Sayt test rejimida ishlamoqda

Иззатиллайев Парвиз Иноятиллайевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ерон навоийшунослиги: тадқиқ, талқин ва таржима”, 10.00.06 – Қиёсий адабиёцҳунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.2.ПҳД/Фил525.
Илмий раҳбар: Сирожиддинов Шуҳрат Самариддинович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, ДСc.03/30.12.2019.Фил.19.01. 
Расмий оппонентлар: Мусурмонов Еркин Раббимович, филология фанлари доктори, профессор Тўхсанов Қаҳрамон Рахимбойевич, филология фанлари доктори, профессор. 
Йетакчи ташкилот: ЎзР ФA Aлишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейи.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ.Тадқиқотнинг мақсади Ерон навоийшунослигининг шаклланиши ва тараққиёт босқичларини аниқлаш, Ерон таржимонлари томонидан Aлишер Навоийнинг форс тилига таржима қилинган асарлари намуналарини қиёсий адабиёцҳунослик ракурсида очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ерон навоийшунослигининг илк даврида форс тилига ўгирилган “Мажолис ун-нафоис” тазкирасининг Ерон адабий муҳитида тутган ўрни ва аҳамияти манбалар асосида далилланган ҳамда тазкиранинг таржима вариантлари оригинал матн билан қиёсан текширилиб, таржима вариантлар ва оригинал туркий матндаги тафовут ва ихтилофлар ҳамда таржима вариантлардаги ўзаро номувофиқликлар ва фарқли жиҳатлар аниқланган;
Ерон навоийшунослигида шоир асарларининг таржима анъаналари давом еттирилиб, таржимонларнинг таржима ишидаги ёндашувлари, асл нусхаларнинг нозик индивидуал услуб хусусиятларини бутун мукаммаллиги билан асрашга сайъ-ҳаракат қилганлиги, асарларнинг асли асосида таржима матнини яратишга киришганлиги очиб берилган;
Еронда навоийшуносликнинг замонавий даврига келиб, Aлишер Навоий асарларининг таржима вариантлари билан бир қаторда унинг туркий тилдаги асарларига ҳам кенг мурожаат қилина бошланганлиги, бу даврга келиб шоирнинг “Мезон ул-авзон” ва “Муҳокамат ул-луғатайн” асарларининг форсий таржимаси яратилиб, илмий тадқиқот обйектига айланганлиги исботланган;
Ерон навоийшунослигининг замонавий даврида буюк мутафаккир асарларининг илмий танқидий матнини яратишга киришилганлиги ҳамда олимларнинг ҳар икки асарни турли қўлёзма вариантлар билан ўзаро қиёсий текширишлари натижасида, мазкур илмий-танқидий матнларнинг тузилганлиги асосланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ерон навоийшунослиги: тадқиқ, талқин ва таржима тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мумтоз ўзбек адабиётида ижтимоий ҳодисаларнинг бадиий ифодаси, жанрларнинг мавзу кўлами, адабиёт ва миллий ўзликни англаш масалалари Aлишер Навоий ҳаёти ва фаолияти мисолида далилланганлиги, жаҳон илм-фани кесимида янги “Навоийшунослик” илмининг пайдо бўлиши, шоир ҳаёти ва ижодий меросининг Еронда таржима, тадқиқ ва таҳлил қилиниши, еронлик олимлар таржимасидаги шоир асарларида оригиналлик ва адекватлик масалаларининг акс етиши ҳамда қиёсий адабиёцҳунослик аспектида таҳлил етиш, даҳо шоир асарларининг таржима қилиниши натижасида нафақат туркий халқлар адабиёцҳунослиги, балки жаҳон адабиёти тадқиқи ривожига кўрсатган ижобий таъсири давр адабий мезонлари замирида асосланганига доир илмий-назарий хулосаларидан Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2020-йилларда бажарилган “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографияни (7-жилд) чоп етиш” мавзусидаги ОТ-Ф1-030-рақамли фундаментал лойиҳанинг назарий қисмида фойдаланилган (Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 23-январдаги 01/4-134-сон маълумотномаси). Натижада, жаҳон навоийшунослигининг тараққиёт тенденсиялари, хусусан, Еронда Aлишер Навоий асарларини таржима, тадқиқ ва нашр етиш билан боғлиқ янги фактлар илмий истифодага олиб кирилган;
дунё навоийшунослиги кесимида Еронда Aлишер Навоий асарларини ўрганиш, тадқиқ, таҳлил ва талқин қилиниши, қолаверса, Ерон навоийшунослигининг шаклланиш тарихи ва тараққиёт босқичларининг мавжуд манбалар асосида ёритилиши ва ушбу босқичларнинг илмий асослаб берилиши, Aлишер Навоий асарларига бўлган еътибор ва қизиқишнинг кучайиши натижасида шоир асарларининг форс тилидаги таржима вариантларининг яратилиши ҳамда унинг қаламига мансуб асарларнинг таржима ва оригинал матнлар асосида тадқиқ етилиши, таржима ва аслиятдаги матнларнинг ўзаро қиёсланиши натижасида таржима вариантларда аниқланган ютуқ ва камчиликларнинг илмий далилланган хулосалар асосида исботлаб берилиши, улуғ мутафаккир асарларига Еронда муносабат, хусусан, олимларнинг Aлишер Навоий асарларига ёндашувларига оид янгиликларнинг илк бор илмий муомалага киритилиши, умуман олганда, Ерон навоийшунослигининг ўтмиши ва бугунги ҳолатига оид янги илмий маълумот ва хулосалардан Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2018-2020-йилларда бажарилган “Навоийшунослик тарихи (ХХ-ХХИ асрлар)” мавзусидаги амалий лойиҳанинг ўзбек навоийшунослари антологияси қисмида фойдаланилган (Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 23-январдаги 01/4-133-сон маълумотномаси). Натижада, дунё навоийшунослиги кесимида шаклланиб, тараққий етаётган Ерон навоийшунослигига оид янги фактлар илк бор илмий жамоатчилик ҳукмига ҳавола етилган ва антология замонавий навоийшунослик тенденсияларига оид янги маълумотлар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish