Sayt test rejimida ishlamoqda

Aбдуллайев Рустам Кахрамановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечиришнинг криминалистик таъминотини такомиллаштириш», 12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.2.ПҳД/Ю760.
Илмий раҳбар: Хидоятов Бахтияр Батирович, юридик фанлар номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, ДСc.07/13.05.2020.Ю.22.03.
Расмий оппонентлар: Рахмонова Сурайё Махмудовна, юридик фанлар доктори, профессор; Aстанов Истам Рустамович, юридик фанлар доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечиришнинг криминалистик таъминотини назарий қоидаларини ҳамда тергов (суриштирув ёки суд) органлари ҳодимлари томонидан ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечиришни ўтказишни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўта оғир жиноятлар бўйича ҲСБЖКК ҳамда кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш каби процессуал ҳаракатлар видеоёзув орқали қайд етилиши мажбурий еканлиги асосланган;
биологик материални бевосита ёки мутахассисни жалб етган ҳолда олиш, геномга оид ахборотни олиш учун биологик материални суд-експертиза муассасаларига юбориш терговга қадар текширувни амалга оширувчи органларнинг процессуал ҳуқуқи сифатида белгиланиши лозимлиги асосланган;
терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар биологик материални олишда жиноят-процессуал қонунчиликдаги експерт текшируви учун намуналар олишга доир талабларга риоя етишлари шартлиги асосланган;
мутахассиснинг била туриб ёлғон ёзма фикр бериши ёлғон гувоҳлик бериш жинояти сифатида еътироф етилиши лозимлиги асосланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. Ҳодиса содир бўлган жойини кўздан кечиришнинг криминалистик таъминотини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ҳодиса содир бўлган жойини кўздан кечиришда замонавий техник-криминалистик воситаларни самарали қўллашга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2020-йил 14-майдаги “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига жиноят процессида иштирок етувчи фуқароларнинг ҳуқуқ ва еркинликларини муҳофаза қилишни кучайтиришга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги 
ЎРҚ-617-сонли Қонунига асосан Ўзбекистон Республикаси ЖПК 91-моддасининг тўртинчи қисмини янги таҳрирда ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масаласи қўмитасининг 2022 йил 27 декабрдаги 04/2-09/6176-сон далолатномаси). Ушбу таклифларнинг жорий қилиниши ҲСБЖККда аниқланадиган далилларни қайд етиш усуллари ва қайд етишнинг ёрдамчи усулларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
мутахассиснинг била туриб ёлғон ёзма фикр бериши ёлғон гувоҳлик бериш деб еътироф етилиши лозимлиги тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳаси 238-моддасини тўлдиришда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2022 йил 20 апрелдаги 272-63-22-сон далолатномаси). Ушбу таклифлар жиноят изларини йўқолиши, йўқ қилиниши, уларга шикаст йетказилишининг олди олиниб, жиноят изларини асл ҳолида сақланишига хизмат қилган;
биологик материални бевосита ёки мутахассисни жалб етган ҳолда олиш, геномга оид ахборотни олиш учун биологик материални суд-експертиза муассасаларига юбориш терговга қадар текширувни амалга оширувчи органларнинг ҳуқуқи сифатида белгиланиши лозимлиги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2020-йил 24-ноябрдаги “Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида”ги қонунининг 10-моддаси биринчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2023-йил 5-январдаги 2-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши геномга оид ахборотни олиш учун биологик материални олишда терговга қадар текширувни амалга оширувчи органларнинг ваколат доирасини белгиланишига хизмат қилган;
терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар биологик материални олишда жиноят-процессуал қонунчиликдаги експерт текшируви учун намуналар олишга доир талабларга риоя етишлари шартлиги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2020-йил 24-ноябрдаги “Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида”ги қонунининг 10-моддаси иккинчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2023-йил 5-январдаги 2-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши биологик материални олишда жиноят-процессуал қонунчиликдаги експерт текшируви учун намуналар олишга доир талабларга риоя етилишини таъминлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish