Sayt test rejimida ishlamoqda

Қосимов Қосим Одинаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумот 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бухоро амирлиги ҳудудига қизил армия ҳужуми ва унинг оқибатлари (1920-1931 йй.)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Tar1310.
Илмий раҳбар: Ражабов Қаҳрамон Кенжаевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.Tar.72.07.
Расмий оппонентлар: Назаров Насриддин Атақулович, тарих фанлари доктори (DSc), профессор; Махмудова Нигора Баротовна, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Қизил армиянинг Бухорога ҳужуми ва унинг оқибатларини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Бухоро амирлигининг Aфғонистон ва Ерон давлатлари билан бўлган муносабатлари яхши бўлгани ҳолда улардан ўз вақтида керакли ёрдамнинг ололмаганлиги, ушбу давлатларда маҳаллий халқлар ўртасидаги низолар ва инглизлар таъсирининг кучайиши Бухорога қизил армиянинг ҳужумига кенг йўл очганлиги аниқланган; 
Бухоро коммунистик партияси таъсирида Бухоро Халқ Совет Республикаси ҳукумати Aфғонистон ҳукумати олдига босмачиларни озиқ-овқат билан таъминлашни тўхтатиш, қурол бермаслик ва чегара ўтиш пунктларидан уларни ўтказмаслик, қочиб ўтганларни мулклари билан қайтаришни талаб қилганлиги далилланган; 
Шарқий Бухорода Иброҳимбек, Ўрта Бухорода Турди Тўқсабо, Ғарбий Бухорода Мулла Aбдулқаҳҳор бошчилигидаги истиқлолчиларнинг қизил аскарларга қарши фидокорона кураши, туркиялик зобитлар Aнвар Пошо ва Салим Пошонинг Бухоро тупроғида совет тузумига қарши курашаётган кучларни ягона мақсад йўлида бирлашишга даъват қилганлиги аниқланган; 
куч ва миқдор жиҳатдан устун бўлган қизил армия томонидан қуролли ҳаракатнинг мағлубиятга учрашида кураш раҳбарларининг ягона бошқарувга бирлашмаганлиги, сиёсий дастурининг йўқлиги, моддий ва ҳарбий таъминотнинг етишмаслиги ҳамда совет ҳокимияти ҳарбий ва жазо сиёсатидан ташқари ерли аҳоли билан олиб борган ташвиқоти истиқлолчилар таркибининг ошишига имкон бермаганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Бухоро амирлиги ҳудудига қизил армия ҳужуми ва унинг оқибатлари (1929-1931 йй.)” мавзусига оид ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида: 
Бухоро амирлигининг Aфғонистон ва Ерон давлатлари билан бўлган муносабатлари яхши бўлгани ҳолда улардан ўз вақтида керакли ёрдамнинг ололмаганлиги, ушбу давлатларда маҳаллий халқлар ўртасидаги низолар ва инглизлар таъсирининг кучайиши қизил армиянинг ҳужумига кенг йўл очилганлиги аниқланган ҳамда болшевиклар томонидан бухоролик уламолар ва миллий кадрларнинг қатағон қилинишига оид илмий натижалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Қатағон қурбонлари хотираси” давлат музейи “30-йилларнинг бошларидаги сиёсий қатағонлар” мавзусидаги 6-бўлимнинг музей експозициясини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Қатағон қурбонлари хотираси” давлат музейининг 2023 йил 2 мартдаги 39-сонли маълумотномаси). Натижалар “Қатағон қурбонлари хотираси” давлат музейи “30-йилларнинг бошларидаги сиёсий қатағонлар” мавзусидаги 6-бўлимнинг музей експозициясини янги материаллар билан тўлдиришга хизмат қилган; 
Шарқий Бухорода Иброҳимбек, Ўрта Бухорода Турди Тўқсабо, Ғарбий Бухорода Мулла Aбдулқаҳҳор бошчилигидаги истиқлолчиларнинг қизил аскарларга қарши фидокорона кураши, туркиялик зобитлар Aнвар Пошо ва Салим Пошонинг Бухорога келиб, қўзғолончилар лашкарига қўмондонлик қилиши билан боғлиқ илмий натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканали давлат муассасаси томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2023 йил 3 мартдаги 02-31-351-сон маълумотномаси). Натижалар телетомошабинларга совет бошқаруви даврида миллий манфаатлар йўлида курашган давлат ва сиёсат арбоблари, кадрлар ҳамда зиёлиларнинг машаққатли ҳаёт йўлини илмий асосда ўрганишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish