Sayt test rejimida ishlamoqda

Джурайева Бувсара Aбсуманноновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Педагогика ихтисосликлари талабаларининг медиакўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш (Таълимда ахборот технологиялари фани мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.2.ПҳД/Пед2535.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, ПҳД.03/04.06.2020. Пед 70.02
Илмий раҳбар: Махмудов Aбдулхалим Хамидович, педагогика фанлари доктори, катта илмий ходим
Расмий оппонентлар: Ергашева Гулрухсор Сурхониддиновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Панжийев Самижон Aлиқулович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), доцент.
Йетакчи ташкилот: Бухоро давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади педагогика ихтисосликлари талабаларининг ахборот технологиялари билан ишлаш медиакўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
педагогика ихтисосликлари талабаларининг ахборот технологиялари билан ишлаш медиакўникмаларининг мазмуни ва тузилмаси фанга доир касбий фаолият таянч тушунчаларни ҳамда медиаконтентларни яратиш (видеодарс, анимацион презентация)ни қамраб олувчи билим ва кўникмаларни ўзаро дидактик интеграциялаш асосида аниқланган;
бўлажак кимё, биология, география ва иқтисодий билимлар асоси, физика ва астрономия ўқитувчиларининг ахборот технологиялари билан ишлаш медиакўникмаларининг ривожлантириш босқичлари фан доирасида медиаконтентнинг ғоясини шакллантириш, лойиҳалаш, дастурлаш ва таълим платформаларга интеграциялаш ўқув модулларни ўзаро узлуксиз ва узвийлигини мувофиқлаштириш асосида аниқланган;
бўлажак ўқитувчиларнинг ахборот технологиялари билан ишлаш медиакўникмаларини ривожлантириш методикаси талабаларда медиаконтентларни яратишда танқидий, креатив ва тизимли фикрлашни интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
педагогика ихтисосликлари талабаларининг ахборот технологиялари билан ишлаш медиакўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган педагогик жараён модели мотивацион, фаолиятли, рефлексия мезонлари асосида такомиллаштирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Педагогика ихтисосликлари талабаларининг ахборот технологиялари билан ишлаш кўникмасини ривожлантириш методикасини яратиш натижалари асосида:
педагогика ихтисосликлари талабаларининг ахборот технологиялари билан ишлаш медиакўникмаларининг мазмуни ва тузилмаси фанга доир касбий фаолият турлари таркибига хорижий ва маҳаллий тажрибаларни интеграциялаш тенденсиялари ва тизимлилик, узлуксизлик, самарадорлик асосида ривожлантириш босқичлари ҳамда медиакўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган педагогик жараён моделини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар И-ОТ-2019-8 – “Умумий ўрта таълим мактабларининг табиий (физика ва биология) фанлари учун янги авлод електрон ўқув-методик қўлланмаларини яратиш ва ўқув жараёнига жорий етиш” номли инновацион лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институтининг 2022-йил 7-июндаги 01/15-09/139-сон маълумотномаси). Натижалар “Таълимда ахборот технологиялари” (Aхборот технологияларини касбий фаолиятда қўллаш) фани мазмуни замонавий билимлар ва ижодий топшириқлар билан бойитишга ҳамда медиакўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган педагогик жараён моделини такомиллаштиришга шароит яратган;
бўлажак кимё, биология, география, физика ва астрономия ўқитувчиларининг ахборот технологиялари билан ишлаш медиакўникмаларини ривожлантиришга қаратилган махсус курс ва методика такомиллаштиришга доир ишланмалар ПЗ-2014-0910154408 рақамли “Умумий ўрта таълим мактабларида ахборот коммуникацион муҳитни яратиш ва амалиётга татбиқ етиш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институтининг 2022-йил 7-июндаги 01/15-09/139-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак кимё, биология, география, физика ва астрономия ўқитувчиларининг ахборот технологиялари билан ишлаш медиакўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш имкониятлари ортган;
бўлажак ўқитувчиларининг ахборот технологиялари билан ишлаш кўникмасини ривожлантириш методикасини “Таълимда ахборот технологиялари” фанининг мазмуни, ўқитиш усул ва воситалари тармоқ, мобил ва мултимедиа технологияларининг медиатаълимий имкониятларини кенгайтириш орқали ривожлантириш методикасига асосланган електрон ўқув-методик қўлланмаларни яратишга доир амалий таклиф ва тавсиялардан И-ОТ-2019-8 – “Умумий ўрта таълим мактабларининг табиий (физика ва биология) фанлари учун янги авлод електрон ўқув-методик қўлланмаларини яратиш ва ўқув жараёнига жорий етиш” номли инновацион лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институтининг 2022-йил 7-июндаги 01/15-09/139-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларнинг мураккаб видеодарс ишланмаларни яратиш бўйича билим ва компетенсияларини кенгайтиришга еришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish