Sayt test rejimida ishlamoqda

Aбдуллайева Умида Aбдукадировнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Янги ўзбек шеъриятида ижровий лирика поетикаси (Aбдулла Орипов ва Усмон Aзим ижоди мисолида)”, 10.00.02 - Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.4.ПҳД/Фил2861.
Илмий раҳбар: Шодмонов Нафас Намозович, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, ДСc.03/30.12.2021.Фил.70.01.
Расмий оппонентлар: Жўрақулов Узоқ Ҳайдарович, филология фанлари доктори, профессор; Қувватова Дилрабо Хабибовна, филология фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Термиз давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади ижровий лирика назарияси, генезиси ва тараққиёт тадрижи, ижровий лирикада ижодий хотира ва бадиий синтез муаммосини ёритиш, ижровий лирикада социоантропологик доминант муносабатлари диалектикасини очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ижровий лириканинг генезиси ёритилиб, унинг лирик қаҳрамоннинг шоир шахсияти билан умумий ўхшашлиги бўлган шеърлар ва шоир шахсиятидан фарқли шеърлар; турли жисмлар, ўсимлик ва ҳайвонлар тилидан айтилган шеърлар каби семантик ҳамда анъанавий ижровий лирика, мазмунан достон, ривоят-ертак характерида бўлган шеърлар, халқ қўшиқлари йўлида ижро етиладиган шеърлар каби структуравий гуруҳларга таснифланиб, икки субйективликка ега екани очиб берилган; 
лирик қаҳрамон руҳиятини очишда ижтимоий воқеликнинг таъсири, яъни ХХ асрда ижтимоий дарднинг кучайгани, миллий колоритнинг сунъийлашгани, натижада ўзбек шеъриятида ижровий лирика ривожлангани, шунигдек, субйектлар психологизмининг психологик тасвир усули сифатида намоён бўлиши аниқланган; 
ижодий хотиранинг тасаввур, фантазия, андозалар, фикрлаш, ижодкорлик каби аспектлари мавжудлиги ва ижодкорнинг ижодий нияти ижодий хотира негизида шаклланиши, ижровий лирика намуналарида социоантропологик доминантлик субйектнинг жамиятдаги курашувчан ва таниқли шахслар, бадиий асарлардаги типик образлар орасидан танлангани, шунингдек, унда гендер муносабатлар ифодалангани очиб берилган;
Aбдулла Орипов шеъриятидаги ижровий лирика намуналари асосан тўртлик шаклида еканлиги, теран фалсафий ғоялар қисқа сатрларда очиб берилгани, Усмон Aзим ижодида ижровий лирикага оид шеърлар нисбатан кўп екани, шоирнинг турли мотивлар орқали бетизгин руҳиятини ифодалаш хусусиятига егалиги, шунингдек, ижтимоий воқеликка кўра таниқли образлар характерини қайта яратгани кўрсатиб берилган.
ИВ.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Янги ўзбек шеъриятида ижровий лирика поетикаси (Aбдулла Орипов ва Усмон Aзим ижоди мисолида) мавзуси бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида: 
ижровий лириканинг генезиси ёритилиб, унинг лирик қаҳрамоннинг шоир шахсияти билан умумий ўхшашлиги бўлган шеърлар ва шоир шахсиятидан фарқли шеърлар; турли жисмлар, ўсимлик ва ҳайвонлар тилидан айтилган шеърлар каби семантик ҳамда анъанавий ижровий лирика, мазмунан достон, ривоят-ертак характерида бўлган шеърлар, халқ қўшиқлари йўлида ижро етиладиган шеърлар каби структуравий гуруҳларга таснифланиб, икки субйективликка ега екани очиб берилганига оид назарий хулосалар ва амалий тавсиялардан Ф1-ФA-0-43429, ФA-Ф1, Г002 “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ етиш” ҳамда ФA-Ф1-005 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиёцҳунослигини тадқиқ етиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳаларида фойдаланилган (ЎзР ФA ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2023-йил 16-январдаги 18.01/07-сон маълумотномаси). Натижада бирламчи манбалар ва уларнинг талқинлари синтези каби тушунчалар ҳақида батафсил маълумот олиш имконини берган;
лирик қаҳрамон руҳиятини очишда ижтимоий воқеликнинг таъсири, яъни ХХ асрда ижтимоий дарднинг кучайгани, миллий колоритнинг сунъийлашгани, натижада ўзбек шеъриятида ижровий лирика ривожлангани, шунигдек, субйектлар психологизмининг психологик тасвир усули сифатида намоён бўлиши аниқланганига доир хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан ўтказилиши режалаштирилган бир қатор илмий, бадиий, маданий-маърифий тадбирлар тематикасини белгилашда муҳим назарий манба сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2023-йил 21-февралдаги 01-03/232-сон маълумотномаси). Натижада Янги Ўзбекистоннинг белгиланган стратегик ривожланиш тамойилларини, ёш авлод қалбида ватанпарварлик туйғуларининг уйғонишида, ўзбек миллий адабиёт ўқитувчиларининг ўқитиш услублари бугунги кун талабларига мос бўлиши кераклигини кўрсатиб бериш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish