Sayt test rejimida ishlamoqda

Кенжайева Хилола Aзизходжайевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мактабгача ёшдаги болаларнинг ҳаракат фаоллигини ошириш услубияти”. Ихтисослик шифри 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.1.ПҳД/Пед/2321.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Илмий Кенгаш рақами: ДСc.03/30.12.2019.Пед.28.01. 
Илмий раҳбар: Холмуродов Лазиз Зарифбойевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), доцент.
Расмий оппонентлар: Усманходжаев Талъат Саидович, педагогика фанлари доктори, профессор; Aъзамова Малоҳат Наджимовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД). 
Йетакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади ҳаракат фаоллигини ошириш учун ишлаб чиқилган махсус воситалар (“Саломатлик йўлакчаси”, “Қувноқ қадамлар”, “Шаклга мослаш”, “Скутер-баланс”) ёрдамида мактабгача ёшдаги болаларнинг жисмоний тайёргарлигини такомиллаштиришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача ёшдаги болаларда яссиоёқликни олдини олишга қаратилган “Саломатлик йўлакчаси” технологияси ва унда бажариладиган аҳил пайларни чўзишга кўмаклашувчи (“терувчи”, “рассом” каби) жисмоний машқларини киритиш ҳисобига тўғри қоматни шакллантириш имконияти оширилган;
мактабгача ёшдаги болаларда кам ҳаракатлиликни олдини олиш ва оёқда жойлашган фаол нуқталарга ижобий таъсир (плантография орқали) кўрсатишга қаратилган “Қувноқ қадамлар” технологиясини ўйин ва сайр вақтида қўллаш ҳисобига болаларда майда моторикани ривожлантириш имконияти оширилган;
мактабгача ёшдаги болаларнинг мувозанат сақлаши ҳамда ҳаракат аниқлигини ривожлантиришга ёрдам берадиган “Скутер-баланс” технологиясида “Қутқарувчилар”, “Таяниб юриш”, “Балиқ ови”, “Лабиринт” каби машқларни қўллаш ҳисобига вестибуляр аппарати, ҳаракат фаоллигини ривожлантириш имконияти кенгайтирилган;
мактабгача ёшдаги болаларда ҳаракат координациясини яхшилаш, ҳаракатларни аниқ бажариш, тез қарор қабул қилишга қаратилган “Шаклга мослашиш” технологиясини машғулотларга киритиш ҳисобига болаларда сенсомоторика ҳамда ҳаракат фаоллиги такомиллаштирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача ёшдаги болаларни жисмоний ривожлантиришда инновацион технологияларни қўллаш бўйича ўтказилган тажрибалар асосида: 
мактабгача ёшдаги болаларда яссиоёқликни олдини олишга қаратилган “Саломатлик йўлакчаси” технологияси ва унда бажариладиган аҳил пайларни чўзишга кўмаклашувчи (“терувчи”, “рассом” каби) жисмоний машқларини киритиш ҳисобига тўғри қоматни шакллантириш имкониятини ошириш бўйича машқлар мажмуаси «Мактабгача таълимда жисмоний тарбия ва спорт» ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 25 декабрдаги 538-028-рақамли гувоҳномаси). Натижада 5-7 ёшли болаларда жисмоний тайёргарлик кўрсаткичлари - 5,10% га ривожланганлиги кузатилган;
мактабгача ёшдаги болаларда кам ҳаракатлиликни олдини олиш ва оёқда жойлашган фаол нуқталарга ижобий таъсир (плантография орқали) кўрсатишга қаратилган “Қувноқ қадамлар” технологиясини ўйин ва сайр вақтида қўллаш ҳисобига болаларда майда моторикани ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар «Мактабгача таълимда жисмоний тарбия ва спорт» ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 25 декабрдаги 538-028-рақамли гувоҳномаси). Натижада 5-7 ёшли болаларда жисмоний кўникма ва малакалари 10,10% га такомиллашган;
мактабгача ёшдаги болаларнинг мувозанат сақлаши ҳамда ҳаракат аниқлигини ривожлантиришга ёрдам берадиган “Скутер-баланс” технологиясида “Қутқарувчилар”, “Таяниб юриш”, “Балиқ ови”, “Лабиринт” каби машқларни қўллаш ҳисобига вестибуляр аппарати, ҳаракат фаоллигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 25 октабрдаги 06-01/06/13/7094-сон маълумотномаси). Натижада жисмоний тарбия машғулотлари бўйича болаларнинг жисмоний машқларга қизиқтириш самарадорлиги 13,7%га оширилган;
мактабгача ёшдаги болаларда ҳаракат координациясини яхшилаш, ҳаракатларни аниқ бажариш, тез қарор қабул қилишга қаратилган “Шаклга мослашиш” технологияси ва унда бажариладиган машқларни машғулотларга киритиш ҳисобига болаларда сенсомоторика ҳамда ҳаракат фаоллиги такомиллаштирилган (Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 25 октабрдаги 06-01/06/13/7094-сон маълумотномаси). Натижада 5-7 ёшли болаларда ҳаракат фаоллиги - 10,05%га яхшиланишига еришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish