Sayt test rejimida ishlamoqda

Aҳмадова Зебинисо Шавкатовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумот 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Aбдурауф Фитратнинг Бухородаги ижтимоий-сиёсий жараёнларда тутган ўрни ва илмий фаолияти”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Tar1176.
Илмий раҳбар: Жамолова Дилноза Муйидиновна, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.Tar.72.07.
Расмий оппонентлар: Мўминова Гавҳар Эсановна, тарих фанлари доктори (DSc), профессор;  Қурбонов Хуршид Раупович, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади Бухоро жадидчилик ҳаракати йетакчиси Aбдурауф Фитратнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётда тутган ўрни ва илмий-ижодий фаолияти тарихини очиб беришдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Aбдурау Фитрат ва Бухоро жадидларининг Бухоро амири Олимхонга 1911-йили йўллаган мурожаатномаси асосида давлат раҳбари мактаб ўқитувчиларига маош бериш тартибини жорий қилгани, янги усул мактаби, диний фанлар билан бирга дунёвий фанлар ўқитиладиган олий мадраса қурдиргани ҳамда фаолиятини йўлга қўйгани аниқланган;
Бухоро жадидлари томонидан дунёвий илм-фанларни ўргатувчи мактаблар очилганлиги, кутубхоналар сони кўпайтирилганлиги ва амирликда илк бор миллий матбуотга асос солганлиги ҳамда “Бухорои шариф” ва “Турон” газеталаридаги илгари сурилган ғояларда халқни фаровонлик, миллат ва Ватан тараққиёти йўлида жипслашишга даъват етилганлиги исботланган;
Фитрат ўзининг асарлари орқали Туркистонда хотин-қизларни таълимда ва тарбияда еркаклардан кам емаслиги, аёлларнинг вазифаси фақат туғиш ва налс қолдириш емас, балки саводхон бўлиши лозимлиги ҳамда мусулмон халқни асирликдан, зулмдан, ҳақоратлардан, дини шарифни таҳқирлардан ва Ватанни жаҳолат ботқоғидан қутқазиш ғояларини илгари сурганлиги далилланган;
Фитратнинг Туркистонда тили ва дини, урф-одати, турмуш тарзи тарихан бир бўлган туркий халқларнинг маданий-адабийгина емас, давлат, ҳокимият бирлигига еришишга интилишлари болшевиклар ва пролетар адабиёти вакиллари томонидан “синфий онги юксалмаган”, “буржуа миллатчилик ғояларини тарғиб қилувчи”, “пантуркист”, “аксилинқилобчи”, “зиёнли” каби миллий оғмачилик тамғаси босилганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
“Aбдурауф Фитратнинг Бухородаги ижтимоий-сиёсий жараёнларда тутган ўрни ва илмий фаолияти” мавзусига оид ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Aбдурауф Фитрат ва Бухоро жадидларининг Бухоро амири Олимхонга 1911-йили йўллаган мурожаатномаси ўрганиб чиқилиши натижасида давлат раҳбари мактаб ўқитувчиларига маош бериш тартибини жорий қилгани, янги усул мактаби, диний фанларга билан бирга дунёвий фанлар ўқитиладиган олий мадраса қурдиргани ҳамда фаолиятини йўлга қўйгани ҳамда Бухоро жадидлари томонидан дунёвий илм-фанларни ўргатувчи мактаблар очилганлиги, кутубхоналар сони кўпайтирганлиги ва амирликда илк бор миллий матбуотга асос солганлиги ҳамда “Бухорои шариф” ва “Турон” газеталаридаги илгари сурилган ғояларда халқни фаровонлик, миллат ва Ватан тараққиёти йўлида жипслашишга даъват етилганлиги тўгрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутати ёшлар билан учрашувларда ва тарғибот-ташқивотларида фойдаланган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатининг 2022-йил 1-декабрдаги 17-сон далолатномаси). Натижада аждодларимиз тарихини чуқур билишга ундайдиган ғояларини ўрганиш ёшлар фаолияти ва дунёқарашининг ўзгаришига, ёшлар интеллектуал салоҳиятини шакллантиришда ўзаро ҳурмат, бағрикенглик каби юксак инсоний қадриятларнинг маънавий-маърифий механизмларини такомиллаштиришни тарихий-методологик нуқтайи назардан ўрганишга хизмат қилган;
Фитрат ўзининг асарлари орқали Туркистонда хотин-қизларни таълимда ва тарбияда еркаклардан кам емаслиги, аёлларнинг вазифаси фақат туғиш ва налс қолдириш емас, балки саводхон бўлиши лозимлиги ҳамда мусулмон халқни асирликдан, зулмдан, ҳақоратлардан, дини шарифни таҳқирлардан ва Ватанни жаҳолат ботқоғидан қутқазиш ғояларини илгари сурганлиги ҳақидаги маълумотлардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгашининг 2022-йил 24-ноябр 01-1435-сон маълумотномаси). Натижада партия дастурларида хотин-қизлар масаласида Aбдурауф Фитрат қарашлари асосида келгусидаги режалар белгилаб олинган;
Фитратнинг Туркистонда тили ва дини, урф-одати, турмуш тарзи тарихан бир бўлган туркий халқларнинг маданий-адабийгина емас, давлат, ҳокимият бирлигига еришишга интилишлари болшевиклар ва пролетар адабиёти вакиллари томонидан “синфий онги юксалмаган”, “буржуа миллатчилик ғояларини тарғиб қилувчи”, “пантуркист”, “аксилинқилобчи”, “зиёнли” каби миллий оғмачилик тамғаси босилганлиги ҳақидаги маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги режалаштирилган чора-тадбирлар ва дастурларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги Бухоро вилояти туризм ва маданий мерос бош бошқармасининг 2022-йил 22-ноябрдаги 02-10/1431-сон маълумотномаси). Тақдим қилинган маълумотлар Бухоро вилоятида туризм хизматларининг дифференсиялашувига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish