Sayt test rejimida ishlamoqda

Жўрайев Ҳамза Aтойевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бухоро Халқ Совет Республикасидаги маданий ҳаёт ва ундаги ўзгаришлар (1920 – 1924 йй.)”, 07.00.01- Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.ПҳД/Тар599.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, ПҳД.03/27.02.2020.Тар.72.07.
Илмий раҳбар: Ражабов Қаҳрамон Кенжаевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Ҳайитов Шодмон Ахмадович, тарих фанлари доктори, профессор; Муртозова Саходат Бўриевна, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), доцент. 
Йетакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади Бухоро Халқ Совет Республикасидаги маданий ҳаёт ва ундаги ўзгаришларни очиб беришдан иборат.
ИИИ.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Бухоро Халқ Совет Республикаси вилоят, туман, шаҳар, қишлоқларида замонавий совет бошланғич мактабларини яратиш ва болаларни тарбиялашнинг илғор усулларини тарғиб қилишга мўлжалланган ўзбек, туркман, тожик, яҳудий, форс, рус каби тиллардаги “Намуна”, “Юрт”, “Октябр”, “Нажот”, “Саодат” ва яҳудийларнинг “Рушнои” (“Нур”), “Наво” ҳамда оталари амир томонидан қатл қилинган болалар жалб қилинган “Aвлоди Шуҳадо” мактаблари таъсис етилганлиги аниқланган;
Ески Бухоро, Кармана, Когон (Янги Бухоро), Чоржўй, Шаҳрисабз, Карши, Термиз каби шаҳарларда кўплаб мустақил театр жамоалари ташкил етилганлиги, маҳаллий аҳоли учун берилган концертлар замон талабларидан келиб чиқиб, қатор пъесалар намойишида аёллар роли еркаклар томонидан ижро етилганлги ҳамда ҳаваскор труппалар “Қизил қўшин” (Шерободда), “Қози калон”, “Кўҳна Туркистон”, “Турсунали Боди” (Қоракўлда), “Жувонбозлик қурбони” (Карманада) каби пьесаларни намойиши халққа манзур бўлганлиги исботланган;
коммунистик партиянинг маҳаллий халқ орасида маданий-сиёсий ташвиқотларни кучайтириш мақсадида мактаблардан ташқари бир қатор ўқув даргоҳлари, кутубхоналар, катталар учун мактаблар, халқ уйлари, клублар, театрлар, музейлар, билим юртлари, курсларда совет маданияти ҳамда сиёсий тизимини ўрнатиш орқали республикани тўлиқ социалистик тузумга ўтишига тайёргарлик кўрганлиги далилланган;
кутубхоначилик ва ноширлик ишларини йўлга қўйишда кутубхона фондларни тўлдириш, нашриётни техник воситалар билан таъминлаш каби тўсиқларни бартараф етилишида БХСР ҳукумати Тошкент, Боку, Қозон ва бошқа шаҳарлардан катта ҳажмда китоблар ва ускуларни харид қилганлиги, соҳани ривожлантиришда мутахассис кадрлар тайёрланганлиги ҳамда болшевикларнинг ғоявий, мафкуравий таъсирига қарши маҳаллий зиёлиларнинг матбуотдаги тарғиботчилик фаолияти исботланган.    
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Бухоро Халқ Совет Республикасидаги маданий ҳаёт ва ундаги ўзгаришлар (1920 – 1924 й.й.) тадқиқоти давомида олинган илмий хулоса ва натижалар ҳамда таклифлар асосида:
Бухоро Халқ Совет Республикаси вилоят, туман, шаҳар, қишлоқларида замонавий совет бошланғич мактабларини яратиш ва болаларни тарбиялашнинг илғор усулларини тарғиб қилишга мўлжалланган ўзбек, туркман, тожик, яҳудий, форс, рус каби тиллардаги “Намуна”, “Юрт”, “Октябр”, “Нажот”, “Саодат” ва яҳудийларнинг “Рушнои” (“Нур”), “Наво” ҳамда оталари амир томонидан қатл қилинган болалар жалб қилинган “Aвлоди Шуҳадо” мактаблари таъсис етилганлиги, Ески Бухоро, Кармана, Когон (Янги Бухоро), Чоржўй, Шаҳрисабз, Карши, Термиз каби шаҳарларда кўплаб мустақил театр жамоалари ташкил етилганлиги, маҳаллий аҳоли учун берилган концертлар замон талабларидан келиб чиқиб, қатор пъесалар намойишида аёллар роли еркаклар томонидан ижро етилганлги ҳамда ҳаваскор труппалар “Қизил қўшин” (Шерободда), “Қози калон”, “Кўҳна Туркистон”, “Турсунали Боди” (Қоракўлда), “Жувонбозлик қурбони” (Карманада) каби пьесаларни намойиши халққа манзур бўлганлиги, Бухорода республика тузумининг ўрнатилиши ҳамда маданиятга янгича ёндашувнинг шаклланишини ёритиш, Бухоро Халқ Совет Республикасида адабиёт ва санъатнинг аҳволи ҳамда миллий маданиятнинг мафкура таъсирига тушиб қолиши жараёнларини тадқиқ етиш, шунингдек, БХСРда замонавий маданият тизимининг шаклланиши ва шу каби масалаларни архив ҳужжатлари асосида таҳлил қилишга хизмат қилиши ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2022 йил 8 ноябрдаги 3/1255-2802-сон маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши Бухоро Халқ Совет Республикасидаги маданий ҳаёт ва ундаги ўзгаришларни ўрганиш учун кенг имконият яратган; 
коммунистик партиянинг маҳаллий халқ орасида маданий-сиёсий ташвиқотларни кучайтириш мақсадида мактаблардан ташқари бир қатор ўқув даргоҳлари, кутубхоналар, катталар учун мактаблар, халқ уйлари, клублар, театрлар, музейлар, билим юртлари, курсларда совет маданияти ҳамда сиёсий тизимини ўрнатиш орқали республикани тўлиқ социалистик тузумга ўтишига тайёргарлик кўрганлиги, кутубхоначилик ва ноширлик ишларини йўлга қўйишда кутубхона фондларни тўлдириш, нашриётни техник воситалар билан таъминлаш каби тўсиқларни бартараф етилишида БХСР ҳукумати Тошкент, Боку, Қозон ва бошқа шаҳарлардан катта ҳажмда китоблар ва ускуларни харид қилганлиги, соҳани ривожлантиришда мутахассис кадрлар тайёрланганлиги ҳамда болшевикларнинг ғоявий, мафкуравий таъсирига қарши маҳаллий зиёлиларнинг матбуотдаги тарғиботчилик фаолияти, БХСРда таълим ва маданият соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар, замонавий таълим тизимининг пойдевори қўйилиши, Бухоро маданияти ва санъати янги босқичга кўтарилиши, дастлабки театр ва киномотография санъатининг кириб келиши, соғлиқни сақлаш соҳаси ва хотин-қизларни жамият ҳаётига тортилишига оид илмий натижалар ва хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида кўрсатувлар тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2022 йил 28 апрелдаги 0628-505-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши томошабинларга Бухоро Халқ Совет Республикасида 1920 – 1924 йиллардаги маданий ҳаёт ва ундаги ўзгаришлар ҳақида объектив маълумотлар йетказиб беришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish