Sayt test rejimida ishlamoqda

Талапов Бахриддин Алижановичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  “Ўзбекистонда  миллий демократик  тараққиётнинг фалсафий – ҳуқуқий  масалалари”, 09.00.02 – Онг,  маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (ҳуқуқ фалсафаси) (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Fal213.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.03/30.04.2021.F.76.06 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Мусаев Фахриддин Абдусаттарович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Мамадалиев Шавкатбек Олмасбаевич, фалсафа фанлари доктори, профессор; Топилдиев Баҳромжон Рахимжанович, юридик фанлари доктори, профессор; Нишонова Нодира Райимжоновна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда демократия ва миллий демократик ривожланиш жараёнларини жамият ижтимоий-маданий тараққиётига таъсирининг фалсафий-ҳуқуқий жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жамиятда “демократия” ва “демократик тараққиёт” тушунчаларининг этимологик фалсафий моҳияти, Шарқона (ҳуқуқий-кратологик), Ғарбона (сиёсий-сотсиологик) жиҳатларининг гносеологик хусусиятлари плюралистик демократиянинг этнопсихологик темпераментлари орқали демократик институтлар таъсирида ижтимоий тараққиётни таъминлаши аниқланган;   
фуқаролик жамиятини ташкил этишда мамлакатни ҳуқуқий модернизатсиялаш ижтимоий ҳаётда иқтисодий демократиянинг тадбиркорлик ва мулкий плюрализмни ривожлантириши сабабли  жамиятининг имманент жиҳатлари билан сотсиумлараро диалектик муносабатлар ижтимоий макон структурасида турмуш фаровонлигига олиб келиши асосланган;     
давлат бошқарувидаги прагматик сиёсатнинг ижтимоий инновацион полисубстансионал жиҳатлари, фуқароларда ташаббускорлик, халқчиллик ва яратувчанлик тамойилларини ривожлантириши сабабли, давлат, жамият ва шахс муносабатларининг ратсионаллашувига олиб келиши орқали Янги Ўзбекистон миллий демократик тараққиётига парадигмал таъсир этиши  очиб берилган;
давлат хизматларининг демократик тараққиётини таъминлашда давлат бошқарувининг гуманистик моҳияти жамиятнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини дифференциал равишда коррелятсион ривожланишига олиб келиши сабабли, ҳуқуқий институтсионал тизимлар ҳамда конструктив атрибутларни таъминловчи ратсионал кўрсаткичлар эканлиги исботланган;
давлатнинг демократик тараққиёти жамиятда ҳуқуқ ва эрк феноменининг ахлоқий императивлар орқали ратсионаллашуви, бошқарувда этномаданий ва этносотсиал хусусиятларлар билан дифференциал равишда шахс ва давлат манфаатлари умумийлигини таъминловчи этатистик ижтимоий муносабатлар бирлиги эканлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда миллий демократик  тараққиётнинг фалсафий–ҳуқуқий  масалалари мавзусида амалга оширилган тадқиқоти иши бўйича олинган натижалар асосида:
жамиятда “демократия” ва “демократик тараққиёт” тушунчаларининг этимологик фалсафий моҳияти, Шарқона (ҳуқуқий-кратологик), Ғарбона (сиёсий-сотсиологик) жиҳатларининг гносеологик хусусиятлари плюралистик демократиянинг этнопсихологик темпераментлари орқали демократик институтлар таъсирида ижтимоий тараққиётни таъминлашга доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори 1-иловаси дастурининг 7-банди асосида “Жамиятда фаол фуқаролик позитсиясининг шаклланиши ҳолати, турли соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотларнинг аҳоли турмуш тарзига таъсирини ўрганиш мақсадида “Ижтимоий ривожланиш ва даҳлдорлик туйғуси” мавзусида ижтимоий тармоқлар орқали аҳоли ўртасида сотсиологик тадқиқотлар ўтказиш ва натижалари асосида таҳлилий материаллар тайёрлашда” ҳамда 2019-2020 йиллардаги Республика Маънавият ва маърифат маркази Наманган вилоят бўлими тадбирлар режасининг методик асосларини ишлаб чиқишда ҳамда Наманган вилояти бўлими ва Наманган давлат университети томонидан ҳамкорликда 2020 йил 13 феврал куни Наманган шаҳар Ёшлар марказида ташкил этилган “Фуқаролик жамиятининг сиёсий, ҳуқуқий ва диний институтлари” мавзусидаги тарғибот ишларида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил 13-февралдаги 46-сон маълумотномаси). Натижада Шарқона (ҳуқуқий-кратологик) ва Ғарбона (сиёсий-сотсиологик) демократиянинг ўзига хос ютуқлари ва зиддиятларини очиб беришга хизмат қилган;
иқтисодий демократиянинг тадбиркорлик ва мулкий плюрализмни ривожлантиришга олиб келиши сабабли жамиятининг имманент жиҳатлари билан сотсиумлараро диалектик муносабатлар ижтимоий макон структурасида турмуш фаровонлигини таъминлашдаги аҳамиятига оид таклиф ва тавсиялардан 2023-йил  3-мартдаги Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Маданият ва маърифат” телеканалида “Тадқиқот” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 3-мартдаги 01-02-03/63-сон маълумотномаси). Натижада фуқаролик жамиятини ташкил этишда мамлакатни ҳуқуқий модернизатсиялаш ижтимоий ҳаётда иқтисодий демократиянинг тадбиркорлик ва мулкий плюрализмни ривожлантиришга кўрсатаётган таъсирини очиб беришга ҳизмат қилган;
давлат бошқарувида прагматик сиёсатнинг ижтимоий инновацион полисубстансионал жиҳатлари, фуқароларда ташаббускорлик, халқчиллик ва яратувчанлик тамойилларини ривожлантириши билан боғлиқ таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Жўқорғи КенГЭСи, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловлардаги Сайловолди дастурининг “Тарихан шаклланган маданий қадриятлар анъаналарнинг асл мазмуни ҳамда аҳамиятига доир тарғибот ишлари самарадорлигини ошириш” бандини ишлаб чиқишда қуйидаги илмий янгиликларидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республика Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг 2023 йил 16 февралдаги 1-53-сон маълумотномаси). Натижада, давлат, жамият ва шахс муносабатларининг ратсионаллашуви Янги Ўзбекистон миллий демократик тараққиётига парадигмал таъсир этувчи муҳим омил эканлигини кўрсатиб беришга ҳизмат қилган;
давлат хизматларининг демократик тараққиётини таъминлашда давлат бошқарувининг гуманистик моҳияти жамиятнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини дифференциал равишда коррелятсион ривожланишига хизмат қилиши билан боғлиқ таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси “Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари Қўмитаси”нинг мамлакатимизда фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш, давлат бошқарув органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасидаги ижтимоий шерикчилик муносабатларини янада самарали ташкил этиш орқали фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва бу орқали мамлакатимиздаги миллий демократик тараққиётнинг ўзига хос хусусиятларини очиб беришга оид тадбирлар, илмий семинарлар ҳамда тарғибот ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси “Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари Қўмитаси”нинг 2023 йил 15 февралдаги 04/10-10-19-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимизда миллий демократик тараққиётни таъминлашда хизмат қилаётган давлат хизматларининг ҳуқуқий институтсионал тизимлар ҳамда конструктив атрибутларни таъминловчи ратсионал кўрсаткичлар эканлигини очиб беришга хизмат қилган;
давлатнинг демократик тараққиёти жамиятда ҳуқуқ ва эрк феноменининг ахлоқий императивлар орқали ратсионаллашуви, бошқарувда этномаданий ва этносотсиал хусусиятларлар билан дифференциал равишда шахс ва давлат манфаатлари умумийлигини таъминлашувига доир илмий хулосаларидан Оммавий-ҳуқуқий тадқиқотлар маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамияти бошқа институтларни қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг 2021 йилнинг 23 августдаги 71-01/101 – сон давлат грантига асосан, шунингдек, оммавий-ҳуқуқий тадқиқотлар марказининг расмий ҳамкорлари ҳисобланган Германиянинг Людвигсбург Оммавий бошқарув ва молия Олий мактаби ҳузуридаги Оммавий иқтисодий ҳуқуқ институти ҳамда Германиянинг Конрад Аденауер номидаги Фондининг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонасининг эксперт ва техник кўмагидаги бажарилган тадқиқот-эксперимент лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Оммавий-ҳуқуқий тадқиқотлар марказининг 2023 йил 9 мартдаги 01-09/09-сон маълумотномаси). Натижада, давлатнинг демократик тараққиётида ҳуқуқ ва эрк феноменининг этносотсиал хусусиятларларини очиб беришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish