Sayt test rejimida ishlamoqda

Муқимов Бахриддин Бахтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Индау (Eruca sativa Mill.) нинг морфобиологик хусусиятлари ва уни Ўзбекистон шароитига интродукция қилиш”, 06.01.06 – Сабзавотчилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Qx791.
Илмий раҳбар: Арамов Музаффар Хошимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти, PhD.05/30.09.2022.Qx.152.01.
Расмий оппонентлар: Дусмуратова Саодат Исмаиловна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Хуррамов Улугбек Холмаматович, қишлоқ хўжалиги фанлари фалсафа доктори, доцент.
Йетакчи ташкилот: Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади индаунинг нав намуналари тўпламини ўрганиш ва истиқболлиларини ажратиш, уларни Ўзбекистон шароитига интродукция қилиш, етиштириш ва уруғчилик технологиясининг асосий элементларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ўзбекистон шароитида индаунинг 10 та нав намуналари баҳорги ва кузги мавсумларда ўрганилган ва шундан 5 та нав намунаси истиқболли навлар сифатида ажратилган;
баҳорги мавсумда 4 та, кузги мавсумда 4 та экиш муддатларида экиб ўрганилган ва баҳорги мавсум учун 1-март, кузги мавсум учун 10-сентябрь энг мақбул экиш муддатлари эканлиги аниқланган; 
маҳсулот етиштириш учун баҳорги ва кузги мавсумда 4 хил экиш схемаларида экиб ўрганилган ва энг мақбул экиш схемаси (50+20):2х5 см эканлиги ҳамда унинг хўжалик муҳим белгиларининг намоён бўлиши ва ўзгарувчанлиги аниқланган.
индау уруғлик ўсимликларини етиштириш учун кузги мавсумда 10.09, 20.09, 30.09, 10.10 саналарда, баҳорги мавсумда эса 01.03 санасида экиб ўрганилган ҳамда энг мақбул экиш муддати баҳорги мавсумда 1-март, кузги мавсумда эса 10-сентябрь эканлиги аниқланган;
индау уруғчилик технологиясини ўрганиш учун баҳорги ва кузги мавсумда 70х20, 70х25, 70х30, 70х35 см схемаларда экиб ўрганилган ва энг мақбул экиш схемаси 70х20 см эканлиги аниқланган ҳамда уруғлик ўсимликларнинг хўжалик муҳим белгиларининг намоён бўлиши ва ўзгарув- чанлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Индау (Eruca sativa Mill.)нинг морфобиологик хусусиятлари ва уни Ўзбекистон шароитига интродукция қилиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар илмий натижалари асосида:
Индаунинг истиқболли нав намуналаридан баҳорги ва кузги муддатда юқори кўк масса олиш учун Виктория, Корсика, Сицилия навларини баҳорда 1 март, кузда 10 сентябрда экиш муддатлари Бандихон тумани «Навбаҳор нур пахтакор», «Чинор бургути», «Бандихон чинорбулоқ» фермер хўжаликларида жами 1,85 гектар майдонга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 21 декабр № 02/029-5088 маълумотномаси). Натижада олинган маҳсулотни реализация қилишдан гектаридан ўртача 11 520-14 543 минг сўм соф даромад ва 56,3-61,4 % рентабелликка эришилган;
индаунинг истиқболли Сицилия навини 70:2х5 см схемада экиш технологияси Термиз тумани «Сурхон сабзавод хондамир» фермер хўжалигида 0,3 га майдонда жорий қилинган ва маҳсулот олиш учун (50+20):2х5 см схемада, уруғчилик мақсадларида эса 70х20 см схемада экиш технологияси СПЭваКИТИ Сурхондарё илмий тажриба станциясида 0,3 гектар майдонда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 21 декабр № 02/029-5088 маълумотномаси). Натижада гектаридан ўртача 35,7 тонна сифатли ҳосил олинган ва 26 487 минг сўм соф даромад олинган ҳамда 66,5% рентабелликка эришилган;
истиқболли Сицилия нави Термиз тумани «Янгиариқ томорқа хизмат» фермер хўжалигида ҳам 0,4 га майдонга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 21 декабр № 02/029-5088 маълумотномаси). Натижада ушбу навдан ўртача 30 т/га ҳосил олиниб 28 471 минг сўм соф даромад олишга эришилган. Рентабеллик даражаси эса 134,0 % ни ташкил этганлиги аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish