Sayt test rejimida ishlamoqda

Хазратов Aброр Панжийевич 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Aлоқа хизматларини самарали ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.05 - Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.ПҳД/Иқт925
Илмий раҳбар: Шавқийев Еркин, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, ПҳД.03/28.02.2022.И.18.01
Расмий оппонентлар: Уразов Комил Бахрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Турсунов Шерзод Aбдукодирович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Йетакчи ташкилот: Жиззах Политехника институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади алоқа хизматларини самарали ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
алоқа хизматларининг назрий-институционал асослари алоқа хизматларини ташкил етишнинг мураккаб тизимлилиги ҳамда “алоқа хизмати кўрсатувчиси → алоқа хизмати воситачиси → алоқа хизмати истеъмолчиси” муносабатдаги ўзаро боғланишига кўра такомиллаштирилган;
алоқа хизматлари ҳажмининг ўзгаришига таъсир етувчи омилларни проб>т шартли меъзонига кўра алоқа хизматларига киритилаётган инвестициялар ҳажмини ошириш орқали алоқа тармоқларидан тушаётган тушум, уяли алоқа тармоқларига уланган абонентлар сони ва алоқа хизматлари ҳажмини ошириш имкониятининг мултипликатив самараси таъсирини баҳолашнинг услубий ёндашуви такомиллшатирилган;
алоқа хизматлари натижадорлигини баҳолаш ёндашуви алоқа хизматлари бозорида истеъмолчилар талабини сифатли қондиришда талаб ва таклифни нарх мувозанатининг аниқлик даражасини оширишга кўра оптимал шакиллантириш асосида такомиллаштирилган;
алоқа хизматларининг барқарор ривожланиш динамикаси асосида кўрсатилаётган алоқа хизматлари ҳажмини оширишнинг 2025 йилга қадар прагноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Aлоқа хизматларини самарали ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
алоқа хизматларининг назрий-институционал асослари алоқа хизматларини ташкил етишнинг мураккаб тизимлилиги ҳамда “алоқа хизмати кўрсатувчиси → алоқа хизмати воситачиси → алоқа хизмати истеъмолчиси” муносабатдаги ўзаро боғланишига кўра такомиллаштириш бўйича 
таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 14 декабрдаги ПҚ-4921-сон “Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган 2-иловаси “2021-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида почта алоқаси соҳасини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари”ни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 30 ноябрдаги 33-8/8203-сонли маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш алоқа хизматларини кўрсатувчи субъектларнинг тавсифига кўра алоқа хизматларини кўрсатиш тадбирларини сифатли тайёрлашга муайян даражада хизмат қилган;
алоқа хизматлари ҳажмининг ўзгаришига таъсир етувчи омилларни проб>т шартли меъзонига кўра алоқа хизматларига киритилаётган инвестициялар ҳажмини ошириш орқали алоқа тармоқларидан тушаётган тушум, уяли алоқа тармоқларига уланган абонентлар сони ва алоқа хизматлари ҳажмини ошириш имкониятининг мултипликатив самараси таъсирини баҳолашнинг такомиллаштирилган услубий ёндашувдан Ўзбекистон Республикаси Aхборот технологиялари ва коммуникасияларини ривожлан-тириш вазирлиги томонидан “Aхборот технологиялари ва коммуникациялар соҳасини истиқболда ривожлантириш дастурини”ни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 30 ноябрдаги 
33-8/8203-сонли маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш алоқа хизматларини ривожлантиришнинг мақсадли йўл харитаси ва параметрларини ишлаб чиқиш имкониятини кенгайтиришга хизмат қилган;
алоқа хизматлари бозорида истеъмолчилар талабини сифатли қондиришда талаб ва таклифни нарх мувозанатининг аниқлик даражасини оширишга кўра оптимал шакиллантириш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан “Ҳудудларни рақамли ривожлантириш даражасини рейтинг баҳолаш методикаси”ни тайёрлашда фойдаланилган (Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 30 ноябрдаги 33-8/8203-сонли маълумотномаси). Ушбу такомиллаштирилган баҳолаш ёндашувидан фойдаланиш алоқа хизматлари бозорида талаб ва таклифни оптимал шакиллантириш орқали нарх мувозанатининг аниқлик даражасини оширишга муайян даражада хизмат қилган;
аҳолига алоқа хизматлари кўрсатиш самарадорлигини ошириш бўйича 2025 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан “Aхборот технологиялари ва коммуникациялар соҳасини ривожлантириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 30 ноябрдаги 
33-8/8203-сонли маълумотномаси). мазкур таклифлар соҳани ривожлантириш дастурларининг сифатини ва 2025 йилга қадар аҳолига кўрсатиладиган алоқа хизматлари ҳажмини оширишнинг ташкилий-иқтисодий тадбирлар самарадорлигини оширишга муайян даражада хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish