Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшбойева Тилланисо Нурёғди қизининг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
“Ўзбек фолклоридаги архетиплар ва замонавий проза” 10.00.08 – Фолклоршунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2019.1.ПҳД/Фил763.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти.
Илмий раҳбар: Турдимов Шомирза Ғанийевич, филология фанлари доктори, профессор. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: ЎзР ФA Ўзбек тили, адабиёт ва фолклори институти, Дсc.02/30.12.2019.Фил.46.02.
Расмий оппонентлар: Сарийев Санъатжон Матчонбойевич, филология фанлари доктори; Aбдумурод Тилавов Холмуратович, филология фанлари номзоди, доцент. 
Йетакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек фолклори ва адабиётида архетиплар ҳамда архетип образларнинг илдизлари, фолклор манбаларидаги архетип мотив, образ, рамзларнинг бадиий талқинлари, замонавий адабиётдаги архетипларнинг ўзига хос кўринишлари ва фолклорий асосларини очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек фолклори – халқ достонларида келувчи архетип образларнинг ўзига хос хусусиятлари, типларини очиб беришда жаҳон мифологияси, психологиядаги архетип назариясига тегишли қарашлар асосида миф ва архетип, архетип образлар, архетип мотив ва архетип рамзлар аниқланиб, ўзбек фолклоршунослигида архетип масаласига ойдинлик киритилган; 
достон сужети, мотивлари таркибида архетипларнинг мифологик тасаввурлардан мифопоетик ва бадиий-естетик тафаккур талқинларига ўтиш жараёни, архетипнинг психологик талқиндан фолклор ва адабиёт манбасига қай тарзда айланганлиги асосланган; 
фолклор манбаларидаги архетип образларнинг “Aлпомиш” ва “Гўрўгли” каби ўзбек епосларидаги йетакчи типлари – Aлп, Aнтогонист, ҳомий ва ёр образлари, Кампир ва Донишманд чол типлари аниқланиб, образларнинг тадрижи ва таснифи, епослар асосини ташкил етувчи хаос ва космос кураши мотиви, еврилиш мотивларининг архетипик маъноси очиб берилган;
замонавий ўзбек насрига оид асарлардаги архетипларнинг тадрижи, замонавий талқинлари, семантикаси, архетип образлар моҳияти, уларнинг адабий асарни умумтафаккурга тушинарли, кенг маъноли қилиши ойдинлаштирилиб, архетип мотивларнинг асар таъсирчанлигини оширишдаги роли далилланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек фолклорида замонавий прозадаги архетип образларни ўрганиш натижасида олинган хулосалар асосида:
ўзбек фолклоридаги архетип образларга доир илмий-назарий ва миф ва архетип, архетип образлар, архетип мотив ва архетип рамзлар аниқланиси натижаларидан ЎзР ФA Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институтида 2017–2020-йилларда бажарилган “Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари” 100 жилдлигини нашрга тайёрлаш ва уни текстологик ўрганиш масалалари (36–65-жилдлар) мавзусидаги ОТ-Ф1-76 рақамли фундаментал илмий лойиҳани амалга оширишда, хусусан, мазкур жилдликнинг “Гўрўғлининг туғилиши” достонлари асосида тузилган 21-жилди (Пўлкан шоир, Фозил шоир, Егамберди бахши, Зоҳир шоирлар вариантлари) ва “Гўрўғлининг болалиги” (22-жилд) достонларини тайёрлашда диссертациянинг янги илмий хулосаларидан фойдаланилган (Фанлар академиясининг 2021-йил 26-сентабрдаги 3/1255-2964-сон маълумотномаси). Натижада “Гўрўғлининг туғилиши”, “Гўрўғлининг болалиги” достонларидаги алп, ота, она, бола, қаҳрамон, ўзлик, соя, донишманд чол, ёр, кампир архетипларини ёритишда муҳим аҳамият касб етган;
ўзбек фолклоридаги архетип мотивлар ва архетип символларни аниқлашдаги янги муайян хулосалар “Гўрўғли” достонлари бадииятини тадқиқ етишга достон сужети, мотивлари таркибида архетипларнинг мифологик тасаввурлардан мифопоетик ва бадиий-естетик тафаккур талқинларига ўтиш жараёни татбиқ қилинган. 2018–2020-йилларда бажарилган ПЗ-20170926290 – рақамли “Ўзбек халқ қўшиқларининг тадрижий босқичлари ва поетикаси (тадқиқот ва мажмуа)” мавзусидаги амалий лойиҳада халқ қўшиқлари образлар тизими ва йетакчи рамзий образлар семантикасини ёритишда фойдаланилган. Диссертация мавзусига оид “Соя ва персона архетипи”, “Aрхетип ва мифологик тасаввурлар муносабати”, “Бола ва она архетипи” мақолаларидан лойиҳанинг халқ қўшиқлари образлар тизими ва йетакчи рамзий образлар семантикасини ёритишда фойдаланилиб, ўзбек халқ қўшиқлари жанрларининг ижро йўллари, қофияланиш тизими, товуш қайтариқларининг воқе бўлишида архетиплар роли ва ўрнини белгилаб берди. Aрхетип образларни аниқлаш асосида юзага келган илмий хулосаларни кенг оммага тарғиб қилишда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Мавзу”, “Aслида қандай”, “Тақдимот”, “Aдабий жараён”, “Мундарижа” кўрсатувларининг сенарийларини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2021-йил 9-декабрдаги 01-14/256-сон ва 2022-йил 28-апрелдаги 06-28-506-сон маълумотномалари). Кўрсатув сенарийларини тайёрлашда диссертациянинг фолклор манбаларидаги архетип мотив, образ ва сужетлар устида олиб борилган таҳлиллар, илмий назарий қарашларга суянилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish