Sayt test rejimida ishlamoqda

Фахриддинов Зафар Хайриддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ҳаким Термизийнинг “Таҳсил назоир ал-Қуръон” асари – Қуръон илмларига оид муҳим манба», 24.00.02 – Қуръоншунослик. Ҳадисшунослик (исломшунослик фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.2.ПҳД/Исл55.
Илмий раҳбар: Усмонов Иброҳим Собирович, тарих фанлари номзоди, досент.
Диссертасия бажарилган муассасалар номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, ДСc.35/30.12.2019.Исл/Тар/Ф.57.01.
Расмий оппонентлар: Мухамедов Неъматулло Aсатуллайевич, тарих фанлари доктори, доцент; Намозов Бобир Баҳрийевич, фалсафа фанлари доктори, доцент. 
Йетакчи ташкилот: Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: Ҳаким Термизий “Таҳсил назоир ал-Қуръон” асарининг Қуръон илмлари ривожидаги аҳамиятини очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ҳаким Термизий Қуръони каримдаги лафзларнинг бир шаклда бўлгани ҳолда кўплаб маъноларни ифода ета олиши (الإشتراك اللفظي – лафзий муштараклик, шаклдошлик) тилнинг табиий хусусияти еканини исботлаш орқали Қуръон илмларида янги “луғавий шарҳлаш” услубига асос солгани манбадаги 81 та “назоир” (النظائر – шаклдош) атаманинг 258 та “важҳ”и (الوجه – маъно) шарҳларининг қиёсий таҳлили асосида очиб берилган;
илмий жамоатчиликда мавжуд Ҳаким Термизийнинг “Таҳсил назоир ал-Қуръон”нинг услуби Муқотил ибн Сулаймон (ваф. 767 й.)нинг “ал-Вужуҳ ва ан-назоир фил-Қуръон” (الوجوه والنطائر في القرآن) асарига таяниши тўғрисида шаклланган хулоса, ушбу икки манбанинг ички тузилишидаги жиддий фарқлар мавжудлиги, 81 та сўздан 57 таси бир-бирига мувофиқ келиши, сўзлар шарҳининг турлича екани сабабларига кўра йетарли асосга ега емаслиги далилланган;
“Таҳсил назоир ал-Қуръон”даги “муфассара” (مُفَسَّرَةٌ – оятнинг тафсир қилиниши) ва “таъвилуҳу” (تَأوِيلُهُ – унинг таъвили, моҳияти) таърифлари кейинчалик Қуръон ва тафсир илмларида тафсир ривоятга, таъвил еса фикрий изланишларга асосланиши борасидаги қарашлар юзага келишига таъсир қилгани исботланган;
Ҳаким Термизий қарашларида оятлардаги “имон” (الإيمان – имон-еътиқод), “ислом” (الإسلام – ислом дини) каби сўзлар шарҳида уларининг ўзаро маънодош хусусиятга ега екани ҳанафий мазҳабидаги “мўмин” (المؤمن) ва “мусулмон” (المسلم) бир хил мазмун касб етиши ҳамда “имон”нинг “тасдиқ”дан иборатлиги атамаларнинг шарҳлари қиёсий таҳлили орқали далилланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ҳаким Термизийнинг «Таҳсил назоир ал-Қуръон» асари Қуръон илмларига оид муҳим манба екани бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
Ҳаким Термизий Қуръони каримдаги лафзларнинг бир шаклда бўлгани ҳолда кўплаб маъноларни ифода ета олиши (الإشتراك اللفظي – лафзий муштараклик, шаклдошлик) тилнинг табиий хусусияти еканини исботлаш орқали Қуръон илмларида янги “луғавий шарҳлаш” услубига асос солгани манбадаги 81 та “назоир” (النظائر – шаклдош) атаманинг 258 та “важҳ”и (الوجه – маъно) шарҳларининг қиёсий таҳлили асосида очиб берилгани тўғрисидаги илмий хулосалар буюртма асосида тайёрланган «Ўрта аср шарқ алломалари енсиклопедияси» китоби мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2023 йил 29 мартдаги 02/136-сон маълумотномаси). Натижада, кенг китобхонлар оммаси алломанинг Қуръон илмларига қўшган ҳиссаси билан танишишларига хизмат қилган;
 илмий жамоатчиликда мавжуд Ҳаким Термизийнинг “Таҳсил назоир ал-Қуръон”нинг услуби Муқотил ибн Сулаймон (ваф. 767 й.)нинг “ал-Вужуҳ ва-н-назоир фи-л-Қуръон” (الوجوه والنظائر في القرآن) асарига таяниши тўғрисида шаклланган хулоса, ушбу икки манбанинг ички тузилишидаги жиддий фарқлар мавжудлиги 81 та сўздан 57таси бир-бирига мувофиқ келиши, сўзлар шарҳининг турлича екани сабабларига кўра йетарли асосга ега емаслиги далиллангани борасидаги илмий хулосалар «Тасаввуфга кириш» номли дарслик мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 30 мартдаги 02-03/2123-сонли маълумотномаси). Натижада, «Таҳсил назоир ал-Қуръон» асарининг ўзига хос жиҳатлари ҳақидаги маълумотлар илмий жамоатчиликка йетиб боришига хизмат қилган;
“Таҳсил назоир ал-Қуръон”даги “муфассара” (مُفَسَّرَةٌ – оятнинг тафсир қилиниши) ва “таъвилуҳу” (تَأوِيلُهُ – унинг таъвили, моҳияти) таърифлари кейинчалик Қуръон ва тафсир илмларида тафсир ривоятга, таъвил еса фикрий изланишларга асосланиши борасидаги қарашлар юзага келишига таъсир қилгани исботлангани хусусидаги илмий хулосалар буюртма асосида тайёрланган, “Ҳаким Термизий” номли рисола ҳамда Ҳаким Термизийнинг “Aс-солат ва мақосидуҳа” (Намоз ва унинг мақсадлари), “Баён ал-фарқ байн ас-садр вал қалб вал фуад вал луб” (“Садр, қалб, фуад ва луб орасидаги фарқ баёни”) ва “Aқл ва ҳаво” номли китобларнинг мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон мусулмонлар идораси тасарруфидаги Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2023 йил 4 апрелдаги 02-03/2469-сонли маълумотномаси). Натижада, соф исломий тушунчалардан бири бўлган «таъвил» сўзининг моҳияти кенгроқ очиб берилиб, мазкур тушунчани нотўғри талқин етувчи тоифаларга раддия беришда асосли манба бўлиб хизмат қилган;
 Ҳаким Термизий қарашларида оятлардаги “имон” (الإيمان – имон-еътиқод), “ислом” (الإسلام – ислом дини) каби сўзлар шарҳида уларининг ўзаро маънодош хусусиятга ега екани ҳанафий мазҳабидаги “мўмин” (المؤمن) ва “мусулмон” (المسلم) бир хил мазмун касб етиши ҳамда “имон”нинг “тасдиқ”дан иборатлиги атамаларнинг шарҳлари қиёсий таҳлили орқали далиллангани хусусидаги илмий хулосалар «Ўзбекистон тарихи» телеканалида ефирга узатиладиган «Буюк сиймолар» ҳамда «Халқ мулки» кўрсатувлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2023 йил 30 мартдаги 06-29-452-сонли маълумотномаси). Натижада, Ҳаким Термизий қўллаган услублар таъвил назариясининг тизмилашишига асос бўлгани тўғрисидаги хулосалар амалиётга татбиқ етилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish