Sayt test rejimida ishlamoqda

Aдизов Бобир Бахтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Олий таълим муассасларини ўзини-ўзи молиялаштириш жараёнларини стратегик бошқаришнинг илмий-услубий жиҳатлари», 08.00.13 – Менежмент (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.ПҳД/Иқт2291.
Илмий раҳбар: Наврўз-Зода Бахтиёр Негматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, ПҳД.03/28.08.2020.И.55.03.
Расмий оппонентлар: Очилов Aкрам Одилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Саухонов Жонибек Казиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларини ўзини-ўзи молиялаштириш жараёнларини стратегик бошқаришнинг илмий-услубий жиҳатлари бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасаларини молиялаштиришни бошқаришда таълим сифатига таъсир қилувчи омилларини баҳолаш учун шахснинг компетентлигини ошириш ва фикрлаш усулларини ўзлаштириш жараёнини ифодалайдиган “Педагогик-таълим” (ПТ=0,3); таълимнинг мақсад ва вазифаларига, ижтимоий-иқтисодий талабларига мувофиқ “Бошқарув-таълим жараёнининг сифати” (БТ=0,5) ҳамда жамиятнинг таълимга қўядиган меъёрий талабининг ижтимоий функцияларини оптимал даражада бажариш заруратини таъминлайдиган “Социологик-таълим сифати” (СТ=0,2)ни белгилайдиган ёндашувлар ишлаб чиқилган;
молиявий мустақил олий таълим муассасаларнинг молиявий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини таҳлил қилинишининг тўрта: операцион самарадорлик кўрсаткичлари (ОС=2,32%), молиявий тузилма кўрсаткичлари (МТ=-3,01%), активлардан фойдаланиш самарадорлиги кўрсаткичлари (AС=6,48%) ва ликвидлик кўрсаткичлари (ЛК=1,71%)дан таркиб топган интеграллашган кўрсаткичлар тизими ишлаб чиқилган; 
ўзини-ўзи молиялаштириш тизимига ўтаётган олий таълим муассасаларининг янги ташкилий тузилмаси, бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штат меъёрлари ҳамда таълим соҳалари блоклари ва шакллари бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг нормативлари (Х1÷Й1)-(Х2÷Й2)=3,9 нафарга камайиши орқали таълим муассасасида иш ҳақини тежаш имкониятлари ишлаб чиқилган;
Бухоро давлат университетининг 2023-2026-йилларда жами йиллик иш ҳақи тўлаш фонди маблағларининг истиқболдаги прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ОТМларини молиялаштиришни стратегик бошқаришнинг замонавий механизмларини такомиллаштириш ҳамда инновацион менежмент усулларидан фойдаланиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
олий таълим муассасаларини молиялаштиришни бошқаришда таълим сифатига таъсир қилувчи омилларини баҳолаш учун шахснинг компетентлигини ошириш ва фикрлаш усулларини ўзлаштириш жараёнини ифодалайдиган “Педагогик-таълим” (ПТ=0,3); таълимнинг мақсад ва вазифаларига, ижтимоий-иқтисодий талабларига мувофиқ “Бошқарув-таълим жараёнининг сифати” (БТ=0,5) ҳамда жамиятнинг таълимга қўядиган меъёрий талабининг ижтимоий функцияларини оптимал даражада бажариш заруратини таъминлайдиган “Социологик-таълим сифати” (СТ=0,2)ни белгилайдиган ёндашувлари ўзини-ўзи молиялаштириш тизимига ўтаётган республика ОТМлар фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 1-майдаги 03/43-514-сон маълумотномаси). Мазкур ёндашувларни амалиётга жорий етилиши натижасида олий таълим муассасаларини молиялаштиришни бошқаришда таълим сифатига таъсир қилувчи омилларини баҳолаш кўлами кенгайган;
молиявий мустақил олий таълим муассасаларнинг молиявий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини таҳлил қилинишининг тўрта: операцион самарадорлик кўрсаткичлари (ОС=2,32%), молиявий тузилма кўрсаткичлари (МТ=-3,01%), активлардан фойдаланиш самарадорлиги кўрсаткичлари (AС=6,48%) ва ликвидлик кўрсаткичлари (ЛК=1,71%)дан таркиб топган интеграллашган кўрсаткичлар тизими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 3-декабрдаги 967-сон қарорининг иловасига асосан 2020-йил 1-январдан бошлаб, тажриба-синов тариқасида ўзини-ўзи молиялаштириш тизимига ўтказилган Урганч давлат университетида иқтисодий барқарорликни муваффақиятли таъминлашнинг асосий мезони сифатида рентабеллик ва молиявий самарадорлик кўрсаткичларини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 1-майдаги 03/43-514-сон маълумотномаси). Интеграллашган кўрсаткичларни таҳлил қилиш асосда Урганч давлат университетининг 2019- ва 2020-йиллардаги даромадларида бюджет маблағларининг молиялаштириш манбаларидаги улуши 7,5 фоизга камайишга еришилган. Мазкур баҳолаш услубидан фойдаланиш бюджетдан ташқари маблағлар улуши ўсиб борганлиги орқали олий таълим муассасаларининг молиявий мустақиллиги ва барқарорлигини таъминлаш, моддий-техник таъминотини мустаҳкамлаш, олий таълим муассасаларини тизимли ривожлантириш ва бошқарув фаолиятини такомиллаштириш ҳамда рақобатбардошлигини таъминлашга хизмат қилган;
ўзини-ўзи молиялаштириш тизимига ўтаётган олий таълим муассасаларининг янги ташкилий тузилмаси, бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штат меъёрлари ҳамда таълим соҳалари блоклари ва шакллари бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг нормативлари (Х1÷Й1)-(Х2÷Й2)=3,9 нафарга камайиши орқали таълим муассасасида иш ҳақини тежаш имкониятлари бўйича ёндашув Бухоро давлат университети фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 1-майдаги 03/43-514-сон маълумотномаси). Ушбу тавсия Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 24-декабрдаги “Давлат олий таълим муассасаларининг академик ва ташкилий-бошқарув мустақиллигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-60 қарорининг 1-бандида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Бухоро давлат университети Кузатув кенгашининг 2022-йил 28-сентябрдаги 5-йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги ҳузуридаги интелектуал мулк агентлиги томонидан диссертант номига “Бухоро давлат университетининг (Корпоратив бошқарув типидаги) ташкилий тузилмаси” дастури учун 2021-йил 29-октябрда №ДГУ 12873-рақами билан берилган гувоҳномага асосан тузилган олий таълим муассасаларининг янги ташкилий тузилмаси тасдиқланган;
Бухоро давлат университетининг 2023-2026-йилларда жами йиллик иш ҳақи тўлаш фонди маблағларининг истиқболдаги прогноз параметрлари Бухоро давлат университетининг иш ҳақи фондининг истиқболдаги кўрсаткичларини белгилашга хизмат қилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 1-майдаги 03/43-514-сон маълумотномаси). Експоненциал прогноз натижаларига кўра, йиллик иш ҳақи тўлаш фонди 2022-йилга нисбатан 2.98 марта ҳамда параболик тренд натижаларига кўра, 2.68 марта кўпайишга еришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish