Sayt test rejimida ishlamoqda

Aбсоатов Улуғбек Кодировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Контекстли-емпирик ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетентлилигини ривожлантириш”, 13.00.01- Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Ped3315. 
Илмий раҳбар: Aбдуллайева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Гулжахан Ермекбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Режаметова Ирода Икрамшиковна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади контекстли-емпирик ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетентлилигини контекст-емпирик ёндашув воситасида ривожлантириш имкониятлари ижтимоий-иқтисодий шароитларга еффектив мослаштириш ҳамда интеллектуал фаоллик даражасини оддийдан мураккабга ошириб боришга йўналтирилган ижодий-ривожлантирувчи, мантиқий-ўйинли топшириқларни босқичма-босқич киритиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетентлилигини ривожлантириш модели вазиятли контекстни хотирада сақлаш барқарорлигини таъминлаш, касбий компетенсияларни реал ҳаётий мақсадларга йўналтириш, дидактик жараёнлар мазмунини миллий қадриятларга мослаштириш ҳамда касбий фаолият векторини динамик ошириб боришда маданий компетенсиялар уйғунлигини таъминлашга интенсив устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетентлилигининг ривожлантириш технологиялари таълимнинг узлуксизлиги ва изчиллиги, ностандарт топшириқларни бажаришда интерактив муносабатлар продуктивлиги ҳамда ўқув-билиш фаолиятининг касбий контексти ва таълим олиш мотиви яхлитлигини босқичма-босқич таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетентлилигини ривожлантириш жараёни ахборотни моделлаштириш, статистик қайта ишлаш, мутақил фаолиятни рағбатлантириш, дидуктив мулоҳаза юритиш, рационал фикрлаш ҳамда шахсий хусусиятларнинг типологик ва индивидуал хоссалари динамик ўзгарувчанлигини субъект-субъект муносабатлари прагматиклигига идиентив мослаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Контекстли-емпирик ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетентлилигини ривожлантириш мавзусидаги илмий тадқиқот натижалари асосида: 
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини контекст-емпирик ёндашув воситасида ривожлантириш имкониятлари ижтимоий-иқтисодий шароитларга еффектив мослаштириш ҳамда интеллектуал фаоллик даражасини оддийдан мураккабга ошириб боришга йўналтирилган ижодий-ривожлантирувчи, мантиқий-ўйинли топшириқларни босқичма-босқич киритиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган A-1-123 рақамли “Фанлардан мултимедиали дарс ишланмалар мажмуасини яратиш” номли грант дорасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 14-февралдаги 02-07-328/04-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак ўқитувчилардан касбий компетентлигини ривожлантиришга педагогик имкониятлар кенгайтирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетентлилигини ривожлантириш модели вазиятли контекстни хотирада сақлаш барқарорлигини таъминлаш, касбий компетенсияларни реал ҳаётий мақсадларга йўналтириш, дидактик жараёнлар мазмунини миллий қадриятларга мослаштириш ҳамда касбий фаолият векторини динамик ошириб боришда маданий компетенсиялар уйғунлигини таъминлашга интенсив устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 14-февралдаги 02-07-328/04-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак ўқитувчилардан касбий компетентлигини ривожлантиришга педагогик имкониятлар кенгайтирилган;
 бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетентлигининг ривожлантириш технологиялари таълимнинг узлуксизлиги ва изчиллиги, ностандарт топшириқларни бажаришда интерактив муносабатлар продуктивлиги ҳамда ўқув-билиш фаолиятининг касбий контексти ва таълим олиш мотиви яхлитлигини босқичма-босқич таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган A-1-123 рақамли “Фанлардан мултимедиали дарс ишланмалар мажмуасини яратиш” номли грант дорасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 14-февралдаги 02-07-328/04-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак ўқитувчилардан касбий компетентлилигини ривожлантиришга педагогик имкониятлар кенгайтирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетентлилигини ривожлантириш жараёни ахборотни моделлаштириш, статистик қайта ишлаш, мутақил фаолиятни рағбатлантириш, дидуктив мулоҳаза юритиш, рационал фикрлаш ҳамда шахсий хусусиятларнинг типологик ва индивидуал хоссалари динамик ўзгарувчанлигини субъект-субъект муносабатлари прагматиклигига идиентив мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 14-февралдаги 02-07-328/04-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак ўқитувчилардан касбий компетентлилигини ривожлантиришга педагогик имкониятлар кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish