Sayt test rejimida ishlamoqda

Тожиев Феруз Ибодулло ўғлининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юқори лаб ва танглай туғма кемтиги бўлган беморларда юқори жағ нуқсонини индивидуал имплантатлар ёрдамида тиклашни такомиллаштириш», 14.00.21-Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.DSc/Tib707.
Илмий раҳбар: Азимов Азиз Мухаммаджонович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Супиев Турган Курбанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон); Баймурадов Шухрат Абдужалилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шомуродов Қахрамон Эркинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Йетакчи ташкилот: Tokai medical center (Япония).
II. Тадқиқотнинг мақсади: юқори лаб ва танглай туғма кемтиги бўлган беморларда юқори жағ альвеоляр ўсиқ кенг кемтикларини тиклашни индивидуал тайёрланадиган титан имплантатлар қўллаш технологиясини ишлаб чиқиш ва операция усулини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юқори лаб ва танглай туғма кемтиги билан оғриган беморларда альвеоляр ўсиқни аутотрансплантатлар билан суяк пластикасининг узоқ муддатли натижалари клиник-рентгенологик текширув усуллари асосланган;
юқори лаб ва танглай туғма кемтиги билан оғриган беморларда альвеоляр ўсиқ нуқсони даражаларига қараб альвеоляр ўсиқ пластикасида индивидуал тайёрланган имплантатдан фойдаланишга кўрсатмалар ишлаб чиқилган;
3D моделлаштириш усулини қўллаш орқали юқори жағда тикланаётган альвеоляр ўсиқ нуқсонининг анатомо-функционал хусусиятларини инобатга олган ҳолда индивидуал имплантат конструкцияси ишлаб чиқилган ва унинг самарадорлиги илмий жиҳатдан асосланган;
индивидуал тайёрланган имплантат титан-диоксид (биоактив қоплама) билан қопланган ички юзаси ҳамда беморда юқори жағ альвеоляр ўсиқ кемтиги ташқи юзаси орасида остеоинтеграция жараёни ва имплантат барқарорлиги индекси юқорилиги резонанс электромагнит тебранишларини текшириш усули орқали аниқланган;
индивидуал тайёрлаб олинган юқори жағ титан имплантатларига дентал имплантатларни жойлаштириш технологияси ишлаб чиқилган ва юз эстетикаси таҳлили асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Юқори лаб ва танглай туғма кемтиги билан оғриган беморларда альвеоляр ўсиқни аутотрансплантатлар билан суяк пластикасининг узоқ муддатли натижалари амалиётда чуқур ўрганилиб, кемтик типларида улар орасидаги масофа канча кичкина бўлса (0,5 смгача) аутотрансплантатларни қўллаш афзаллиги, альвеоляр ўсиқ кенг кемтикларида эса индивидуал имплантатдан фойдаланиш кераклиги исботланди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Юқори лаб ва танглай туғма кемтиги бўлган беморларда юқори жағ нуқсонлари бўлган беморларни операция олди тайёргарлик алгоритми Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази амалий фаолиятига жорий этилди(2022-йил 14-июлдаги далолатномаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Юқори лаб ва танглай туғма кемтиги бўлган беморларда альвеоляр ўсиқ пластикаси амалиётидан кейинги юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ва хатолар сонини минималлаштириш; операциядан кейинги реабилитация сифатини ошириш; беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш; такрорий жарроҳлик аралашувлар частотасининг 50 % дан 5.2 % гача камайиши. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар бемор учун янги жаррохлик усулининг жорий қилиниши ҳисобига қайта жарроҳлик (иккинчи жаррохлик) амалиёти даражасини 50 фоиздан 5,2 фоизга камайтириш ҳисобига 6 200 000 сўм иқтисод қилинади (тажрибага кўра 50 % беморларда қайта жаррохлик опрецияси амалга оширилади. Шунган кўра йилига 20 нафар бемордан 10 нафарида аутотрансплантат сўрилиши натижасида иккиламчи жаррохлик операция ўтқазиб, йиллик жамғарма 18 600 000 сўмни (3 нафар бемор) ташкил этади. Хулоса: янги жаррохлик амалиётининг жорий қилиниши бюджет маблағларини 42 965 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 19 675 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Юқори лаб ва танглай туғма кемтиги бўлган беморларда юқори жағ нуқсонлари бўлган беморларни операция олди тайёргарлик алгоритми» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига ТДСИ ректори томонидан 2022-йил 1-июлда 03/915-сонли хат юборилган;
юқори лаб ва танглай туғма кемтиги билан оғриган беморларда имплантатдан фойдаланиш кўрсатмаларига асосланиб имплантат қўлланилиши жарроҳлик амалиётидан кейинги эрта ва узоқ муддатдаги асоратларни ҳамда иккиламчи яллиғланишларнинг кузатилмаслиги исботланди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Юқори лаб ва танглай туғма кемтиги бўлган беморларда юқори жағ нуқсонлари бўлган беморларни операция олди тайёргарлик алгоритми Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази амалий фаолиятига жорий этилди(2022-йил 14-июлдаги далолатномаси).  Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Юқори лаб ва танглай туғма кемтиги бўлган беморларда альвеоляр ўсиқ пластикаси амалиётидан кейинги юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ва хатолар сонини олдини олиш мақсадида, беморларга индивидуал тайёрланган титан имплантатлари ёрдамида юқори жағ альвеоляр ўсиқ кемтикларини тўлақонли бартараф этилиши хисобига беморлар хаёт сифатини яхшилаш. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: 1 нафар бемор учун янги жаррохлик усулининг жорий қилиниши ҳисобига қайта жарроҳлик (иккинчи жаррохлик) амалиёти даражасини 50 фоиздан 5,2 фоизга камайтириш ҳисобига 6 200 000 сўм иқтисод қилинади (тажрибага кўра 50 % беморларда қайта жаррохлик опрецияси амалга оширилди, индивидуал тайёрланган титан имплантатлари ёрдамида юқори жағ альвеоляр ўсиқ кемтикларини тўлақонли бартараф этилиши хисобига беморлар хаёт сифатини яхшилаш ва беморларни стационарда даволаниш муддатларини қисқартириши хисобига иқтисодий самарадорликка эришилди. Хулоса: янги жаррохлик амалиётининг жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобидан бюджет маблағларини 19 000 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 9 800 000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Юқори лаб ва танглай туғма кемтиги бўлган беморларда юқори жағ нуқсонлари бўлган беморларни операция олди тайёргарлик алгоритми» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига ТДСИ ректори томонидан 2022-йил 1-июлда 03/915-сонли хат юборилган;
мультиспирал компьютер томография рентген текширувига асосланиб юқори ва пастки жағларнинг 3D сканерлаш ва моделлаштириш ёрдамида яратилган стереолитографик моделларини қўллаш орқали альвеоляр ўсиқ кемтигини тиклашдан кутилаётган натижанинг операциядан олдинги визуализацияси имкони яратилган, жарроҳлик амалиётининг аниқлилиги яхшиланган ва жарроҳлик аралашувининг вақти қисқартирилди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Юқори лаб ва танглай туғма кемтиги бўлган беморларда юқори жағ нуқсонини индивидуал имплантатлар ёрдамида тиклашни янги усули Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази амалий фаолиятига жорий этилди(2022-йил 14-июлдаги далолатномаси).  Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: операциядан кейинги асоратлар ривожланишининг олдини олиш; операциядан кейинги асоратларни бартараф этиш усулларини оптималлаштириш; ушбу операциялардан кейин беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш; жарроҳлик амалиётининг аниқлилиги яхшиланган; жарроҳлик аралашувининг вақти қисқартирилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар бемор учун рентген ташхисидан 2 маротаба фойдаланиш(традицион усулда рентген ташхис эса беморга бир нача маротаба утказилган) рақамли технологиялар ёрдамида жағнинг нуқсони учун биоинженерия конструкциясини индивидуал ишлаб чиқариш технологияси ва операциядан олдинги тайёргарлик тамойиллари ишлаб чиқилган, асосланган ҳамда амалиётга жорий қилинган бўлиб, бу ўз навбатида жарроҳлик амалиёти самарасини сифат жиҳатидан оширди ва юз-жағ соҳасидаги нуқсонларни тиклаш имкониятларини кенгайтирилганлиги хисобига иқтисодий самарадорликка эришилди. Хулоса: янги жаррохлик амалиётининг жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобидан бюджет маблағларини 1 250 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни  900 000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Юқори лаб ва танглай туғма кемтиги бўлган беморларда юқори жағ нуқсонини индивидуал имплантатлар ёрдамида тиклашни янги усули» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига ТДСИ ректори томонидан 2022-йил 1-июлда 03/915-сонли хат юборилган;
таклиф қилинган усулда кемтик тиклангандан сўнг динамикада имплантат барқарорлиги индекси ва остеоинтеграцияси резонанс электромагнит тебранишларини регистрация қилиш усули билан ўрганилиб, 3 ойдан кейин-73±2.1, 6 ойдан сўнг-89±3.5, 1 йилдан сўнг-92±2,8 шартли бирликларда натижалар олинди. Олинган натижалар таклиф этилаётган имплантатларга протезлаш босқичига кўрсатма бўлди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Юқори лаб ва танглай туғма кемтиги бўлган беморларда юқори жағ нуқсонини индивидуал имплантатлар ёрдамида тиклашни янги усули Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази амалий фаолиятига жорий этилди(2022-йил 14-июлдаги далолатномаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: имплантат барқарорлиги коеффициенти 70 шартли бирликдан ошганда дентал тешикларга босқичма-босқич олинмайдиган тиш протезлари ўрнатилди, протезлашдан сўнг юз эстетикаси яхшиланди, беморларда чайнов самарадорлиги ошди ва беморларнинг операция натижасидан қониқиш хосил болиши билан иқтисодий самарадорликка эришилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар беморнинг шифохонадаги даври учун: • беморнинг шифохонада қолиш муддатини 8 кундан 3 кунга (5 кунга) қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 650 минг сўмга камайтирди (ТДСИ клиникасининг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 217.000 сўмни ташкил қилади). • шифохонада бўлиш даврининг 5 кунга қисқартирилиши ҳисобига 750 минг сўмлик дори-дармон кам талаб этилади (1 кунга ўртача 150 000 сўм дори воситалари сарфланади). • шифохонада бўлиш даврининг 5 кунга қисқартирилиши ҳисобига 99 минг сўмлик боғланмалар кам талаб этилади (1 кунга ўртача 19 800 сўм боғланмалар сарфланади). Юқоридагиларга кўра жами йиллик иқтисодий самарадорлик 31 900 000 сўмни ташкил этади (20 та операция бўйича 1 595 000*20= 31 900 000 сўмни ташкил этади (реабилитация харажатларини камайтириш ҳисобига); 12 600 000 - иккинчи операция нархини камайтириш орқали самарадорликка эришилади. Жами: 44 500 000 сўм). Хулоса: янги жаррохлик амалиётининг жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобидан бюджет маблағларини 11 000 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 6 120 000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Юқори лаб ва танглай туғма кемтиги бўлган беморларда юқори жағ нуқсонини индивидуал имплантатлар ёрдамида тиклашни янги усули» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига ТДСИ ректори томонидан 2022-йил 1-июлда 03/915-сонли хат юборилган;
индивидуал тайёрланган титан имплантатлардан фойдаланиш орқали кемтик ўрни тикланиб, маҳаллий соҳадаги тиш қаторига олинмайдиган тиш протезлари ўрнатилиб, овқатни тишлаб узиш ва равон сўзлаш функциялари яхшиланишига эришилди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Юқори лаб ва танглай туғма кемтиги бўлган беморларда юқори жағ нуқсонини индивидуал имплантатлар ёрдамида тиклаш усулининг самарадорлиги Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази амалий фаолиятига жорий этилди(2022-йил 14-июлдаги далолатномаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: дентал тешикларга босқичма-босқич олинмайдиган тиш протезлари ўрнатилди, протезлашдан сўнг юз эстетикаси яхшиланди, беморларда чайнов самарадорлиги ошди ва беморларнинг операция натижасидан қониқиш хосил болганини хисобига махаллий сохага керагидан ортик тиш тожларини қуймасликлик хисобига иқтисодий самарадорликка эришилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар бемор учун аутотрансплантат қуйиб ўтказилган операцияда, унинг сурилиши хисобига тиш қуйиб болмаслиги натижасида ён тишлар чархланиб коприксимон протезлар қуйилади натижада 1 тиш урнига бир нечта тиш урнатилади. Индивидуал тайёрланган титан имплантатларидаги дентал тешикларга керагидан ортиқ тиш қуйиб болмаслиги ва ен тишлар чархланмаслиги хисобига анъанавий усулга нисбатан 4-5 маротаба самарадорликка эришилади. Хулоса: янги жаррохлик амалиётининг жорий қилиниши бюджет маблағларини 42 965 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 19   675 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Юқори лаб ва танглай туғма кемтиги бўлган беморларда юқори жағ нуқсонини индивидуал имплантатлар ёрдамида тиклаш усулининг самарадорлиги» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига ТДСИ ректори томонидан 2022-йил 1-июлда 03/915-сонли хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish