Sayt test rejimida ishlamoqda

Нормурадов Хамидулла Мурадуллаевичнинг
фан доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Ўзбекистонда инклюзив ўсишни таъминлашда микромолиялаштириш тизимини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари) .
Диссертация мавзусининг рўйхатга олиш рақами: В2020.4.ПҳД/Иқт1546.
Илмий раҳбар: Назаров Шарофиддин Хакимович, иқтисод фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ДСc.09/31.08.2022.И.151.01
Расмий оппонентлар: Хусанов Дурбек Нишонович , иқтисод фанлари доктори, профессор, Aлимардонов Елшод Дилшодович, иқтисод фанлари номзоди, доцент.
Йетакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номли Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ . Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда қашшоқликни камайтириш ва инклюзив ўсишни таъминлаш учун микромолиялаштириш тизимини ривожлантириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда микрокредитларнинг максимал миқдорини орттириш, гаров талабларини қисқартириш орқали микрокредит билан таъминланганлик даражасини яхшилаш таклифи асосланди;
микрокредит ташкилотларига корпоратив облигасиялар чиқариш, жисмоний шахсларга онлайн кредитлар (микрокредитлар) ажратиш ва Исломий молия тамойилларини жорий етиш имкониятларини кенгайтириш бўйича таклифлар асосланди; 
ҳудудларда оилавий тадбиркорликни ривожлантиришда тадбиркорлик кўникмаларига ега номзодларни инклюзив ўсишни таъминловчи скоринг тизими асосида танлаб олиш орқали микромолиялаш учун маблағлар ажратиш асосланди;
«Халқ банк» AК, «Микрокредитбанк» AТБ, «Aгробанк» AТБ кредитларини ажратишда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар акселератори доирасида оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича маҳаллий конъюнктурага мослаштириш асосида тадбиркор аёлларга имтиёзли кредит ажратиш, иш ўринлари яратиш таклиф етилди.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инклюзив ўсишни таъминлашда микромолия тизимини такомиллаштириш бўйича илмий ва амалий тавсиялар асосида қуйидагилар қабул қилинди: 
Ўзбекистонда микрокредит билан таъминланганлик даражасини ошириш, шу жумладан уларнинг енг юқори миқдорини орттириш, гаров талабларини қисқартириш бўйича таклифлар 2020 йил 17 мартдаги ЎРҚ-612 сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунда татбиқ етилган (Олий Мажлиснинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг 2020 йил 31 январдаги №04/1-94-сон маълумотномаси). Ушбу илмий янгилик натижасида микрозаймлар максимал миқдори 50 млн. сўмгача, микрокредитлар миқдори еса 300 млн. сўмгача оширилди; 
микрокредит ташкилотларига корпоратив облигасиялар чиқариш, жисмоний шахсларга онлайн кредитлар (микрокредитлар) ажратиш ва Исломий молия тамойилларини жорий етиш имкониятларини кенгайтириш бўйича таклифлар 2022 йил 20 апрелдаги «Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги Қонунда ўз аксини топган (Олий Мажлиснинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг 2020 йил 31 январдаги №04/1-94-сон маълумотномаси). Таклифлар татбиқ етилиши натижасида, Қонунга кредитлар ва кафолатлар бериш, жисмоний шахсларга Исломий молиялаштириш хизматларини кўрсатиш (5-модда), тўлов ташкилотларининг микромолия фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи (5-модда), ломбард номидан иш юритишга ваколатли шахснинг електрон рақамли имзоси билан ломбард фаолияти бошланганлиги тўғрисида хабар бериш (23-модда) каби моддалар қўшилди;
оилавий тадбиркорликнинг ривожланиш даражасини скоринг тизими асосида баҳолаш методикаси Тошкент вилоятининг Бука ва Чиноз туманларида қашшоқликка қарши курашиш бўйича пилот лойиҳасини ишлаб чиқишда татбиқ етилди. Таклиф етилган саволлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг «Aҳоли турмуш даражасини ўрганиш ва баҳолаш» тизимини яратишда фойдаланилди (Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг 2021 йил 9 июлдаги 170-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларни амалга ошириш натижасида инклюзив ўсишни таъминловчи скоринг тизими асосида номзодлар орасидан тадбиркорлик кўникмалари аниқланган 140 нафар аёл микромолиялаш учун танлаб олинди;
оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича маҳаллий конъюктурага мослаштирилган тадқиқот тавсиялари ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар акселератори доирасида «Халқ банки» AК, «Микрокредитбанк» AТБ, «Aгробанк» AТБ кредитларини ажратишда фойдаланилди (Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг 2021 йил 9 июлдаги 170-сон маълумотномаси). Кредит ресурсларини тўғри йўналтириш натижасида Тошкент вилоятининг Бука туманида 60 нафар тадбиркор аёлга имтиёзли кредит ажратилиб, 100 дан ортиқ иш ўрни яратилиши таъминланди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish