Sayt test rejimida ishlamoqda

Расулов Сойибжон Толибжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўрта толали ғўза навларида тола ҳосилдорлигини оширишнинг омиллари”, 06.01.05 – Селекция ва уруғчилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Qx662.
Илмий раҳбар: Ибрагимов Паридун Шукурович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/04.03.2022.Qx.13.01.
Расмий оппонентлар: Холмуродова Гўзал Рўзиевна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Файзулла  Ҳабибуллаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Йетакчи ташкилот: ЎзФА Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Маҳаллий нав ва тизмаларни чатиштириш натижасида олинган дурагай авлодларини турли шароитларда ўрганиш асосида ўрта толали ғўзанинг тола ҳосилдорлигини оширувчи омиллардан тола индекси, 100 дона чигит ҳажми, 1000 дона чигит вазни белгилари юқори бўлган ҳамда вилт касаллигига бардошли бошланғич ашёлар яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор маҳаллий нав ва тизмалар иштирокида олинган ғўза дурагайларида тола ҳосилдорлиги тола индекси билан бир қаторда чигитлар ҳажмига боғлиқ эканлиги аниқланган ҳамда маҳсулдорлик белгиси билан генотипда жипсланишига эришилган; 
ўрганилган дурагайларда аксарият қимматли хўжалик белгилари бўйича кенг миқёсда ўзгарувчанлик аниқланиб, тола индекси бошқа қимматли хўжалик белгилари билан ижобий боғланганлиги исботланган; 
ғўзанинг Т-18 ва Т-20 тизмаларида тола индекси, 100 дона чигит ҳажми ва 1000 дона чигит вазни юқори бўлганда тола ҳосилдорлиги ортиб, ирсийланиш ижобий бўлганлиги аниқланган; 
ғўзанинг Т-18, Т-20, Т-36 ва Т-55 тизмалари вилт касаллиги замбуруғлари билан зарарлантирилган муҳитда синовдан ўтказилганда умумий зарарланиш даражаси 8,0-10,33 % ни, кучли зарарланиш даражаси 3,52-4,44 % ни ташкил этиб, андоза Андижон-35 навига нисбатан 3-4 баробар бардошли эканлиги аниқланган; 
тола ҳосилдорлигини оширишни таъминловчи белгилар асосида ноёб генотиплар яратилган бўлиб, тола ҳосилдорлиги андоза Андижон-35 навидан 1,5-3,3 ц/га юқори бўлган ва бошланғич ашё сифатида тавсия этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Маҳаллий нав ва тизмаларни чатиштирилишидан олинган дурагайларни ўрганилиб, янги селекцион ашё яратишдаги аҳамияти бўйича олинган натижалар асосида:
F4 (ЎзПИТИ-203хТ-19) дурагайида якка танлов буйича оилаларни максимал холда ўрганилиши натижасида ўта тезпишар констант шакллар ичидан махсулдорлиги 150 граммдан юқори ва бир дона кўсакдаги пахта вазни 6,5-7,0 грамм бўлган генотиплар ажратиб олинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 29 августдаги №07/22-04/6101-сон маълумотномаси). Натижада, тола чиқими 38 % дан юқори, тола сифати IV-типга мансуб, тола ҳосилдорлиги юқори бўлган Т-18 ва Т-20 тизмалари яратилган;
тола чиқими ва сифати юқори бўлган Т-18 ва Т-20 тизмалари Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институтининг тажриба участкаси майдонларидаги вилт касаллиги замбуруғлари билан зарарлантирилган муҳитда синовдан ўтказилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 29 августдаги №07/22-04/6101-сон маълумотномаси). Натижада, ғўзанинг ўрта толали Т-18 ва Т-20 тизмаларининг вилт касаллиги билан умумий зарарланиш даражаси 8,0-8,58 % ни, кучли зарарланиш даражаси 3,52-4,11 % ни ташкил этиб, андоза Андижон-35 навига нисбатан 3-4 баробар бардошли эканлиги аниқланган;
ғўзанинг янги яратилган Т-18 ва Т-20 тизмалари Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти марказий тажриба участкаси ва унинг Андижон ҳамда Фарғона илмий-тажриба станцияларида 1,7 гектар майдонга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 29 августдаги №07/22-04/6101-сон маълумотномаси). Натижада, ғўзанинг ўрта толали Т-18 ва Т-20 тизмаларининг тола ҳосилдорлиги андоза Андижон-35 навидан 1,5-3,3 ц/га юқори бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish