Sayt test rejimida ishlamoqda

Давурова Холида Ҳайдаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жиззах вилояти ойконимларининг лисоний тадқиқи”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2018.1.ПҳД/Фил412.
Илмий раҳбар: Еназаров Толиб Жуманазарович, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, ДСc.03/30.12.2019.Фил.19.01. 
Расмий оппонентлар: Aбдушукуров Бахтиёр Бўронович, филология фанлари доктори, профессор; Закиров Aбдувохоб Aбдумаликович, филология фанлари номзоди, доцент.
Йетакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Aкадемияси Ўзбек тили, адабиёти ва 
фолклори институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ.Тадқиқотнинг мақсади Жиззах вилояти ойконимларини лисоний жиҳатдан таснифлаш, уларнинг тарихий ҳамда луғавий-маъновий хусусиятларини ёритиш, номланиш мотиви бўйича турларга ажратиш ва уларнинг таркибий тузилишини аниқлашдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Жиззах ҳудудидаги жой номларининг тарихий-лисоний жиҳати натижасида улар келиб чиқишига кора қадимги суғд, турк, форс-тожик, мўғил ва арабча сўзлар асосида шаклланганлиги аниқланган; 
қадимдан вилоятдаги жойларнинг номланишида қўлланилган “Дизак”, “Нўшкент”, “Варқин”, “Савот”, “Миқ”, “Aламли” каби ўзлашма қатламга хос атамалар сиёсий-ижтимоий жараёнлар таъсирида янги турдаги ойконимларни ҳосил қилганлиги асосланган;
ойконимлар тузилишига кўра содда ва қўшма, деревацион хусусиятларига кўра ономастик конверсия, морфологик ва синтактик усуллар орқали ясалиши далилланган;
Жиззах вилоятидаги шаҳар, шаҳарча, қишлоқ, аҳоли пунктлари, маҳаллалар, гузар ва кўчаларнинг жами 874 та номланиши асосланиб, 263 та ойконимлар тизимлаштирилган ва уларнинг лисоний хусусиятлари очиб берилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жиззах вилояти ойконимларининг лисоний тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Жиззах вилояти ойконимларининг номланиш мотивага кўра таснифи, етноойконим, антропоойконим, фитоойконим, гидроойконим, ороойконим каби ономастик терминларнинг илмий талқинига доир илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институтида 2017-2020-йилларда бажарилган ОТ-Ф1-78 рақамли “Ҳозирги глобаллашув даврида ўзбек тили, унинг тарихий тараққиёти ва истиқболлари (вазифавий услублар таҳлили асосида)” мавзусидаги фундаментал лойиҳанинг назарий қисмида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институтининг 2020-йил 18-декабрдаги 123-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг терминларга бағишланган қисми янги илмий далиллар ва лисоний омиллар билан бойитилган;
Жиззах вилояти ойконимларининг лисоний тадқиқига оид диссертациядаги маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Тожик миллий-маданий маркази Жиззах вилояти бўлими томонидан 2021-йилда халқ депутатлари Жиззах вилояти кенгаши ҳузуридаги нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг 30-30.06-21 рақамли “Aлишер Навоий асарлари – барча халқларнинг бебаҳо мулки” мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Тожик миллий-маданий маркази Жиззах вилояти бўлимининг 2022-йил 10-декабрдаги 60-сон маълумотномаси). Натижада Aлишер Навоийнинг “Хамса” асарида топонимларнинг бир тури ҳисобланган ойконимларнинг қўлланилиш масалалари ойдинлаштирилан; 
Жиззах вилояти ойконимларининг луғавий-маъновий таснифи, лисоний ва нолисоний омиллар асосида амалга оширилиши, вилояти ҳудудидаги уруғ ҳамда қабилалар номларидан келиб чиққан етноойконимларнинг ўзига хос хусусиятлари мисоллар билан қиёсий таҳлил қилиб берилганлиги ҳақидаги маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” Давлат унитар корхонасининг 2020-йил 25-декабрдаги 40-40-1336-сон маълумотномаси). Натижада дастур учун тайёрланган материалларнинг мазмуни назарий-илмий маълумотлар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish