот турлари бўйича меъёрлаш кўрсаткичларини ҳисоблашнинг аниқлигини кўтариш имконини берган;
маҳсулот бирлигига тўғри келадиган электр энергияси солиштирма сарфининг прогноз кўрсаткичларини таомиллаштирилган солиштирма сарфи аниқлигини ошриш ва ҳисоблаш усулини соддаллаштириш имконини берган (“Савдо Саноат Палатасинингн” 2021 йил 25 июндаги 11/02-27-5419-сон маълумотномаси).
электр энергияси солиштирма сарфининг прогноз кўрсаткичини шакллантириш схемаси асосида ўрнатилган электр энергия бўйича солиштирма сарфи кўрсаткичлари “JINJUZ CO” ҲК МЧЖ корхонасининг асосий цехларида жорий қилинган (“Савдо Саноат Палатасининг” 2021 йил 25 июндаги 11/02-27-5419-сон маълумотномаси). Илмий-тадқиқот натижаларининг қўлланилиши корхонада энергияси солиштирма сарф кўрсаткичларининг прогноз қийматларини аниқлашдаги ҳисоблаш ишларини соддалаштириш, уларнинг аниқлилик даражасини ошириш ҳамда корхонада электр энергияси сарфини 3 %гача камайтириш имконини берган.
Электр энергияси истеъмолини самарадорлигини ошириш ва электр энергия истеъмолини прогнозлаш аниқлигинни оширилди, шу бу билан иқтисодий самарадорлик 173 873 000 (бир юз етмиш уч миллион саккиз юз етмиш уч минг сўм)ни ташкил қилди (ушбу эришилган амалий натижа “JINJUZ CO” ҲК МЧЖ ва “MS-BARER TEXTILE” ҚК МЧЖ корхоналари томонидан берилган далолатномада келтирлган).

Yangiliklarga obuna bo‘lish