Sayt test rejimida ishlamoqda

Умаров Шухратжон Aзизжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Шифрлаш алгоритмлари учун криптобардошли мантиқий ва жадвалли акслантиришлар яратиш», 05.01.05 – «Aхборотларни ҳимоялаш усуллари ва тизимлари. Aхборот хавфсизлиги» (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.4.ПҳД/Т1565.
Илмий раҳбар: Aкбаров Давлатали Йегиталиевич, физика-математика фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги ДСc.03/30.12.2019.ФМ.01.02 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Кабулов Aнвар Василович, техника фанлари доктори, профессор; Бойқузиев Илхом Марданоқулович, физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД).
Йетакчи ташкилот: “УНИCОН.УЗ” Давлат унитар корхонаси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ.    Тадқиқотнинг мақсади ахборот-коммуникация тармоқларида електрон ахборотнинг муҳофазасини таъминловчи криптографик алгоритмлар акслантиришларида аппарат-дастурий татбиқлари қулай бўлган, криптобардошли хусусиятга ега мантиқий ва жадвалли акслантиришларни аниқлашдан, улар асосида криптобардошли алгоритмлар моделларини яратишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
регулярлик критерийси бўйича самарали аралаштириш ҳамда тарқатиш хусусиятли чекли сондаги битлар бирикмалари билан ифодаланувчи мантиқий ва жадвалли амаллар асосида криптобардошли акслантиришлар ишлаб чиқилган;
мантиқий ҳамда жадвалли акслантиришларнинг бир қийматли ва кўп қийматли чинлик жадваллари асосида бул функсия моделларини қуришнинг умумий математик усуллари ишлаб чиқилган ҳамда улар тасдиқ ва теоремалар билан исботланган;
бит, қисмбайт ва байт бирикмаларида янги мантиқий ҳамда жадвалли амаллар асосида яратилган акслантиришлар криптобардошлилиги баҳоланган, шунингдек, улар оқимли ва блокли шифрлаш, хеш-функсия алгоритмларида татбиқ етилган;
мутлақо бардошли, оқимли, симметрик блокли шифрлаш алгоритмлари ва хеш-функсия акслантиришлари криптобардошлилигининг зарурийлик шартлари ишлаб чиқилган ҳамда исботланган.
ИВ.    Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Криптобардошли хусусиятга ега янги мантиқий ва жадвалли акслантиришлар яратиш бўйича олинган илмий натижалар ва дастурий таъминотлардан:
мантиқий ва жадвалли амаллардан фойдаланилганда оқимли ҳамда симметрик блокли шифрлаш алгоритмлари, хеш-функсия алгоритмининг акслантиришлари криптобардошли бўлиши бўйича олинган илмий натижалардан “Ўзбектелеком” AК Фарғона филиалида ўзаро ҳимояланган маълумотлар алмашиш ва алоҳида тоифаланган маълумотлар базасини ҳимоялаш жараёнларида фойдаланилган (Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2022-йил 24-ноябрдаги 33-8/7988-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши ўзаро ахборот алмашиш каналида ҳимояланган маълумотларни юбориш имконини берган;
регулярлик критерийси асосида самарали аралаштириш ва тарқатиш хусусиятли мантиқий ҳамда жадвалли акслантиришлар яратиш бўйича олинган илмий натижалардан Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Aхборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” давлат унитар корхонасида ахборот тизими ва тармоқларида маълумотларни узатишда ҳамда қабул қилишда маълумотлар муҳофазасини: махфийлигини, бутунлигини ва ҳақиқийлигини таъминлашда фойдаланилган (Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2022-йил 24-ноябрдаги 33-8/7988-сон маълумотномаси) Илмий натижаларнинг қўлланилиши ҳимояланган тизимларда фойдаланилаётган шифрлаш алгоритмларининг бардошлилигини баҳолаш ва таҳлил қилиш имконини берган;
мантиқий ҳамда жадвалли амалларнинг бир қийматли ва кўп қийматли чинлик жадваллари асосида қурилган бул функсия моделлари, алгоритм ва дастурларидан БФ-Ф4-023-сонли «Тақсимланган ахборот коммуникация тизимларида ахборот инседентлари ва киберҳужумларга қарши ҳаракатларни бошқариш муаммоларини тадқиқ етиш» мавзусидаги лойиҳада криптоалгоритмлар акслантиришларини яратишда фойдаланилган (Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг 2022 йил 6 октябрдаги 3256/15-01-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши ҳимояланган маълумотларни юбориш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish