Sayt test rejimida ishlamoqda

Кудайбергенов Саламат Шамуратовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И.    Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оролбўйи қадимги йўлларининг тарихи», 07.00.01-Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.ПҳД/Тар1226
Илмий раҳбарчининг Ф.И.Ш., илимий даражаси ва унвони: Сагдуллайев Aнотолий Сагдуллайевич, академик, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, ПҳД.03/30.12. 2019.Тар.20.05. 
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илимий даражаси ва унвони: Сулайманов Рустам Хамидович, тарих фанлари доктори, профессор; Сарибайев Маман Ктайбекович, тарих фанлари доктори, доцент.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Йетакчи ташкилот: ЎзР ФA Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти.
ИИ.    Тадқиқотнинг мақсади қадимги давр ва ўрта асрлар Оролбўйи йўлларининг тарихини очиб беришдан иборат.
ИИИ.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Оролбўйида тош давридан бошлаб антропоген ландшафтнинг муҳим таркибий қисми бўлган илк алоқа йўллари тармоқларининг шакллана бошлаганлиги, ибтидоий жамоаларнинг янги йерларни ўзлаштирилиши табиатдаги озиқ-овқат ва хом-ашё заҳиралари мавжуд жойларни егаллаш зарурати билан белгиланганлиги асосланган;
бронза даврида чорвачилик ҳўжалиги, Қизилқумда кончилик ва металлургия соҳасининг тараққий топиши, хом ашё ва ҳунармандчилик маҳсулотлари билан кенг айирбошлаш натижасида Оролбўйидаги йўллар турли ҳудудлар ва қабилаларнинг иқтисодий алоқаларига кўмаклашганлиги ва трансминтақавий аҳамият касб етганлиги аниқланган;
илк темир даврида Оролбўйида алоқа йўллари тармоқларининг кенгайиб бориши ва савдо-сотиқ учун ихтисослашуви, ўтроқ ва кўчманчи аҳоли ўртасидаги иқтисодий муносабатларнинг жадаллашуви, дашт йўллари бўйлаб савдо алоқаларида кўчманчи чорвадорлар муҳим ўрин тута бошлаганлиги, Хоразм ва саклар сивилизацияларининг ўзаро таъсири ҳамда Оролбўйида ҳарбий-сиёсий бирлашма вужудга келиши билан боғлик жараёнлар очиб берилган;
антик давр, илк ва ривожланган ўрта асрларда ички ва ташқи транзит йўллар бўйлаб таянч ҳарбий истеҳкомлар ва махсус қўриқлаш тизимининг ташкил топиши, йўлбўйи иншоотлари ва улов-транспорт воситаларидан фойдаланишнинг кенг ёйилиши, Aмударё – Ўзбой савдо сув йўлининг фаолияти, урбанизация, ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ тараққиётида ўтроқ ва кўчманчи сивилизацияларнинг ўзаро таъсири муҳим омил бўлганлиги исботланган.
ИВ.    Тадқиқотнинг натижаларининг жорий қилиниши. Оролбўйининг қадимги давр ва ўрта асрлар алоқа-савдо йўллари тизимини, иқтисодий ва маданий алоқалар йўналишларини тадқиқ етиш бўйича қўлга киритилган натижалар, илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Жанубий Оролбўйининг қадимги давр ва ўрта асрларда моддий маданиятини ўрганилишига оид археологик тадқиқотлар натижаларининг таҳлили, иқтисодий-савдо алоқалари йўналишлари, урбанизация, ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ тараққиётида ўтроқ ва кўчманчи сивилизацияларнинг ўзаро маданий таъсири бўйича маълумотлардан “Қорақалпоғистон телерадиокомпанияси” орқали 2022 йил 14 март куни ефирга узатилган “МУНAСИБЕТ” кўрсатувида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Қарақалпақстан телерадиокомпаниясининг 2022 йил 14 июндаги 05-22/329-сон маълумотномаси). Кўрсатувда ўз аксини топган илмий материаллар телетомошабинларнинг қадимги давр ва ўрта асрлар Оролбўйининг йўллари тарихига доир билимларини оширишга имкон яратган;
қадимги давр ва ўрта асрларда Марказий Осиёнинг Волгабўйи, Шарқий Йевропа билан, Уралорти орқали Сибир ҳудудлари билан алоқаларида Оролбўйининг тутган ўрни, Устюрт орқали ўтган карвон йўлларининг минтақавий ва трансминтақавий иқтисодий-маданий алоқалар ривожида, турли маданиятлар ва сивилизацияларнинг ўзаро мулоқатини амалга оширишдаги аҳамияти, карвон йўллари инфратўзилмалари тарихи бўйича илмий қарашлар ва назарий холатлардан Қорақалпоғистонда туризмни ривожлантириш, янги туристик йўналишларни ташкил етишда фойдаланилган (Қарақалпақстан Республикаси Туризм ҳам мадений мийрас министрлигининг 2022 йил 13-июндаги 02-12/04-1268-сон маълумотномаси). Бу маълумотлар Оролбўйи археологик ёдгорликларини ўрганиш, сақлаш бўйича ишларни ташкиллаштиришда ҳамда Қорақалпоғистонда туризм сохасида хизмат кўрсатишни ривожлантириш ва гидларнинг илмий билимларини кенгайтиришга кўмаклашган; 
Ўзбекистоннинг муҳим тарихий-маданий ўлкаларидан бўлган Оролбўйида қадимги савдо йўлларининг шаклланиши ва ривожланиши, аҳоли миграцияси, ижтимоий-иқтисодий ва маданий алоқалар ривожининг ўзига хос хусусиятлари, қадимги давр ва ўрта асрларда ҳудудда кечган ижтимоий-иқтисодий муносабатлар ва тарихий-маданий жараёнлар, Қуйи Aмударё ҳудудларида ташқи миграцияларнинг таъсири натижасида янги маданиятларнинг ва етник гуруҳларнинг вужудга келганлиги каби илмий янгилик ва натижалар акс етган маълумотлардан қорақалпоқ халқининг турмуш тарзи, аънанавий хўжалиги ва маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва тарғиб қилишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2022 йил 14-июндаги 2-03/803-сон маълумотномаси). Диссертация маълумотлари Қорақалпоғистонда тарихий-маданий меросни ўрганиш ва тарғиб етишда, музейлар фаолиятини ва ўлкашуносликни ривожлантиришда хизмат қилмоқда.

Yangiliklarga obuna bo‘lish