Sayt test rejimida ishlamoqda

Ғафуров Уйғун Тўлқиновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон мусулмонлари идораси таълим тизимининг шаклланиши ва ривожланиши (1943-2003-йиллар)”, 07.00.04 – Диншунослик (тарих фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2017.4.ПҳД/Тар232.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, ДСc.35/30.12.2019.Исл/Тар/Ф.57.01.
Расмий оппонентлар: тарих фанлари доктори, профессор Aгзамходжайев Саидакбар Саидович; тарих фанлари номзоди, доцент Юлдашходжайев Хайдархон Хошимхонович.
Йетакчи ташкилот: Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади 1943-2003 йилларда Ўзбекистон мусулмонлар идораси таълим тизимининг шаклланиш ва ривожланиш тарихини очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Бухоро (بخارى)да ВИИИ аср охири - ИХ аср бошида илк “олий мадраса” (مَدْرَسَة عَالِيَة)нинг очилиши билан Мовароуннаҳрда олий даражада ислом таълими тизимлашгани ва бунга Aбу Ҳафс Кабир Бухорийнинг Ироқдаги ҳанафийлик мактаби анъаналари таъсир етгани очиб берилган;
Мовароуннаҳр ислом таълими давлат томонидан белгиланган бошқарув тизими ва молиявий таъминот (вақф وقف) манбаларига, бошланғич (أدنى адна), ўрта (أوسط авсат), олий (أعلى аъло) таълим босқичларига, диний ва дунёвий фанлар бўйича ўқув адабиёти сифатида алломаларнинг машҳур (متعارف - анъанавий) асарлари матни, шарҳлари ва ҳошияларини устоз ва шогирд анъанасига асосланган индивидуал таълим услубида ўқитиш тартиби (манҳаж منهج)га, фанлар мажмуини тўлиқ ўзлаштириш (хатмул кутуб ختم الكتب) ва шаҳодатнома (ижоза إجازة) бериш тартибига ега мукаммал тизим екани исботланган;
Иккинчи жаҳон уруши ва ундан кейинги шароитда собиқ Иттифоқда ягона ҳисобланган “Мир Aраб” (مير عرب), “Бароқхон” (براق خان) мадрасалари ва Тошкент ислом институти (المعهد العالي) каби 3 та диний таълим муассасаларининг фақат Ўзбекистонда ташкил етилиши коммунистик режимнинг ушбу ҳудудни ислом илмий марказларидан бири дея еътироф етгани билан боғлиқлиги далилланган;
собиқ Иттифоқ даврида Мир Aраб мадрасаси ва Тошкент ислом институти ўқув дастурларидаги диний фанлар улушини қисқартириш ҳамда дарслар мазмунига совет мафкурасини сингдириш орқали таълим сифати ва савиясини пасайтириш борасидаги ҳаракатларга қарамай, минтақада устоз-шогирд тизимининг мустаҳкам ўрнашгани боис мазкур илм даргоҳларидан муфтийлар, йетук диний арбоблар йетишиб чиққани очиб берилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши. 1943-2003 йилларда Ўзбекистон мусулмонлар идораси таълим тизимининг шаклланиши ва ривожланиши тадқиқот иши давомида олинган илмий натижалар асосида:
Бухоро (بخارى)да ВИИИ аср охири - ИХ аср бошида илк “олий мадраса” (مَدْرَسَة عَالِيَة)нинг очилиши билан Мовароуннаҳрда олий даражада ислом таълими тизимлашгани ва бунга Aбу Ҳафс Кабир Бухорийнинг Ироқдаги ҳанафийлик мактаби анъаналари таъсир етгани тўғрисидаги илмий хулосалар Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази буюртмаси асосида тайёрланган “Ўзбекистон – бағрикенг диёр” китобининг “Ўзбекистон мусулмонлари идораси”, “Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган диний таълим муассасалари” қисмлари мазмунига сингдирилган (Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2023 йил 30 мартдаги 02/138-сон маълумотномаси). Натижада китобхонларда Ўзбекистондаги диний таълим тарихи, мусулмонлар идорасининг диний таълим тизими фаолияти ҳақида яна-да тўлиқ тасаввурнинг шаклланишига хизмат қилган;
Мовароуннаҳр ислом таълими давлат томонидан белгиланган бошқарув тизими ва молиявий таъминот (вақф وقف) манбаларига, бошланғич (أدنى адна), ўрта (أوسط авсат), олий (أعلى аъло) таълим босқичларига, диний ва дунёвий фанлар бўйича ўқув адабиёти сифатида алломаларнинг машҳур (متعارف - анъанавий) асарлари матни, шарҳлари, ҳошияларини устоз ва шогирд анъанасига асосланган индивидуал таълим услубида ўқитиш тартиби (манҳаж منهج)га, фанлар мажмуини тўлиқ ўзлаштириш (хатмул кутуб ختم الكتب) ва шаҳодатнома (ижоза إجازة) бериш тартибига ега мукаммал тизим екани хусусидаги илмий хулосалардан “Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасаларини 2017-2019 йилларда комплекс ривожлантириш Дастури”ни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2023 йил 05 апрелдаги 02-03/2408-сон маълумотномаси). Натижада, олий диний таълим тизимининг истиқбол режаларини ишлаб чиқиш, янги таълим (махсус сиртқи, модул таълими) шакллари ва йўналишларини киритишда кенг фойдаланилишига еришилган;
Иккинчи жаҳон уруши ва ундан кейинги шароитда собиқ Иттифоқда ягона ҳисобланган “Мир Aраб” (مير عرب), “Бароқхон” (براق خان) мадрасалари ва Тошкент ислом институти (المعهد العالي) каби 3 та диний таълим муассасаларининг фақат Ўзбекистонда ташкил етилиши коммунистик режимнинг ушбу ҳудудни ислом илмий марказларидан бири дея еътироф етгани тўғрисидаги илмий натижалардан буюртма асосида олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида ташкил етилган “Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Совет Иттифоқи давридаги фаолияти (1943-1989) йиллар” номли махсус курсни жорий етишда фойдаланилган (Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2023 йил 03 апрелдаги 951-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг Ўзбекистон мусулмонлари идораси таълим тизими тарихи, мустақиллик шароитда еришилаётган ютуқларнинг аҳамияти ҳақидаги тушунчалари кенгайишига хизмат қилган;
собиқ иттифоқ даврида Мир Aраб мадрасаси ва Тошкент ислом институти ўқув дастурларидаги диний фанлар улушини қисқартириш ҳамда дарслар мазмунига совет мафкурасини сингдириш орқали мадрасалар таълим сифати ва савиясини пасайтириш борасидаги ҳаракатларга қарамай, минтақада устоз-шогирд тизимининг мустаҳкам ўрнашгани боис мазкур илм даргоҳларидан муфтийлар, йетук диний арбоблар йетишиб чиққани тўғрисидаги маълумотлардан буюртма асосида “Ўзбекистон тарихи” телеканалида ефирга узатилган “Тошкент тилсимлари”, “Кўҳна қадамжолар” туркум кўрсатувларининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2023 йил 04 апрелдаги 06-28-512-сон маълумотномаси). Кўрсатувда кўтарилган илмий мулоҳазалар томошабинларнинг Ўзбекистонда мадрасалар тармоғи мавжуд бўлиб, уларда ҳам диний, ҳам дунёвий фанлар ўқитилгани тўғрисидаги тарихий билимларининг ошишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish