Sayt test rejimida ishlamoqda

Раззоқов Қосимбек Қувановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳиндистонда тасаввуф таълимотининг ёйилиши (Чиштия тариқати мисолида)”, 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2019.2.ПҳД/Фал1306.
Илмий раҳбар: Каримов Раҳмат Рахмонович, фалсафа фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, ДСc.03/30.12.2019.Ф.01.05.
Расмий оппонентлар: Наврузова Гулчеҳра Нигматовна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Холмўминов Жаъфар Мухаммадийевич, фалсафа фанлари доктори, доцент.
Йетакчи ташкилот: Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази. 
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади тасаввуф таълимотининг Ҳиндистонда кенг ёйилган Чиштия тариқатининг фалсафий моҳиятини очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тасаввуф таълимотидаги инсонийлик, бағрикенглик, ижтимоий масъулият ғояларининг жамият ҳаётида ижтимоий-маданий жараёнлар беқарорлигини келтириб чиқарувчи антигуманистик, космополитизм ва бефарқлик иллатлари таъсирининг олдини олиш ҳамда тарбия контекстида ёшларнинг маънавий-ахлоқий қиёфасини шакллантиришда тарихий воқеликни акс еттирганлиги сабабли субстанционал асосга ега еканлиги очиб берилган;
Чиштия тариқатида бағрикенглик ва инсонпарварлик, комил инсон ғоясининг ботиний ва зоҳирийлик уйғунлиги бугунги давр руҳига, анъанавийлик ва замонавийликка мослиги, тана ва руҳ бирлиги ахлоқ шаклланишининг асоси еканлигига оид илғор ғоялар мавжудлиги герменевтик жиҳатдан асосланган; 
Чиштия таълимоти намояндалари Aбу Ишоқ, Муҳйиддин Чиштий, Низомиддин Aвлиё, Хусрав Деҳлавийнинг қарашларида жамият ва шахс муносабатларида муроса ва мадора фалсафаси, тариқат ривожининг ғоявий еволюциясининг жамият ривожига таъсир етишдаги конструктив аҳамияти очиб берилган;
жамият стратификацион тизимида бузғунчи ғоялар ва сохта салафий оқимлар таъсирида шаклланаётган ахлоқсизлик ҳамда “оммавий маданият” хуружларига қарши мафкуравий иммунитетни кучайтиришда Чиштия тариқатида илгари сурилган амалий ахлоққа оид еркпарварлик, ватанпарварлик каби тамойиллар, макон ва замонга боғлиқ ижтимоий-ахлоқий қарашлар ва тарбияга қаратилган маънавий-ирфоний тавсиялардан фойдаланиш зарурияти асосланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳиндистонда Чиштия тариқатининг вужудга келиши ва ёйилиш жараёнлари мавзусидаги тадқиқот натижалари асосида: 
тасаввуф таълимотидаги инсонийлик, бағрикенглик, ижтимоий масъулият ғояларининг жамият ҳаётида ижтимоий-маданий жараёнлар беқарорлигини келтириб чиқарувчи антигуманистик, космополитизм ва бефарқлик иллатлари таъсирининг олдини олиш ҳамда тарбия контекстида ёшларнинг маънавий-ахлоқий қиёфасини шакллантиришда тарихий воқеликни акс еттирганлиги сабабли субстанционал асосга ега еканлигига оид таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023 йил учун чора-тадбирлар дастурининг ВИ йўналишида белгиланган “Миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенглик бўйича тарғибот-ташвиқот т адбирлари, аҳоли ўртасида радикализм иллатини олдини олиш”, 26-банди “Жамиятда радикаллашув жараёнлари кучайишининг олдини олиш, ёшлар онгини бузғунчи ёт ғоялар билан заҳарлашга қаратилган турли хил ҳаракатларга қарши курашиш борасидаги устувор вазифаларни белгилаш ва амалга ошириш” мавзусидаги тарғибот ишларини ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат кенгаши Республика маънавият ва маърифат марказининг 2023 йил 10 мартдаги 02-22-206-сон маълумотномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, ва тавсия мамлакатимизда Чиштия тариқатининг бағрикенглик ва инсонпарварлик ғояларининг ижтимоий-ахлоқий аҳамиятини таҳлил қилиш, тариқатнинг инсон маънавий камолотида тутган ўрнига баҳо бериш билан биргаликда янги Ўзбекистон ёшларига аҳлоқий аҳамиятини тушунтиришга хизмат қилган; 
Чиштия тариқатида бағрикенглик ва инсонпарварлик, комил инсон ғоясининг ботиний ва зоҳирийлик уйғунлиги бугунги давр руҳига, анъанавийлик ва замонавийликка мослиги, тана ва руҳ бирлиги ахлоқ шаклланишининг асоси еканлигига оид илғор ғоялар мавжудлиги герменевтик жиҳатдан асосланганлиги борасидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси қошидаги “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2022 йил март ва июн ойларидаги “Жаҳон адабиёти”, “Миллат ва маънавият”, “Ўзбекистон ёшлари” дастурларини самарали ташкил етишда, уларнинг дастур ва сенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси қошидаги “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2022 йил 6 июлдаги 04-36-1076-сон маълумотномаси). Натижада илмий хулосалар халқимиз маънавий меросини, урф-одатлари ва миллий тарбия анъаналарини тарғиб етишда, инсонлар ўртасида бағрикенглик ва инсонпарварлик тушунчаларига доир конструктив ғоялар, методологик тавсияларни ишлаб чиқишга хизмат қилган;
Чиштия таълимоти намояндалари Aбу Ишоқ, Муҳйиддин Чиштий, Низомиддин Aвлиё, Хусрав Деҳлавийнинг қарашларида жамият ва шахс муносабатларида муроса ва мадора фалсафаси, тариқат ривожининг ғоявий еволюциясининг жамият ривожига таъсир етишдаги конструктив (бунёдкорлик) аҳамиятига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси”нинг миллатлараро ва конфессиялар ҳамжиҳатликка тарғиб қилувчи турли маънавий-маърифий тадбирларини, шунингдек, “Ҳиндистон-Ўзбекистон” дўстлик жамияти билан ўзаро ҳамкорликда икки давлат ўртасидаги маданий алоқаларини янада ривожлантиришга бағишланган учрашувларни ташкил етишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2022 йил 25 мартдаги 14-07-446-сон маълумотномаси). Олинган натижалар қўмитанинг кенг аҳоли ўртасида ҳамжиҳатлик, ўзаро ҳурмат, жамиятда кишилар ўртасида муроса йўлини тутиш муносабатини ривожлантиришга оид кўникмаларини такомиллаштиришга хизмат қилган; 
жамият стратификацион тизимида бузғунчи ғоялар ва сохта салафий оқимлар таъсирида шаклланаётган ахлоқсизлик ҳамда “оммавий маданият” хуружларига қарши мафкуравий иммунитетни кучайтиришда Чиштия тариқатида илгари сурилган амалий ахлоққа оид еркпарварлик, ватанпарварлик каби тамойиллар, макон ва замонга боғлиқ ижтимоий-ахлоқий қарашлар ва тарбияга қаратилган маънавий-ирфоний тавсиялардан фойдаланиш заруриятига асосланган илмий-амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2021-2022 йилларда ўтказилган тарғибот жараёнида фойдаланилган. Жумладан, жойларда “Жаҳолатга қарши – маърифат”, “Aждодлар меросининг баркамол авлод тарбиясидаги ўрни”, “Биз ёт ғоялар ва ахборот хуружларига қаршимиз”, “Aхборот хуружлари ва ёт ғояларнинг жамиятга салбий таъсири” каби тарғибот фаолияти доирасида амалга оширилган маънавий-маърифий учрашувлар ва давра суҳбатларини ўтказишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази 2023 йил 22 февралдаги 0284-сон маълумотномаси). Натижада, глобал ахборот макони таъсирида миллий менталитетимиз, миллий қадриятларимиз, азалий анъана ва урф-одатларимизнинг қадрини ошириш, баркамол инсонни тарбиялашга хизмат қиладиган ғоявий тарбия механизмини кучайтириш учун назарий ва методологик асос бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish