Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳусанхўжайев Обидхон Мамутовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Педагогик терминларнинг семантик-структур ва лингвопоетик тадқиқи”, 10.00.01 – Ўзбек тили ихтисослиги (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.3.ПҳД/Фил.2723.
Илмий раҳбар: Усмонова Ҳуринисо Шараповна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, ПҳД.03/04.06.2020.Фил.76.04.
Расмий оппонентлар: Искандарова Шарифа Мадалийевна, филология фанлари доктори, профессор; Тожийев Aлимжон Мўйдинович, филология фанлари номзоди доцент.
Йетакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади педагогик терминологиянинг тил системасида тутган ўрни, ўзбек тили “педагогик терминлари” терминологик майдонининг лексик-семантик хусусиятлари, ўзбек тилидаги педагогик терминосистемасининг бойиш манбалари, семантик ва структур хусусиятларини очиб беришдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек тилидаги педагогик терминология майдони о`з ичида микромайдонларга, микромайдонлар лексик-семантик гуруҳларга бўлинишининг мотивацион-структур ҳамда семантик-услубий ўзига хос хусусиятлари очиб берилган;
ўзбек тилидаги педагогик термин – епонимларнинг бир со`з ёки бир неча со`злардан иборат бо`лган компонентли бирикмаларнинг семантик-синтактик шаклланиши ва улар ифодалаган ма`но ва мазмун-моҳиятнинг турли ма`новий-мазмуний қирралари ўзига хос йўл ва усуллари аниқланган;
ўзбек тилидаги педагогикага оид терминлар майдонида лексик-семантик муносабатнинг ассоциатив, гипонимик, синонимик, антонимик, омонимик каби турларда намоён бўлиши, улардаги лингвистик о`зига хослик ҳамда шу ассоциациянинг тилдаги енг фундаментал парадигматик муносабат сифатида алоҳидаликни ташкил етиши, семантик-синтактик жиҳатдан структур бирлашувчи функсионал бир бутун бирлик еканлиги далилланган;
ўзбек тили педагогик терминосистемасида катта қисмни ташкил етадиган кўп компонентли бирикма терминларни ихчамлаштириш, айрим хорижий терминларнинг ўзбекча муқобилларини амалиётга қо`ллаш самарадорлиги асосланган. 
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилидаги педагогик терминларининг лисоний хусусиятларини ўрганиш асосида:
ўзбек тилидаги педагогик терминология майдони уни ташкил етувчи микромайдонларга, микромайдонлар лексик-семантик гуруҳларга бўлиниши, педагогик терминлар таркибида епоним-терминларнинг алоҳида ўринга ега еканлиги кўрсатиб берилган ўринлардан, ўзбек тилидаги педагогик терминламинг бадиий матнда қўлланиши ҳамда лингвопоетик хусусиятларини йоритиш йўллари ҳақидаги фикрлардан ҳамда ўзбек тилидаги “педагогик” терминологик майдоннинг лингвомаданий хусусиятларини очиб бериш хусусидаги хулосалар ҳамда терминларга берилган изоҳлардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Aкадемияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан 2012-2016 йилларда олиб борилган ФA-Ф1-Г003 “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функсионал сўз ясалиши” (“Функциональное словообразование в современном каракалпакском языке”), ФA-A1-Г007 “Қорақалпоқ нақл-мақоллари лингвистик тадқиқот обйекти сифатида” (2017-2020 йй.) мавзуларидаги фундаментал ва илмий-амалий лойиҳаларда фойдаланилган (ЎзР ФA Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2023-йил 26-апрелдаги 17.01/60-сон маълумотномаси). Натижада амалга оширилган лойиҳа ишларининг терминлар лингвистик жиҳатдан таҳлилга тортилган, уларни таснифи бўйича ёндашувлар, уларнинг адабий тилдаги ўрни, терминларнинг бадиий матндаги лингвопоетик хусусиятлари, уларнинг миллий-маънавий, ижтимоий-тарихий илдизлари тилнинг миллий табиати билан узвий алоқада еканлигига доир ўринлари янги фикрлар билан бойитилган;
тилшуносликдаги семантик майдон назариясига суянган ҳолда ўзбек тили педагогик терминологик майдонини тадқиқ етиш ҳақидаги, ўзбек тили педагогик терминологиясининг бойиш манбалари ва структурал-ясалиш хусусиятларини ёритиш ҳамда ўзбек тили педагогик терминлари таркибида епоним-терминларнинг алоҳида ўринга ега еканлиги кўрсатиб берилган ўринлардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Aкадемияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан олиб борилган ФA-Ф1-Г003 “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функсионал сўз ясалиши” (“Функциональное словообразование в современном каракалпакском языке”), ФA-A1-Г007 “Қорақалпоқ нақл-мақоллари лингвистик тадқиқот обйекти сифатида” мавзуларидаги фундаментал ва илмий-амалий лойиҳаларда фойдаланилган (ЎзР ФA Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2023-йил 26-апрелдаги 17.01/60-сон далолатномаси). Натижада педагогик терминларнинг лингвистик жиҳатдан таҳлил қилиш бўйича ўзига хос ёндашувлар, уларнинг атама ва терминлик белгилари ҳақидаги фикрлар бойитилиб, уларнинг тузилиш структурасидаги ҳосил бўлиш жараёнлари аниқлаштирилган;
ўзбек тилидаги педагогик терминология майдонида лексик-семантик муносабатнинг ассоциатив, гипонимик, синонимик, антонимик, омонимик каби турлари намоён бўлиши, аммо ассоциация тилдаги енг фундаментал муносабат сифатида алоҳида ўрин тутиши хусусидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг “Маданият ва маърифат” телеканалида ефирга узатилган “Тил зийнати”, “Замонавий таълим” кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг 2021-йил 16-июндаги 01-15/119-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувларнинг ссенарийлар мазмунан бойитилган, уларнинг илмий асосланганлиги ҳамда оммабоплиги таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish