Sayt test rejimida ishlamoqda

Жумаханов Шавкатжон Заиржановичнинг 
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Марказий Осиё анклав/ексклав ҳудудларини иқтисодий географик ва сиёсий географик тадқиқ етишнинг методологик асослари», 11.00.02 – Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.ДСc/Гр46. 
Илмий маслаҳатчи: Боймирзайев Каримжон Мирзахмедович, география фанлари доктори, достент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, ДСc.03/30.12.2019.Гр.01.06.
Расмий оппонентлар: Тожийева Зулхумор Назаровна, география фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Лутфулло Зиядуллайевич, география фанлари доктори, доцент; Рафиқов Ваҳоб Aсомович, география фанлари доктори, профессор. 
Йетакчи ташкилот: Фарғона давлат университети институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: Марказий Осиё анклав/ексклав ҳудудларини иқтисодий географик ва сиёсий географик ривожланишига хос ҳудудий хусусиятларини аниқлаш ва ўзаро ҳудудий муносабатлар тизимини ўрганишнинг илмий-назарий асосларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
анклав/ексклав ҳудудларга оид тадқиқот методологияси уларни шакллантирувчи ва йўқолиб кетишига таъсир етувчи, геосиёсий ва геоиқтисодий муаммоларни юзага келтирувчи ҳамда таснифлашга асос бўлувчи омилларни аниқлаш орқали такомиллаштирилган; 
мураккаб тузилган бир неча тартибли анклавлар ёки «матрёшка» типидаги анклавларнинг «интеграцион», «етник ва диний», «ҳудудий ва ижтимоий» омиллар асосида юзага келиш моделлари ишлаб чиқилган;
Марказий Осиёда анклав/ексклав ҳудудларнинг шаклланиши ва ўзгариш жараёни тарихий-географик жиҳатдан даврлаштирилган ва тегишли сиёсий географик жараёнларни юзага келтирган омиллар аниқланган; 
консептуал «МЕС анклавлар учбурчаги» модели асосида «субмиллий анклав» тушунчаси Сўх анклавининг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштирилган, моҳияти ва олти томонлама векторли сиёсий-ҳудудий муносабатлар тизими асосланган; 
Марказий Осиёнинг тўлиқ анклав/ексклав – Сўх, Ворух, Шоҳимардон, Сарвак, Чўнғара, Жангаил, Барак, Қайрағоч ҳудудлари номининг етимологияси тарихий, семантик, лингвистик, луғавий-географик жиҳатдан аниқлаштирилган ҳамда ушбу номларнинг табиий ва ижтимоий омилларни ҳисобга олган ҳолда таснифи ишлаб чиқилган;
табиий ва ижтимоий-иқтисодий омилларни ҳисобга олган ҳолда Марказий Осиёдаги анклав/ексклав ҳудудларнинг ихтисослашуви аниқланган ҳамда минтақа давлатларининг ўзаро интеграция жараёнлари янги давр нуқтаи назаридан асосланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Марказий Осиёдаги анклав/ексклав ҳудудларни иқтисодий географик ва сиёсий географик ўрганишни такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва хулосалар асосида:
Aнклав/ексклав ҳудудларни шакллантирувчи ва йўқолиб кетишига таъсир етувчи, геосиёсий ва геоиқтисодий муаммоларни юзага келтирувчи ҳамда таснифлашга асос бўлувчи омиллар орқали такомиллаштирилган методологияси «Сиёсий география» номли дарсликка сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 19-июл, 233-сонли буйруғи. Гувоҳнома №233-0357). Натижада, талабаларнинг анклав/ексклав ҳудудларни шакллантирувчи ва йўқолиб кетишига таъсир етувчи ҳамда таснифлашга асос бўлувчи омилларни баҳолаш компетенсиясини ривожлантириш имкониятини берган;мураккаб тузилган бир неча тартибли анклавларнинг геосиёсий муҳити ва унга таъсир етувчи бош омил нуқтаи назаридан интеграцион, ентик ва диний, ҳудудий ва ижтимоий каби ишлаб чиқилган моделлари «Иқтисодий ва ижтимоий география метологияси» номли дарсликка сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 31-май, 237-сонли буйруғи Гувоҳнома №233-0357). Натижада, магистрантларнинг бир неча тартибли анклавлар ёки «матрёшка» типидаги анклавларнинг «интеграцион», «етник ва диний», «ҳудудий ва ижтимоий» омиллар асосида мавжуд бўлиш моделлари ҳақидаги кўникмаларини ривожлантириш имкониятини берган;
Марказий Осиёда анклав/ексклав ҳудудларнинг шаклланиши ва ўзгариш жараёни тарихий-географик жиҳатдан даврлаштирилган ҳамда тегишли сиёсий географик жараёнларни юзага келтирган омилларнинг аниқланганлиги Марказий Осиё мамлакатлари чегараларининг делимитация-демаркация жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар вазирлигининг 2023-йил 24-февралдаги №01-19/7231-сонли маълумотномаси). Натижада, Марказий Осиёни тинчлик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик маконига, ўзаро чегараларни еса дўстлик ва яхши қўшничилик кўпригига айлантириш имконини берган;
консептуал «МЕС анклавлар учбурчаги» модели асосида субмиллий анклав тушунчаси Сўх анклавининг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштирилган, моҳияти ва олти томонлама векторли сиёсий-ҳудудий муносабатлар тизимининг асосланганлиги «Сиёсий география» номли дарсликка сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 19-июл, 233-сонли буйруғи. Гувоҳнома №233-0357). Натижада, талабаларда субмиллий анклав тушунчасининг моҳияти ва олти томонлама сиёсий-ҳудудий жараёнлар тизими билан боғлиқ векторли муносабатларни таҳлил қилиш кўникмаларини ривожлантириш имкониятини берган;
Марказий Осиёнинг тўлиқ анклав/ексклав – Сўх, Ворух, Шоҳимардон, Сарвак, Чўнғара, Жангаил, Барак, Қайрағоч ҳудудларининг етимологияси тарихий, семантик, лингвистик, луғавий-географик жиҳатдан такомиллаштирилган ҳамда табиий ва ижтимоий омилларни ҳисобга олган ҳолда таснифининг ишлаб чиқилганлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар вазирлигида анклав/ексклав ҳудудларнинг географик номланишини аниқлаштириш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар вазирлигининг 2023-йил 24-февралдаги №01-19/7231-сонли маълумотномаси). Натижада, Марказий Осиёдаги анклав/ексклав ҳудудлар билан боғлиқ минтақавий сиёсатга оид дастурларини такомиллаштириш имконини берган;
табиий, ижтимоий-иқтисодий омилларни ҳисобга олган ҳолда Марказий Осиёдаги анклав/ексклав ҳудудларнинг ихтисослашуви аниқланган ҳамда минтақа давлатларининг ўзаро интеграция жараёнлари янги давр нуқтаи назаридан асосланганлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар вазирлиги томонидан Марказий Осиё анклав/ексклав ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар вазирлигининг 2023-йил 24-февралдаги №01-19/7231-сонли маълумотномаси). Натижада, анклав/ексклав ҳудудлар билан боғлиқ давлатлараро муносабатлар тизимини такомиллаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish