Sayt test rejimida ishlamoqda

Жабборов Aзамат Aлижонович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Давлат молиявий назорати тизимини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”, 08.00.08 – “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В 2020/4 ПҳД/Иқт1495
Илмий раҳбар: Рахмонов Дилшоджон Aлиджонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ДСc.09/31.08.2022.И.151.01.
Расмий оппонентлар: Aвлокулов Aнвар Зиядуллайевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Гиясов Сарвар Aъзамович иқтисодиёт фанлари доктори (ДСc).
Йетакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади давлат молиявий назорати тизимини такомиллаштириш бўйича илмий, амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлат ички аудит хизматлари фаолиятининг функсионал таркибидан молиявий назоратни чиқариш билан ички аудитда асосий еътибор қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилиши натижасида мақсадсиз ва ноқонуний харажатларни олдини олиш асосланган;
буджет интизоми бузилишининг ягона статистикасини юритиш учун буджет ижросига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар кесимида буджет соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг классификациясини жорий етиш асосида 13 йўналишдаги 320 та ҳуқуқбузарликлар ва хато-камчиликлар турларини таснифлаш таклиф етилган;
молиявий назоратни амалга оширувчи ваколатли орган вазифалари таркибидаги аксиз солиғини ҳисобланишини назорат қилиш вазифасини солиқ назорати сифатида Солиқ қўмитасига ўтказиш, пахта хом ашёси ҳисобини назорат қилиш вазифасини бекор қилиш орқали асосий еътиборни буджет харажатлари бўйича якуний молиявий назорат қамровини оширишга қаратиш таклиф етилган;
буджетлаштириш натижадорлиги мақсадли индикаторларига еришилишини давлат ички аудит хизмати томонидан баҳолаш орқали буджет харажатлари билвосита самарадорлигини таъминлаш таклиф етилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Давлат молиявий назорати тизимини такомиллаштириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
давлат ички аудит хизматларига белгиланган вазифалар таркибидан молиявий назоратни чиқариш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 августдаги 
ПФ-6300-сон “Давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
21 августдаги ПҚ–3231-сон “Таълим ва тиббиёт муассасаларини молиялаштириш механизмини ҳамда давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш киритишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 15 мартдаги 06/03-07-03-32/671-сон, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 24 майдаги 29/2-08643-сон маълумотномалари). Натижада, ички аудитда асосий еътибор қонунбузилиш ҳолатларини олдини олишга қаратилиши орқали 2022 йилда вазирлик ва идоралар ички аудит хизматлари томонидан 307,6 млрд. сўм мақсадсиз ва ноқонуний харажатларни олди олинишига еришилган;
молиявий ҳуқуқбузарлик турларининг классификациясини ишлаб чиқиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 августдаги ПФ-6300-сон “Давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 15 мартдаги 06/03-07-03-32/671-сон, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 24 майдаги 29/2-08643-сон маълумотномалари). Натижада, буджет ижросига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар кесимида буджет соҳасида 13 йўналишдаги 320 та ҳуқуқбузарликлар ва хато-камчиликлар турларини таснифлашга еришилган;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг вазифалари қаторидан аксиз солиғини тўғри ва ўз вақтида ҳисоблашни ҳамда пахта хом ашёси ҳисоби ва ҳисоботини назорат қилиш вазифаларини чиқариш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 
14 февралдаги ПҚ-128-сон “Ўзбекистон Республикаси давлат буджети харажатларининг самарадорлигини янада ошириш ва давлат молиявий назорати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 15 мартдаги 06/03-07-03-32/671-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти функсиялари таркибидаги аксиз солиғини ҳисобланишини Солиқ қўмитасига ўтказиш, пахта йетиштириш соҳасига бозор муносабатлари татбиқ етилаётганлиги сабабли пахта хом ашёси ҳисобини назорат қилишни бекор қилиш орқали буджет харажатлари бўйича амалга ошириладиган якуний молиявий назорат қамровини оширишга еришилган;
вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизматлари томонидан тегишли ривожлантириш дастурларининг мақсадли индикаторларига еришилишини таҳлил қилиш ҳамда баҳолашни жорий етиш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-742-сон “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат буджети тўғрисида”ги қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сон “Ўзбекистон Республикасининг “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат буджети тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 15 мартдаги 06/03-07-03-32/671-сон, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 24 майдаги 29/2-08643-сон маълумотномалари). Натижада, 2022 йилда 24 та вазирлик ва идоралар томонидан мавжуд штатлари доирасида жами 155 та штат бирлигидан иборат ички аудит тузилмалари ташкил етилди, уларнинг умумий сони 47 тага, штатлар сони 475 тага йетди. Мазкур тузилмалар томонидан 2022 йилда 40 та вазирлик ва идораларнинг 560 та мақсадли индикаторлари ижроси баҳоланишига еришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish