Sayt test rejimida ishlamoqda

Ёрбобоев Руслан Чориевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Марказий Қизилқум фосфоритларини нитрат кислотали қайта ишлаш асосида комплекс ўғитлар олишнинг чиқиндисиз технологиясини яратиш», 02.00.13 - Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/T1715.
Илмий раҳбар: Мирзақулов Холтура Чориевич,техника фанлари доктори., профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019. K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Намозов Шафоат Сатторович, техника фанлари доктори, профессор, академик; Тураев Зокиржон, техника фанлари доктори, доцент.
Йетакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: МҚ фосфоритларини нитрат кислотаси билан донадорланган NPCa-ўғитлар ва САКЎга қайта ишлашнинг комплекс, чиқиндисиз технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
МҚ фосфоритларини (БФХ, ЮҚК ва ЮКФК) нитрат кислота билан парчаланиш жараёнининг кинетик параметрлар: тезлик константаси, ҳарорат коэффициенти ва фаолланиш энергияси ҳисобланган ва назарий асосланган, уларнинг ўртача қиймати мос равишда Кс=1,717 мин-1; Тк=1,16 ва Еа=4,56 кДж/мольни ташкил этган ҳамда МҚ фосфоритлари реакцион қобилияти юқори бўлган хомашёлар турига тегишли эканлиги исботланган;
МҚ фосфоритларини нитрат кислота билан парчалаб НКЭ олиш жараёнига технологик параметрларнинг таъсири қонуниятлари ва нордон бўтқани аммонизациялаш жараёнининг мақбул технологик шароитлари аниқланган;
нордон ва аммонизацияланган бўтқаларни фильтрлаш жараёнининг оптимал технологик параметрлари ҳамда суюқ ва қаттиқ фазаларнинг реологик ва физик-кимёвий хоссалари аниқланган;
илк бор, аммонизацияланган НКЭдан қаттиқ фазани фильтрлашда ПАА-гель флокулянтини қўллаб, жараён ҳароратига боғлиқ равишда фильтрланиш тезлигини 2,5-3,0 марта ошириши исботланган; 
МҚ фосфоритларини нитрат кислотаси билан комплекс қайта ишлаш асосида таркибида секин таъсир этувчи ва сувда эрувчан фосфор тутган донадорланган NPCa-ўғитлари ва САКЎ олиш жараёнига технологик параметрларнинг таъсири қонуниятлари ва мақбул шароитлари аниқланган;
таркибида секин таъсир этувчи ва сувда эрувчан фосфор тутган донадорланган NPCa-ўғити ва аммонизацияланган бўтқадан ажратилган суюқ фазани газсимон аммиак, аммонийли селитра ёки карбамиднинг сифатсиз қисмини қўшиш орқали нетраллаб олинган САКЎнинг кимёвий ва тузли таркиблари ва товар хоссалари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
МҚ фосфоритларини нитрат кислота билан парчалаш орқали секин таъсир қилувчи ва сувда эрувчан фосфорли донадор NPCa-ўғитлари ва САКЎ олишнинг чиқиндисиз технологияларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
МҚ фосфоритларини нитрат кислотали парчалаш асосида олинган NPCa-1 ўғитини олиш технологияси «Электрокимёзавод» ҚК-АЖнинг «2023-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Электрокимёзавод» ҚК-АЖнинг 2023 йил 7 февралдаги 25-сон маълумотномаси). Натижада, донадорланган, секин таъсир қилувчи фосфор тутган NPCa-ўғитлар олиш имконини беради;
донадорланган NPCa-ўғитга ЭФК кўшиш орқали Са модули камайтирилган NPCa-2 ўғити олиш технологияси «Электрокимёзавод» ҚК-АЖнинг «2023-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Электрокимёзавод» ҚК-АЖнинг 2023 йил 7 февралдаги 25-сон маълумотномаси). Натижада, турли тупроққа ва ўсимликларнинг вегетация даврига мос келадиган, таркибида сувда эрийдиган шаклдаги фосфорли ассортиментини ўз ичига олган донадор NPCa-2 ўғитларини ишлаб чиқариш  имкони беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish