Sayt test rejimida ishlamoqda

Сайманов Исламбек Мирзабаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Екологик маълумотларни қайта ишлаш ва ҳимоя қилишнинг алгоритмик ва мантиқий усуллари”, 05.01.05– Aхборотларни ҳимоялаш усуллари ва тизимлари. Aхборот хавфсизлиги (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.2.ПҳД/ФМ739.
Илмий раҳбар: Кабулов Aнвар Василович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги ДСc.03/30.12.2019.ФМ.01.02 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Aбдурахимов Бахтиёр Файзийевич, физика-математика фанлари доктори, профессор; Саидов Aбдусобир Aбдурахмонович, техника фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ.    Тадқиқотнинг мақсади алгоритмик ва мантиқий алгебраик функционал тизимларнинг граф-схемалари асосида криптография, стеганография, идентификация ва таниб олиш алгоритмларини амалга ошириш учун ИоТ тизимида атроф-муҳит маълумотларини қайта ишлаш ва ҳимоялашнинг алгоритмик ҳамда мантиқий усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
маълумотларни киритиш ва фойдаланувчи киришини бошқариш жараёнида субъектлар ва объектларнинг оптимал мослигини таъминлаш учун алгоритмик модел алгоритмлаштириш тамойилларини тадқиқ қилиш ва функсионал жадвалларни яратиш асосида ишлаб чиқилган;
микроконтроллерлар ва дастурланадиган мантиқий контроллерларни CAД лойиҳалаштириш тизимлари базасида дизъюнктив нормал шакллар синфида бул функсиялари асосида стеганографик кодлашнинг мантиқий автомат алгоритми тасвирларни сақлаш ва узатишни хавфсиз ташкил етиш учун ишлаб чиқилган;
мантиқий функциянинг оптимал давомини қуришга ва тўғри моделга асосланган ўзаро кесишмайдиган синфлар билан таниб олиш масалаларини йечишнинг алгебраик ва мантиқий усуллари баҳоларни ҳисоблаш алгоритмларини чизиқли туташув ва бутун аломатлар фазоси учун ишлаб чиқилган;
ИоТ тизимида тасвирларни идентификация қилиш, қайта ишлаш ва ҳимоялашнинг мантиқий таниб олиш алгоритмининг полинимиал мураккаблиги исботланган;
ИоТ тизимида екологик маълумотларини идентификация қилиш, қайта ишлаш ва ҳимоялашнинг алгебраик таниб олиш алгоритмининг корректлиги исботланган.
ИВ.    Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ахборот тизимларини бошқаришда интерактив хизматлар ахборот ресурсларининг махфийлигини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган усуллар ва моделлари асосида бир қатор хўжалик субъектларида жорий етилган:
стеганография алгоритмининг оптимал математик моделидан Узб-Инд-2021-94 “CРН асосида ИоТ инфратузилмасидан фойдаланган ҳолда ақлли шаҳардаги енергия самарадорлиги ва маълумотларнинг оқими” лойиҳасида шифрлаш алгоритмларини микроконтроллерларга ёзишда микробуйруқларнинг бул функсия шаклларини таҳлил қилиш ва ёзишда қўлланилган (Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг 2022 йил 25 майдаги №1596-15/01-сон маълумотномаси). Илмий натижаларни қўллаш микроконтроллерга стеганографик алгоритмини оптимал ёзиш ва таҳлил қилиш имконини берган;
сув ва тупроқни интерактив таҳлил қилиш усули ва воситалари, шунингдек, Орол денгизи бўйидаги қишлоқ хўжалиги саноатида сув ва тупроқни интерактив таҳлили натижаларидан атроф-муҳит шароитининг таъсирини аниқлаш учун мониторинг дастурий таъминотини ишлаб чиқишда қўлланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 6 майдаги №03/08-3-148-сон маълумотномаси). Илмий натижаларни қўллаш технологик жараёнда ишлаб чиқариш самарадорлигини 7-8% ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish