Sayt test rejimida ishlamoqda

Холмўминов Феруз Зариф ўғлининг
бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Индонезияда ислом дини тарқалишида самарқандлик олимларнинг ўрни”, 24.00.01 – Ислом тарихи ва манбашунослиги (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б 2021.3.ПҳД/Тар971.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, ДСc.35/30.12.2019.Исл/Тар/Ф.57.01.
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, профессор Низомиддинов Нажмиддин Ғуломович; тарих фанлари номзоди, доцент Зоҳидов Қобилжон Тоиржонович.
Йетакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади Индонезияда ислом динининг тарқалиш жараёнида самарқандлик уламолар фаолиятини очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Индонезияга исломнинг Гужарот, Макка, Хитой ва Ерон орқали кириб келгани тўғрисидаги ёндашувлар орасида “Макка назарияси”нинг (النظرية المكية) тарихий воқеликка ҳамоҳанглиги қадимий Барус шаҳрида (مدينة باروس) ВИИ аср ўрталаридаёқ араб-мусулмон қишлоғининг бўлгани ҳамда у йердан топилган араб тилида “Шайх Рукуниддин 672-йилда вафот етган” ва “Шайх Усулуддин” битиклари ёзилган қабр тошларига биноан далилланган;
ХИВ-ХВ асрларда Индонезияда ислом тарқалиши Жумадил Кубро, Иброҳим Самарқандий, Мавлоно Ишоқ илгари сурган пир-мурид, инсоний поклик, латоиф ғоялари таъсирида кубровийлик тариқати ривожланиб, “Валий сонго” (Wали Санга) авлиёлар силсиласи шаклланиши ҳамда улар асос солган диний мактабда йетишиб чиққан Aли Раҳматуллоҳ (1401–1481), Сунан Бонанг (1465–1525), Сунан Қудус (ваф. 1550) сингари издошлари фаолияти натижаси екани асосланган;
Индонезияда фаолият юритган Жумадил Кубро, Иброҳим Самарқандий ва Мавлоно Ишоқнинг самарқандлик Бурҳониддин Соғаржий авлодлари екани унинг Хитойдаги фаолияти ҳамда “Ява ўлкаси тарихи” (Бабад Танаҳ Жаwи) асаридаги Сунан Калияга (1450–1513) насабномасида Жумадил Кубродан олдин Соғаржий номининг келтирилишига асосан исботланган;
Иброҳим Самарқандий ўз тарғиботида “намоз” (الصلاة), “жаннат” (الجنة) каби атамалар ўрнига ява тилидаги “сембаҳянг”, “сwарга” сингари муқобилларини қўллаши, масжидлар биносини маҳаллий ибодатхоналар каби учбурчак пирамида кўринишида қурдиришидек ўзига хос услублари Чампа, Ява ва Суматра аҳолиси орасида исломни осон қабул қилинишига сабаб бўлгани аниқланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Индонезияда ислом дини тарқалишида самарқандлик олимларнинг ўрни бўйича олиб борилган тадқиқот натижасида ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
Индонезияга ислом динининг Гужарот, Макка, Хитой ва Ерон орқали кириб келгани тўғрисидаги ёндашувлар орасида “Макка назарияси”нинг (النظرية المكية) тарихий воқеликка ҳамоҳанглиги қадимий Барус шаҳрида ВИИ аср ўрталаридаёқ араб-мусулмон қишлоғининг бўлгани ҳамда у йердан топилган араб тилида “Шайх Рукуниддин 672-йилда вафот етган” ва “Шайх Усулуддин” битиклари ёзилган қабр тошларига биноан далиллангани тўғрисидаги илмий хулосалари Дин ишлари бўйича қўмита буюртмаси асосида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан тайёрланган “Хорижий мамлакатлардаги диний вазият таҳлили” деб номланган китоб мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2023-йил 10-февралдаги 02-03/816-сон маълумотномаси). Натижада, бу Индонезияга ислом дини кириб келиши ва тарқалиши борасидаги тушунчаларни ва минтақа диний маданияти ривожидаги хорижлик олимлар аҳамиятини кўрсатишга оид таҳлилларни амалга ошириш учун хизмат қилган;
ХИВ–ХВ асрларда Индонезияда ислом тарқалиши Жумадил Кубро, Иброҳим Самарқандий, Мавлоно Ишоқ илгари сурган пир-мурид, инсоний поклик, латоиф ғоялари таъсирида кубровийлик тариқати ривожланиб, “Валий сонго” (Wали Санга) авлиёлар силсиласи шаклланиши ҳамда улар асос солган диний мактабда йетишиб чиққан Aли Раҳматуллоҳ (1401–1481), Сунан Бонанг (1465–1525), Сунан Қудус (ваф. 1550) сингари издошлари фаолияти натижаси екани асослангани тўғрисидаги илмий хулосаларидан Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази томонидан тайёрланган “Ислом сивилизацияси” қомусий луғатини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси марказининг 2023-йил 7-февралдаги 05-13/16-сон маълумотномаси). Натижада, бу жаҳон илм-фани ва ислом маданияти тамаддунига ҳисса қўшган алломаларимиз илгари сурган-ғояларнинг жамият ҳаётини юксалишига қаратилган инсонпарварлик, маърифатпарварлик тушунчаларини ривожланишига хизмат қилган;
Индонезияда фаолият юритган Жумадил Кубро, Иброҳим Самарқандий ва Мавлоно Ишоқнинг самарқандлик Бурҳониддин Соғаржий авлодлари екани унинг Хитойдаги фаолияти ҳамда “Ява ўлкаси тарихи” (Бабад Танаҳ Жаwи) асаридаги Сунан Калияга (1450–1513) насабномасида Жумадил Кубродан олдин Соғаржий номининг келтирилишига асосан исбот-ланганига доир хулосалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази буюртмаси асосида тайёрланган “Ўрта аср шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий-фалсафий мероси” номли китоби мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2023-йил 7-февралдаги 02/58-сон маълумотномаси). Натижада, келиб чиқиши самарқандлик бўлган алломаларнинг Жануби-Шарқий Осиё минтақасида ислом дини ва маданияти тараққиётига қўшган ҳиссасини очиб беришга хизмат қилган;
Иброҳим Самарқандий ўз тарғиботида “намоз” (الصلاة), “жаннат” (الجنة) каби атамалар ўрнига ява тилидаги “сембаҳянг”, “сwарга” сингари муқобилларини қўллаши, масжидлар биносини маҳаллий ибодатхоналар каби учбурчак пирамида кўринишида қурдиришидек ўзига хос услублари Чампа, Ява ва Суматра аҳолиси орасида исломни осон қабул қилинишига сабаб бўлгани тўғрисидаги илмий хулосалари Ўзбекистон мусулмонлар идораси тасарруфидаги Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан буюртма асосида тайёрланган “Буюк юрт алломалари” номли китоб мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг тасарруфидаги Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2023-йил 
9-февралдаги 01-07/29-сон маълумотномаси). Натижада, ислом динининг миллий қадрият ва анъаналар ривожидаги ўрни кенгроқ очиб берилиб, динлараро бағрикенглик ғояларини янада кенгроқ ёйишга асос бўлиб хизмат қилган

Yangiliklarga obuna bo‘lish