Sayt test rejimida ishlamoqda

Жумайев Жаббор Ҳамроқуловичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Aзот тутган ҳалқали бирикмаларнинг тўйинмаган ҳосилалари синтези, хоссалари ва технологияси», 02.00.14 ‒ Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.РҳД/Т3245.
Илмий раҳбар: Aхмедов Вохид Низомович, техника фанлари номзоди, профессор.
Диссертасия бажарилган муассасалар номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, ПҳД.17/30.07.2022.Т.06.03.
Расмий оппонентлар: Кадиров Хасан Иргашевич техника фанлари доктори, профессор; Бекназаров Ҳасан Сойибназарович, техника фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: азот тутган ҳалқали бирикмаларни юқори асосли системаларда винилацетилен иштирокида қўшбоғ ва учбоғ сақлаган аминлар ҳамда уларнинг ҳосилаларини олиш технологиясини яратишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
морфолин, пиперидин винилацетилен билан каталитик бирикиш жараёни атмосфера босимида табиати турлича бўлган еритувчилар ва катализаторлар иштирокида системали тадқиқ қилинган ҳамда аминларга винилацетилен бирикиш жараёни кинетикаси асосланган;
КОҲ-ДМСО юқори асосли системада танланган аминларни винилацетиленга бириктиришда, асосан Н-морфолинбутадийен-2,3, ва Н-пиперидинбутадийен-2,3 ҳосил бўлиши аниқланган ва технологик жараённи олиб боришнинг мақбул шароити топилган;
қўшбоғ ва учбоғ сақлаган аминларнинг ҳосилалари ишлаб чиқариш жараёнида ингибитор сифатида қўлланилиши юқори самарадор еканлиги исботланган;
учбоғ сақлаган аминлардан тегишли карбонил тутган ингибиторлар синтез қилинган ва технологик схемаси ишлаб чиқилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Aзот тутган ҳалқали бирикмаларнинг тўйинмаган ҳосилалари синтези, хоссалари ва технологияси бўйича олинган натижалар асосида:
синтез қилинган Н-пиперидинбутанон-2, Н-морфолинбутанон-2 ингибиторлари “Шўртан газкимё мажмуаси” МCҲЖда амалиётга жорий етилган (“Шўртан газ кимё мажмуаси” МCҲЖ нинг 2022-йил 26-декабрдаги 50-13/1348-сон маълумотномаси). Натижада, синтез қилинган Н-пиперидинбутанон-2, Н-морфолинбутанон-2 ларни ингибиторлар сифатида саноат айланма сувларида қўллаш металл конструксияларини ҳимоя қилиш имконини берган;
таркибига учламчи амин ҳамда донор атомлари бўлган ингибиторлар “Шўртан газкимё мажмуаси” МCҲЖда амалиётга жорий етилган (“Шўртан газкимё мажмуаси” МCҲЖ нинг 2022-йил 26-декабрдаги 50-13/1348-сон маълумотномаси); Натижада, Н-пиперидинбутанон-2, Н-морфолинбутанон-2 ингибиторларидан фойдаланиш 68900970 сўм иқтисодий самарадорликка еришиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish