Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдураманова Диана Валеревнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I.    Умумий маълумотлар.
“Романий тафаккур тараққиётида бадиий маҳорат ва муаллиф концепцийаси (Франц Кафка ва Назар Эшонқул ижоди мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик,  чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Fil3119.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Ботирова Шахло Исамиддиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.    
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.55.02.
Расмий оппонентлар: Гайлиева Огулай Курбонмурадовна, филология фанлари доктори; Қосимов Абдугаффар Абдукаримович, филология фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар инситути.
Диссертация ё'налиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади романий тафаккур тараққиётида бадиий маҳорат ва ижодкор концепциясида Ф.Кафка, А.Камю, ўзбек адибларидан Н.Эшонқул, У.Ҳамдам, И.Султон каби ёзувчиларнинг поетик изланишлари, муаллиф “мен”и, тасвир усуллари, маҳорат ва ижодкор концепцияси тиғизлиги ҳамда хронотоп табиатини назарий томонларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жаҳон адабиётшунослигида романий тафаккур тараққиётининг ўзбек романчилигига таъсири масаласи ва романий тафаккурнинг 90-йиллардаги ривожи, тараққий топиши, услуб ва бадиий маҳорат қирралари ҳамда уларнинг ривожланиш қонуниятлари асосланган;
Франц Кафка ижодий концепциясининг Н.Эшонқул ижодига таъсири масаласи очиб берилиб, маҳорат ва тажриба, истеъдод ва услубий қирралари далилланган;
роман жанрининг тадрижий ривожида жаҳон адабиётида бўй кўрсатган сюжет ва композиция типлари ва психологизм муаммоси далилланган;
умумбашарий муаммолар негизида романнинг юзага келиш омиллари ва унинг яшовчан қирралари бадиийлик модуси сифатида асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Романий тафаккур тараққиётида бадиий маҳорат ва ижодий концепция уйғунлигини тадқиқ қилиш ҳамда уни ўзаро таъсир доирасини аниқлаш юсинларини ишлаб чиқиш асосида:
жаҳон адабиётшунослигида юзага келган қиёсий-типологик мушоҳада тенденсиясининг ўзбек ва жаҳон адабиётига таъсири, жанрий-композисион уйғунликни таъминлашга қаратилган ижодкор идеалининг қамровини умумконструктив образлар бадииятига сингдириш, давр ва замон муаммосини ҳал қилишда ёзувчилар томонидан қайта ишланган матн тарнсформацияси бирлиги негизи асосида тадрижий такомиллаштиришга оид назарий қарашлар ва илмий хулосалар “История мировой литературы” ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 27 мартдаги 68-буйруғига асосан, 68-661-сон нашр рухсатномаси). Натижада, ихтисослик фанларини ўқитиш, малака ошириш курслари, шунингдек, ўзбек ва хорижий тил  гуруҳларида она тили ва адабиёти фани ўқитувчиларининг дарс самарадорлигини оширишга эришилган;
романий тафаккурдда жанр ички шаклларининг юзага келишининг тадрижий такомилига оид назарий қарашлари илмий хулоса ва таклифлар Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика Фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиали Ф1-ФА-0-43429, ФА-Ф1, ГОО2 “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажариш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2022 йил 12 январдаги 10/01-сон маълумотномаси). Натижада, роман жанрининг ифода хусусиятларини талқин қилишда жаҳоннинг илғор анъаналари таъсири, уларда акс этган поетик унсурлар динамикасини тавсифлашга эришилган;
ўзбек романи ривожланиш омилларини адабий таъсир негизида эканлигини аниқлаш, услубий хусусиятларини ёшлар орасида китобхонлик маданиятининг шаклланишига, уларнинг маънавий оламини бойитиш ва дунёқарашини кенгайтириш бўйича илмий хулосалар Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика Фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиали ФА-Ф1ФА-Ф1-ОО5 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажариш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпог'истон бўлимининг 2022 йил 12 январдаги 10/01-сон маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта ва олий таълим муассасалари ҳамкорлиги асосида ёшлар орасида китобхонлик маданиятининг шаклланиш ва дунёқарашини кенгайтиришга замин яратган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish