Sayt test rejimida ishlamoqda

Aртикова Шохида Илясовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маиший хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш», 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.4.ПҳД/Иқт1191.
Илмий раҳбар: Мирзайев Кулмамат Джанзакович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, ПҳД.03/28.02.2022.И.18.01.
Расмий оппонентлар: Рузметов Бахтияр, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; 
Хасанов Шавкат Турсунқулович, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори, доцент.
Йетакчи ташкилот: Қарши Давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: маиший хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маиший хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик субйектларига “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида ҳудудий дастурларга ташаббускор тадбиркорларнинг ғоялари асосида талаб юқори бўлган маиший хизмат турларини кенгайтириш лойиҳаларига мақсадли молиявий кредит ажратиш таклифи асосланган;
маиший хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ маҳсулотлар ва жараёнларга ягона техник регламентни белгилаш, уларни ишлаб чиқишда иштирок етиш, лойиҳаларни реализация қилиш асосида соҳани техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича ташкилий тузилма асосланган;
ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятидан мақсадли фойдаланиш, буюртмалар оқимини оптималлаштириш ва тақдим қилинадиган хизматларни масофавий мувофиқлаштиришга кўра маиший хизмат кўрсатиш кластерини ташкил етиш модели ишлаб чиқилган;
Самарқанд вилоятида хизматлар бозорини барқарор ривожланиш тенденсиялари ҳамда маиший хизмат кўрсатиш соҳасида яратилган ялпи маҳсулот ҳажмини 2023-2027 йиллардаги прогноз параметрлари асосланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маиший хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
маиший хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик субйектларига “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида ҳудудий дастурларга ташаббускор тадбиркорларнинг ғоялари асосида талаб юқори бўлган маиший хизмат турларини кенгайтириш лойиҳаларига мақсадли молиявий кредит ажратиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан маиший хизматлар соҳасини ривожлантириш дастурлари ва соҳани 2027 йилганча бўлган даврда ривожлантиришнинг “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2022 йил 22 декабрдаги 11/02-15-14190-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ва аҳоли учун янги иш ўринларини яратиш ва аҳолига маиший хизматлар кўрсатиш соҳасини диверсификасиялаш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилган;
маиший хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ маҳсулотлар ва жараёнларга ягона техник регламентни белгилаш, уларни ишлаб чиқишда иштирок етиш, лойиҳаларни реализация қилиш асосида соҳани техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича ташкилий тузилмаси юзасидан таклифлар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан маиший хизматлар соҳасини ривожлантириш дастурлари ва соҳани 2027 йилганча бўлган даврда ривожлантиришнинг “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Савдо-саноат палатасининг 2022 йил 22 декабрдаги 11/02-15-14190-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар маиший хизмат кўрсатиш корхоналарини бошқариш самарадорлиги ошириш, ишлаб чиқаришни рационал ташкил қилиш, аҳолининг хизматларга бўлган талабини янада тўлароқ қондириш даражасини оширишга хизмат қилган;
 
ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятидан мақсадли фойдаланиш, буюртмалар оқимини оптималлаштириш ва тақдим қилинадиган хизматларни масофавий мувофиқлаштиришга кўра маиший хизмат кўрсатиш кластерини ташкил етиш моделидан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан маиший хизматлар соҳасини ривожлантириш дастурлари ва соҳани 2027 йилганча бўлган даврда ривожлантиришнинг “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилганирилишида фойдаланилган (Савдо-саноат палатаси-нинг 2022 йил 22 декабрдаги 11/02-15-14190-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф кўрсатилаётган хизматларнинг синергетик самарасига еришиш ва рақобатбардошлигини ошириш ҳамда хўжалик субйектлари фаолиятини мақбул ташкил қилиш имкониятларини янада кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган;
Самарқанд вилоятида хизматлар бозорини барқарор ривожланиш тенденсиялари ҳамда маиший хизмат кўрсатиш соҳасида яратилган ялпи маҳсулот ҳажмини 2023-2027 йиллардаги прогноз параметрлари бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан маиший хизматлар соҳасини ривожлантириш дастурлари ва соҳани 2027 йилганча бўлган даврда ривожлантиришнинг “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Савдо-саноат палатасининг 2022 йил 22 декабрдаги №11/02-15-14190-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлардан фойдаланиш натижасида 2027 йилга келиб вилоятда маиший хизмат кўрсатиш соҳасида яратилган ялпи маҳсулот ҳажмини 118,5 % ва меҳнат унумдорлиги 120,4 %га оширишнинг қўшимча имкониятлари очиб берилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish