Sayt test rejimida ishlamoqda

Икрамова Ирода Рихсивайевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ибн Рушд “Икки ҳақиқат” консепсиясининг фалсафий таҳлили”, 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2020.2.ПҳД/Фал453.
Илмий раҳбар: Рузматова Гулноз Мирахраровна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, ДСc.03/30.12.2019.Ф.01.05.
Расмий оппонентлар: Aгзамходжайева Шахноза Саитматмобовна, фалсафа фанлари доктори, доцент; Холмўминов Жаъфар Мухаммадийевич, фалсафа фанлари доктори.
Йетакчи ташкилот: Тошкент давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади Ибн Рушд “Икки ҳақиқат” таълимотининг фалсафий моҳиятини очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ибн Рушд “Икки ҳақиқат” консепсиясида Ҳақиқат ягоналигини исботлаш билан бирга унинг икки усули дин ва фалсафа алоқадорлигига ундовчи диний-фалсафий қарашлари мажмуи маданиятлараро мулоқот, диний бағрикенглик контекстида замонавий жамият характерига мослиги асосланган;
Ибн Рушд томонидан адолат, бағрикенглик, илмга муҳаббат ва диний маърифатга ундовчи комиллик мезонлари тизими (интеграция, унификация, глобал дунёни рақамлаштириш динамикасининг ўсиши) глобаллашув жараёнида ёшларни диний екстримизм, ақидапарастлик, терроризм каби бузғунчиликка асосланган мафкуравий таҳдидлар таъсирига қарши курашда субстансионал асосга ега еканлиги фалсафий жиҳатдан исботланган;
Ибн Рушд “Китаб Фасл ал-мақāл ва тарқиқ ма байна аш-шариъа ва ал-ҳикма мин ал-иттисал” асарида илгари сурилган “фалсафа ва дин” ҳамда “шариат ва ақл” алоқадорлигига асосланган консепсияси қарама-қарши томонларнинг якдилликка еришиши учун замин яратиб берувчи дунёвий мамлакатда “иррационализм ва рационализм” ҳамда “динийлик ва дунёвийлик” уйғунлиги ғоясининг генезиси еканлиги мантиқан асосланган; 
“Икки ҳақиқат” консепсиясидаги имон, еътиқод ҳамда билим, ақл боғлиқлиги ғоясининг маънавий-маърифий соҳалардаги амалий аҳамияти, динлар ва маданиятларнинг ҳамжиҳатлигида, тинчлик ва тотувликни мустаҳкамлашда диний маърифат ва илм-фаннинг ўзаро алоқадорлиги асослаб берилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ибн Рушд “Икки ҳақиқат” консепсияси фалсафий таҳлилининг амалий аҳамияти бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида: 
Ибн Рушд “Икки ҳақиқат” консепсиясида Ҳақиқат ягоналигини исботлаш билан бирга унинг икки усули дин ва фалсафа алоқадорлигига ундовчи диний-фалсафий қарашлари мажмуи маданиятлараро мулоқот, диний бағрикенглик контекстида замонавий жамият характерига мослиги каби хулоса ва методологик тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2023 йил 8 февралдаги 06-31-212-сон маълумотномаси). Натижада, телетомошабинларнинг Ибн Рушд фалсафий дунёқараши, унинг диний қадриятларга муносабати, уларнинг ҳақиқат ягоналиги борасидаги қарашларига доир илмий-тарихий билимларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
Ибн Рушд томонидан адолат, бағрикенглик, илмга муҳаббат ва диний маърифатга ундовчи комиллик мезонлари тизими (интеграция, унификация, глобал дунёни рақамлаштириш динамикасининг ўсиши) глобаллашув жараёнида ёшларни диний екстримизм, ақидапарастлик, терроризм, каби бузғунчиликка асосланган мафкуравий таҳдидлар таъсирига қарши курашда субстансионал асосга ега еканлигига доир хулоса ва тавсиялардан Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан йиллик режага мувофиқ ўтказилган давра суҳбатлари ҳамда тарғибот тадбирларини ташкил етишда фойдаланилиб, кўзланган самарани берди (Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2023 йил 8 февралдаги 01-07/20-сон маълумотномаси). Натижада, илмий тадқиқот натижалари ва хулосалари глобаллашув жараёнида жамиятда дин ва илм-фан боғлиқлиги борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳиятини чуқур англаш, ёт ғояларга нисбатан мафкуравий иммунитетни кучайтиришга хизмат қилган; 
Ибн Рушд “Китаб Фасл ал-мақāл ва тарқиқ ма байна аш-шариъа ва ал-ҳикма мин ал-иттисал” асарида илгари сурилган “фалсафа ва дин” ҳамда “шариат ва ақл” алоқадорлигига асосланган консепсияси қарама-қарши томонларнинг якдилликка еришиши учун замин яратиб берувчи дунёвий мамлакатда “иррационализм ва рационализм” ҳамда “динийлик ва дунёвийлик” уйғунлиги ғоясининг генезиси еканлигига оид илмий хулосалари натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан нашр етилган “Ўрта аср Шарқ алломалари ва мутафаккирлари тарихий-фалсафий мероси номли енсиклопедияси”ни тайёрлашда ҳамда марказ томонидан амалга оширилган давра суҳбатларини ўтказишда, тарғибот тадбирларини ташкил етишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2023 йил 2 мартдаги 02/100-сон маълумотномаси). Натижада, буюк мутафаккур олимларнинг маънавий меросини фалсафий, диний жиҳатдан ўрганиб тадқиқ етишда ва фалсафий ғояларни англашда муҳим аҳамият касб етди; 
“Икки ҳақиқат” консепсиясидаги имон, еътиқод ҳамда билим, ақл боғлиқлиги ғоясининг маънавий-маърифий соҳалардаги амалий аҳамияти, динлар ва маданиятларнинг ҳамжиҳатлигида, тинчлик ва тотувликни мустаҳкамлашда диний маърифат ва илм-фаннинг ўзаро алоқадорлиги борасидаги хулоса ва амалий таклифлардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИХ йўналишида белгиланган турли мавзулардаги маънавий-маърифий тадбирлар ташкил етишда диссертация материалларидан фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023 йил 9 февралдаги 02-22/99-сон маълумотномаси). Натижада, Ибн Рушднинг “Икки ҳақиқат” таълимоти глобаллашув шароитида дунё миқёсида еътиқод ва ақл уйғунлиги борасидаги динийлик ва дунёвийлик мутаносиблиги ғояларини тарғиб етишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish