Sayt test rejimida ishlamoqda

Шерипбаев Рустам Ботировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ятроген қовуқ-қин оқмаларининг жарроҳлик даволашни такомиллаштириш», 14.00.31 – Урология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Tib1374.
Илмий раҳбар: Худайбергенов Улугбек Атауллаевич, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Гайбуллаев Асилбек Асадович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ахмедов Рустам Носирович, тиббиёт фанлари доктори.
Йетакчи ташкилот: Россия Федерацияси соғлиқни сақлаш вазирлиги «Ростов давлат тиббиёт университети» Федерал давлат бюджет олий таълим муассасаси.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: оператив даволашнинг техник жиҳатларини такомиллаштириш орқали везиковагинал оқмалар билан оғриган беморларни хирургик даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Везиковагинал оқмаларда сийдик пуфаги ва қин девори орасидаги тўқималарни махсус мослама ёрадамида кам травматик холда қаватларга ажратиш ва регенерация жараёнларини яхшилашни таъминлашга асосланган фистулопластика усули ишлаб чиқилган.
везиковагинал оқмалар шаклланишини ёшга, асоратланган тугруқ ва гинекологик муолажаларга богликлиги, клиник манзараси кин сохасидан йирингли ажралмалар билан ифодаланиши ва патогенетик жихатидан ичакдаги мавжуд булган юкори босимдан паст босимга эга булган кин сохасига ажралиши аникланган;
Фистулопластикадан кейинги дизурик симптомларнинг табиати, частотаси ва оғирлигига кўра везиковагинал оқма жойлашишига боғлиқлиги исботланган;
вагинал ва сийдик пуфаги деворларини ўткир ажратишдан фарқли ўлароқ Фолей катетери баллонидан фойдаланиш фистулани яхшироқ кўриш ва детрузор деворларини камроқ шикастлаш орқали ажратиш, сийдик пуфагининг соғлом ва қон билан яхши таъминланган қирғоқларини тикиш хамда унинг уч қисмини тўлиқ назорат қилиш имконини бериши аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази эксперт кенгашининг 2023 йил 20 майдаги 1-сон хулосасига кўра:
везиковагинал оқмаларнинг жаррохлик амалиёти техник жиҳатлари махсус мосламага кўра такомиллаштирилиб, ушбу жаррохлик амалиёти оқмаларнинг анатомик ва топографик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда операциянинг травматик омилини камайтиради ва шифо жараёнини тезлаштиради (Ихтиро патенти №IAP 06987, 27.06.2022). Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Везиковагинал оқмалар учун ишлаб чиқилган жарроҳлик усули Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази бўйича буйруқ (12.05.2023 й.; № 23/1) билан марказ ва унинг ҳудудий филиаллари клиник бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • везиковагинал оқмалар бўйича жаррохлик амалиёти вақтида юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ва хатолар сонини минималлаштиради; • операциядан кейинги реабилитация сифатини оширади; • беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди; • такрорий жарроҳлик аралашувлар частотасини 11,9% дан 6,6% гача камайтиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: янги жаррохлик усулининг жорий қилиниши ҳисобига 1 нафар бемор учун 4 200 000 сўм иқтисод қилинди (тажрибага кўра 11,9 фоиз беморларда қайта жаррохлик (иккинчи жаррохлик) опрецияси амалга оширилади). Қайта жарроҳлик амалиёти даражасини 11,9 фоиздан 6,6 фоизга камайтирган (1 нафар бемордан 4 200 000 сўм иқтисод қилинса йилига 40 нафар бемордан касаллик кайталаниши 5 бемордан 2 беморгача иккиламчи жаррохлик операция камайтирилди, демак бир нафар бемордан 4 200 000 сўм иқтисод қилинса йиллик иқтисодий курсаткич 12 600 000 сўмни (3 нафар бемор учун) ташкил этади. Хулоса: янги жаррохлик амалиётининг жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 8 400 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 4 200 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Ятроген қовуқ-қин оқмаларининг жаррохлик даволаш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига РИУИАТМ директори томонидан 2023 йил 6 майдаги 184-сон хат юборилган;
туғруқда  тиббий жиҳозларни тўғри ишлатилиш, кесарча кесиш жарроҳлик амалиётини қадамма қадам бажариш ва туғруқдан кейин тезкор жарроҳлик амалиётларини бажариш керак бўлганда  ишлаб чиқилган усуллар везиковагинал  оқманинг келиб чиқиш хавфини олдини олади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази бўйича буйруқ (12.05.2023 й.; № 23/1) билан марказ ва унинг ҳудудий филиаллари клиник бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • жарроҳлик даволаш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ва хатолар сонини минималлаштиради; • асоратларнинг частотасини камайтириш орқали беморлар операциядан кейинги реабилитация тез амалга ошади ва фаол ижтимоий ва меҳнат фаолиятига қайтаради; • ушбу касаллика чалинган аёлларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: касалликни келтириб чиқарувчи омилларнинг аниқланишига кўра 1 нафар бемор учун 4 200 000 сўм иқтисод қилинди (хар хил гинекологик жаррохлик амалиётлари пайтида касаллик ривожланишини олдини олади, бу эса йилига умумий беморларнинг 20% (40 дан 8 беморлар) қовуқ-қин оқмали беморлар госпитализациясини ва даволашни камайтиради ва беморлар умумий харажатларини  33 600 000 (8 нафар бемор учун) сумга иқтисод қилади). Хулоса: янги жаррохлик амалиётининг жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобидан бюджет маблағларини 21 000 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 12 600 000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Ятроген қовуқ-қин оқмаларининг жаррохлик даволаш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига РИУИАТМ директори томонидан 2023 йил 6 майдаги 184-сон хат юборилган;
оқма сийдик чиқариш каналига қанчалик яқин жойлашса пастки сийдик йуллари симптоматикаси шунчалик намаён бўлади, бу эса жаррохлик амалиёти натижаларини прогнозлаш ва давлош имконини яхшилайди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази бўйича буйруқ (12.05.2023 й.; № 23/1) билан марказ ва унинг ҳудудий филиаллари клиник бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • операциядан кейинги асоратлар ривожланишининг олдини олиш чораларини белгилайди; • операциядан кейинги асоратларни бартараф этиш усулларини оптималлаштиради; • ушбу операциялардан кейин аёлларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар бемор учун фистулопластика амалиёти оқмаларнинг жойлашиши билан чамбарчас боғлиқ булиб, ишлаб чиқилган жаррохлик амалиёти беморларнинг амалиётдан кейинги касалхонадан ташқари реабилитацияси ва давлолаш харажатларининг куйидагича иқтисод булишига олиб келди, куйдагича: қайта курик – 98 000 сум; қайта сийдик тахлили – 56 000 сум; жарохатни боғлов харажатлари – 39 000 сум; дори- дармонлар харажати – 50 000 сум (умумий иқтисодий самарадорлик 1 бемор учун 243 000 сум ташкил қилди, йиллик қайталанган беморлар сони 3, умумий иқтисодий самарадолик эса 729 000 сўмни ташкил қилди. Хулоса: янги жаррохлик амалиётининг жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 486 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 243 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Ятроген қовуқ-қин оқмаларининг жаррохлик даволаш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига РИУИАТМ директори томонидан 2023 йил 6 майдаги 184-сон хат юборилган;
қовуқ-қин оқмаларини жарроҳлик орқали даволаш усули таклиф қилинган бўлиб, у қин ва қовуқ деворларини ўткир ажратишни, қовуқни буж ёки Фолей катетери назорати остида қўйилган иккита тутқич орасида кўндаланг ҳолда кесиб очишни ичига олади. Сийдик найчасининг оғзи оқмани қирқиш соҳасида жойлашган тақдирда, сийдик найчаси кейинги реимплантация билан Коен усули бўйича ажратиб олинади. Оқмага Фолей катетери ўрнатилади,унинг баллончаси қинда шиширилади, оқма катетер ёрдамида тортилади ва электр тиғ билан қин деворига қадар ҳошияловчи қирқиш амалга оширилади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази бўйича буйруқ (12.05.2023 й.; № 23/1) билан марказ ва унинг ҳудудий филиаллари клиник бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • жаррохлик операциясининг кириш ва техник жиҳатларини оптималлаштириш орқали везико-вагинал оқма билан оғриган беморларни даволаш натижаларини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар беморнинг шифохонадаги даври учун иқтисодий курсаткич: • беморнинг шифохонада қолиш муддатини 7,2 кундан 4,2 кунга (3 кунга) қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 528 минг сўмга камайтирди (РИУИАТМнинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 176.000 сўмни ташкил қилади); • шифохонада бўлиш даврининг 3 кунга қисқартирилиши ҳисобига 450 минг сўмлик дори-дармон кам талаб этилади (1 кунга ўртача 150 000 сўм дори воситалари сарфланади); • шифохонада бўлиш даврининг 3 кунга қисқартирилиши ҳисобига 117 минг сўмлик боғланмалар кам талаб этилади (1 кунга ўртача 39 000 сўм боғланмалар сарфланади). Юқоридагиларга кўра жами йиллик иқтисодий самарадорлик 43 800 000 сўмни ташкил этади (40 та операция бўйича 1 095 000*40= 43 800 000 сўмни ташкил этади (реабилитация харажатларини камайтириш ҳисобига; бюджет маблағларини 29 565 000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағларни 14 235 000 сўм); 12 600 000 - иккинчи операция нархини камайтириш орқали самарадорликка эришилади. 3 та беморда жаррохликдан кейин асоратлар частотасини камайтириш хисобига  729 000 сум иқтисод қилинди. Жами: 57 129 000 сўм). Хулоса: янги жаррохлик амалиётининг жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 38 451 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 18 678 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Ятроген қовуқ-қин оқмаларининг жаррохлик даволаш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига РИУИАТМ директори томонидан 2023йил 6 майдаги 184-сон хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish