Sayt test rejimida ishlamoqda

Музаффарова Мухиба Хамзаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тухумдон поликистоз синдромида ёрдамчи репродуктив технологиялар истикболини белгилашда фолликулогенез бузилишининг молекуляр-генетик предикторлари» 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Tib.2614.
Илмий раҳбар: Ихтиярова Гулчехра Акмаловна, тиббиёт фанлари  доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт  институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04.30.04.2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Лагия Мирзатуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент;  Зуфарова Шахноза Алимжановна, тиббиёт фанлари доктори,профессор.
Етакчи ташкилот: Россия халқлар дўстлиги университети (Россия Федерацияси).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тухумдонлар поликистоз синдроми мавжуд бепушт аёлларда Ёрдамчи репродуктив технологиялар дастурлари натижаларининг прогностик мезонларини ва фолликулогенез бузилишининг молекуляр-генетик маркерлари асосида ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тана вазни юкори булган аелларда  CYP 19  генотипида гомозигота мутацияси мавжуд бўлиши фолликулогенез бузилишига сабаб булиши ва бепуштликнинг сабаби булиши хавф омили ҳисобланиши исботланган;
экстракорпорал уруглантириш марказларида тухумдонлар поликистоз синдроми билан хасталанган аелларни олиб бориш тактикасида генетик  маркерлар асосида ердамчи технологиялар асасида эрта прогноз ва диагностика тадбирларини ўтказиш орқали бепуштликни даволашнинг самарали эканлиги  исботланган.
тухумдонлар поликистози синдроми ривожланиш хавфини башорат қилишда ёрдам берувчи молекуляр маркерларнинг меъёрий маълумотлари ишлаб чиқилган бўлиб, улар ёрдамчи репродуктив технология дастурларида имплантацияни тахмин қилиш асосланган;
табиий тухумдонлар фолликул етилишини тиклаш мақсадида клиник кечишнинг ўзига хослиги, генотип ва гормонал бузилишларини ҳисобга олиб тухумдонлар поликистози синдроми билан хастланган беморларни назорат қилиш стратегиялари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 15 майдаги 23-Z-026-сон хулосасига кўра:
ёрдамчи репродуктив технология ни куллаб тухумдон поликистоз синдроми  мавжуд бепуштлик билан касалланган аелларда диагностика, профилактика ва прогноз кўрсаткичлари асосида поликистоз синдромининг юзага келиш эҳтимоллигини етарли аниқликда башоратлаш ва ўз вақтида ташхислаш ҳамда даволаш ишларини  амалга ошириш мумкин бўлган, натижада кузатилиши мумкин бўлган асоратларни камайтирган ва шифо жараёнини тезлаштирган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Бухоро шаҳар туғруқ комплекси бўйича 29.07.2022 йилдаги 55/1-сонли буйруқ буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган прогностик матрица ва  комплекс ёндашувдан фойдаланиш, тана вазни юкори булган аёлларда поликистоз синдроми кузатилганда ердамчи репродуктив технологиядан -экстракорпорал уруғлантириш энг самарадор усул эканлигинидаво сифатида таклиф этилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) Тухумдон поликистоз синдроми билан бепуштликдан азият чекаётган аёлларда  оддий ва самарали текширув усули бўлган ультратовуш, допплерометрик  маркёрлари ва молекуляр-генетик орқали ташхислаш эвазига, яъни бошқа қўшимча текширувлардан фойдаланмаслик ҳисобига хар бир нафар беморга бюджет маблағларини 145 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 175 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. 2) Тухумдон поликистоз синдроми  ташхислашда молекуляр генетик CYP 17 ва CYP19 генларининг полиморфизмлари бўйича генотипнинг ўзига хосликлари аниқланган, тана вазни юкори аелларда фолликулогенез бузилиши кузатилган, бепуштлик ва тухумдон поликистози бор аллелларнинг турли учраш частотаси ўрганилганда CYP17  гени полиморфизми Ўзбекистон Республикаси нинг барча вилоятларида истиқомат қилувчи бепуштлик ривожлантирувчи хавф омили ҳисобланмаган ва бу ген текширувини  ортиқча сарф харажатлар қилиб текшириш шарт эмаслиги ҳисобига  иқтисод қилишга эришилган; Хулоса: Тана вазни юқори булган хамда тухумдон поликистози бор аёлларда эрта ташхисини талаб қилиши ишлаб чиқилиб, тадбиқ қилинган  барча беморларга  нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 14 500 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 17 500 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Музаффарова Мухиба Хамзаевнанинг “Тухумдон поликистоз синдромидаердамчи репродуктив технологиялар истикболини белгилашда фолликулогенез бузилишининг молекуляр-генетик предикторлари» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институтининг 2022 йил 22 августдаги 04/3014-сонли хат юборилган.
ҳомила ўсиши чегараланиш синдроми эрта ташхислаш ва даволаш муассасасига ишлаб чиқилган алгоритм ва прогностик матрица ҳомила ўсишини чегараланиш синдроми хавфи бор аёлларда ишлатилса узоқ муддатли стационар ёрдамга бўлган эҳтиёжни камайтиришга, дори-дармонларнинг тератоген таъсирини камайтиришга ва реаблитация даврини қисқартирди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Бухоро шаҳар туғруқ комплекси бўйича 29.07.2022 йилдаги 55/1-сонли буйруқ буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Гормонал дисбаланс негизида бирламчи бепуштлик ва тана вазнининг ошиши, иккиламчи бепуштликда эса эркин тестостерон, ФСГ, АМГ  гормонлар дисбаланси ТПК қайталанишнинг асосий омили бўлиб ҳисобланди. Изланишлар давомида CY19A1 гени мутант (АА) шакли ортиқча вазн мавжуд беморлар учун тухумдон поликистоз синдром ривожланишида ишончли омил эканлиги аниқланди (χ2=5,2; ОR= 2,76; 95%CI: 1,1 - 6,7; p = 0,02). Натижада, ушбу мутант генлар ассоциацияси ва ортиқча тана вазнни тухумдон поликистоз синдром мавжуд бўлган фертил ёшидаги аёллар учун бепуштлик ривожланишининг асосий предикторлари ва ЭКУ га бевосита кўрсатма деб ҳисоблаш мумкин. Ишлаб чиқилган алгоритм ва прогностик матрица юкори натижалар олишга имкон берган ва даволаш сифатини яхшилаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тана вазни ортиқча бўлган тухумдон поликистоз синдроми мавжуд бўлган аёлларда CY19A1 гомозигота мутант генотип ўзгариши 35% аёлларда гиперандрогенизмга, тестостероннинг эстрадиолга айланиши ва АМГнинг 1,1 марта ошиши кузатилди, 46% семизлик мавжуд аёлларда фолликулогенез бузилиши тухумдонлар поликистози пайдо бўлишига сабаб бўлиши қайт қилинди. Хулоса: Ретроспектив таҳлиллар натижалари шуни курсатдики, энг эффектив ва яхши натижа берадиган усул бу, лапароскопик-дриллинг усули (n=129, самарадорлик- 29,1%) ҳисобланиб, шу билан бирга,  ЁРТ дастурлар умумий самарадорлиги 24,4 % ни ташкил қилган, бирламчи бепуштликда тухумдонлар ҳажмининг катталашиши (n=110), ановуляция (n=21), гирсутизм (n=62) каби симптомлар кузатилиб, иккиламчи бепуштликда АМГ ўртача кўрсаткичи 1,65 марта, эркин тестостерон 2,22 марта ошиши ҳомиладор бўла олишга тўсқинлик қилган. 2.Тухумдон поликистоз синдромли беморларда CY17A1 полиморфизмини ўрганиш натижалари GG мутант генотипи назорат гуруҳ билан таққослаганда статистик аҳамиятли даражада тез-тез учраган. Тухумдон поликистоз синдроми ривожланишида CY19A1 rs2470152гени полиморфизми таъсири мутант аллеллар назорат гуруҳларига нисбатан таққосланганда кўп учрашини кўрсатди. Бундан шуни хулосалаш мумкинки, CY19A1 гени гомозигота мутацион шакли тухумдон поликистоз синдромида асосий индуцирловчи аҳамият тутади ва бизнинг натижаларимиз ишончлидир. 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 258 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 230 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Музаффарова Мухиба Хамзаевнанинг “Тухумдон поликистоз синдромидаердамчи репродуктив технологиялар истикболини белгилашда фолликулогенез бузилишининг молекуляр-генетик предикторлари» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институтининг 2022 йил 22 августдаги 04/3014-сонли хат юборилган. Патологиянинг клиник шаклига қараб, тухумдонлар поликистози синдроми қайт қилинган аёлларни ёрдамчи репродуктив технологиялар дастурига тайёрлаш алгоритми ишлаб чиқилган; ёрдамчи репродуктив технология дастурлари самарадорлигини ошириш мақсадида репродуктив марказларнинг клиник амалиётида ТПСни даволашга (аниқланган генетик детерминантларни ҳисобга олган ҳолда) шахсий ёндашув бўйича тавсиялар асосланган ва жорий этилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Бухоро шаҳар туғруқ комплекси бўйича 29.07.2022 йилдаги 55/1-сонли буйруқ буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ёрдамчи репродуктив технология  дастурларида эмбрион имплантацияси даражасини чекловчи тухумдонлар поликистози синдромининг асосий клиник намоён бўлишини (олиго/ановуляция, гиперандрогения) популяцион ўзига хослиги асосланган; клиник, гормонал ва молекуляр-генетик тадқиқотларда бепушт аёлларда тухумдонлар поликистози синдроми патогенезида стероид гормонлар дисфункцияси регуляторлари - CYP17А1 (rs743572), CYP19А1 (rs2470152) – генларининг полиморф локусларининг ўрнининг юқорилиги исботланган; аллел ва генотипик вариантларнинг тарқалиш даражаси ва ушбу генетик кўрсаткичларнинг мустақил аҳамиятлилик даражаси ҳамда тухумдонлар поликистози синдроми ривожланиши патогенетик механизмларида уларнинг синтропик ўзаро таъсири исботланган;
тухумдонлар поликистози синдроми ривожланиши мавжуд аёлларда клиник, лаборатор ва инструментал кўрсаткичларнинг натижалари хасталикнинг патогенетик механизмлари ўрни ва экстрокорпорал уруғлантиришнинг ўртасида корреляцион боғлиқлик исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Бухоро шаҳар туғруқ комплекси бўйича 29.07.2022 йилдаги 55/1-сонли буйруқ буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Тадқиқотнинг илмий аҳамияти шундан иборатки, бирламчи бепуштликнинг клиник-лаборатория текшируви давомида тухумдонлар хажмининг катталашиши, ановуляция, гирсутизм каби белгилар кузатилиши, гормонал дисбаланс билан боғлиқлиги, иккиламчи бепуштликда АМГ нинг ўртача қиймати ва прогестероннинг меъёрий даражадан камлиги ҳомиладорликнинг эрта даврларидан бошлаб ҳомилани эрта йўқолиши,  тухумдонлар поликистози синдромида аёлларда CY17А1 полиморфизмини таҳлили, GG мутант генотипи беморларда назорат гуруҳига нисбатан статистик жиҳатдан сезиларли даражада кенг тарқалган, CYP19А1 гени гомозигота мутацион шакли ТПСда ишончли индуцирловчи ўрни, ортиқча вазн, гомозигота мутант генотип натижасида фермент ишлаб чиқарилиши етишмовчилиги ароматаза етишмовчилигига ва бу эса ўз навбатида, гиперандрогенизмга олиб келиши, тестостероннинг эстерадиолга айланиши бузилиши натижасида фолликулогенез бузилиб инсулинорезистентлик ва тухумдонлар поликистози пайдо бўлишининг олдини олишнинг янги усулларининг башоратлаш тартиби такомиллаштирилганлиги ва назарий асослари яратилганлиги билан изоҳланган. Тадқиқотнинг амалий аҳамияти шундаки, семизликка чалинган беморларда CYP19А1 гени мутант шаклининг (АА) метаболик синдром билан ассоциацияси тухумдонлар поликистози синдроми билан фертил ёшидаги аёлларда бепуштлик ривожланиши, ЁРТ технологиялари самарадорлигини ошириш учун тухумдонлар поликистози синдромили аёлларга тавсия этилиши, турмуш тарзини ўзгартириш ва вазн йўқотиш учун мунтазам машқлар, рациондан тез ҳазм бўлувчи карбонсувларни камайтириш, бигуанидлар шаклида дори-дармонларни қабул қилиш, мойиллик оилавий анамнезга эга бўлган тухумдонлар поликистози синдромли аёлларда касалликнинг ривожланиши ва ёрдамчи репродуктив технология дастурлари натижаларини эрта башоратлаш учун гормонал ҳолатни  таҳлили билан биргаликда тухумдонлар поликистози синдромига мойилликнинг генетик жиҳатлари ва метаболик компонентларни баҳолаш, бепуштликка эрта ташхис қўйиш унинг асоратларини камайтириш, тегишли даволаш усулларини танлаш ва реабилитация тадбирларини амалга оширишнинг ёрдам бериши, касалликнинг асоратлариолдини олиш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берганлиги билан изоҳланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Семизликка чалинган беморларда CYP19А1 гени мутант шаклининг (АА) метаболик синдром билан ассоциацияси тухумдонлар поликистози синдроми билан фертил ёшидаги аёлларда бепуштлик ривожланиши даволаш усулларини танлаш ва реабилитация тадбирларини амалга оширишнинг ёрдам бериши, касалликнинг асоратлари олдини олиш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берганлиги билан изоҳланган, тана вазни юкори аелларда генетик текширув CYP19 гомозигот мутацияси аникланганда ортиқча текширув усулларидан фойдаланиш зарурати йўқлиги хисобига сарф харажатларни 45.5% каматириш имконини берган. Хулоса: Аёлларда юқорида келтирилган текширув усулларидан фойдаланиш аёлларнинг стационар даволаниш муддатини 30-35 кундан 15,2  кунгача  қисқартирди, олдинги текшириш учун қилинган харажат 1 бемор учун 1 850 000 сўмни ташкил қилган бўлса, биз таклиф қилган усулда харажатлар 575 500сўмни ташкил қилди. Музаффарова Мухиба Хамзаевнанинг “Тухумдон поликистоз синдромидаердамчи репродуктив технологиялар истикболини белгилашда фолликулогенез бузилишининг молекуляр-генетик предикторлари» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институтининг 2022 йил 22 августдаги 04/3014-сонли хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish