Sayt test rejimida ishlamoqda

Рашид Aйед Aл-Ҳарбинанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар: “Оммавий ахборот воситаларида Саудия Aрабистонининг Ўзбекистон билан ҳамкорлигини ёритиш масалалари”, 10.00.09 – Журналистика (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2020.3.ПҳД/Фил1395.
Илмий раҳбар: Ибрагимов Шавкат Муминович, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, ДСc.03/25.08.2021.Фил.01.16. 
Расмий оппонентлар: Aлимов Беруний Султонович, филология фанлари доктори (ДСc); Муталова Гулнара Саттаровна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД) доцент.
Йетакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади Саудия Aрабистони Қироллиги ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги ҳамкорлик масалаларини ёритишда оммавий ахборот воситаларининг шакллари, усуллари, ёндашувларини очиб беришдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:    
Саудия-Ўзбекистон ўртасидаги дипломатик алоқаларининг ривожланиш босқичлари ва тараққиёт омиллари аниқланиб, икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини ёритишда оммавий ахборот воситаларидаги мавжуд публицистик жанрлардан самарали фойдаланиш, қиёсий-муаммоли материалларни хронологик тарзда очиб бериш масалалари далилланган; 
Ўзбекистон-Саудиянинг минтақавий ва халқаро жараёнлар контекстидаги ўзаро муносабатларининг шаклланиши ва ривожланиш жараёнининг оммавий ахборот воситаларидаги ҳолати, икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар динамикаси асосланган; 
иқтисодиёт, туризм, маданий-маърифий муаммоларни ёритиш учун журналистик ёндашувларда ўзаро ҳамкорлик масалалари Саудия ва Ўзбекистон манфаатларига хизмат қилувчи сиёсий-иқтисодий ва ижтимоий-маданий мавзудаги публицистик материаллар орқали таълим бериш жараёни асосланиб, маданий-маърифий ишларда муаммоли мақолаларнинг ўрни, ижтимоий-педагогик йўналишда устозлар тажрибаси ҳамда дипломатик жиҳатдан ўзаро ҳамкорлик натижалари муҳим аҳамиятга ега еканлиги аниқланган; 
Фаҳд бин Aбдулазиз Aл Сауд даврида фуқаролик журналистикасининг Саудия Aрабистони ижтимоий ҳаётида ҳаққоний ва тезкор ахборот олиш ва тарқатишдаги ислоҳотларни амалга оширишда алоҳида ўринга егалиги, Саудия ОAВлари материалларини матбуотда ёритишнинг лисоний ва услубий хусусиятлари, Йевропа тилларидан кириб келаётган соҳавий атамаларнинг миллий тил софлигига таъсири ҳамда араб тилининг ифода усулларидан фойдаланишда журналистик маҳорат самарадорликни таъминлашнинг муҳим омили еканлиги очиб берилган.
ИВ.    Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши. Оммавий ахборот воситаларида Саудия Aрабистонининг Ўзбекистон билан ҳамкорлигини ёритиш масалаларини ўрганиш жараёнида еришилган илмий натижалар қуйидаги илмий ишларга татбиқ етилган:
Саудия-Ўзбекистон ўртасидаги дипломатик алоқаларининг ривожланиш босқичлари ва тараққиёт омиллари кўрсатилган, икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини ёритишда оммавий ахборот воситаларидаги мавжуд публицистик жанрлардан самарали фойдаланилган, қиёсий-муаммоли материалларни хронологик тарзда тадқиқ етиш масалаларига доир фикрлар, Саудия Aрабистони ва Ўзбекистон мавзуда ёритилган кўрсатувлар самарадорлигини ошириш ҳақидаги тавсиялар “Ўзбекистон” телеканалининг ижодий жамоаси билан бўлган муҳокамада таҳлил қилиниб, ишлаб чиқилган илмий-амалий тавсиялар тележурналистлар учун янгилик еканлиги ва бу мавзуни ёритишда икки мамлакат тележурналистлари ҳамкорлиги, тажриба алмашиуви ва тарғибот усулларида фойдали дастурул амал бўлиши мумкин бўлган конструктив мулоҳазалар ва маълумотлар “Ўзбекистон” телеканалининг “Aссалом Ўзбекистон” дастури ва “Ўзбекистон тарихи” телеканали кўрсатувларида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиоканали «Ўзбекистон» телеканалининг 2022 йил 06-28-1897-сон маълумотномаси). Натижада, Саудия-Ўзбекистон тележурналистлари учун ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилувчи қўлланма бўлиши билан бирга, журналистларнинг билим малакасини оширувчи назарий-методологик тавсиялар берилиши, ижодий ҳамкорликнинг янги форматида кўрсатувлар тайёрлаш, амалдаги диний ва дунёвий тартиб-қоидаларга риоя етилиши каби касбий фаолият критерияларини яратиш имконини берган;
Ўзбекистон-Саудиянинг минтақавий ва халқаро жараёнлар контекстидаги ўзаро муносабатларининг шаклланиши ва ривожланиш жараёнининг жммавий ахборот воситаларидаги таҳлили, икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар динамикасини илмий тавсифи асосидаги хулосалар Саудия Aрабистонининг Ўзбекистондаги елчихонасида Саудиянинг ташқи сиёсати ва Ўзбекистон билан алоқалари хусусида ўтказилган матбуот анжуманларида иштирок етган журналистлар учун ахборот олиш қоидалари ва халқаро журналистика соҳасидаги тавсиялар сифатида фойдаланилган (Саудия Aрабистони Қироллигининг Ўзбекистондаги елчихонасининг 2022 йил 229-сон маълумотномаси). Натижада, Саудия Aрабистони ва Ўзбекистон ўртасида олиб борилаётган ҳамкорлик масалалари оммавий ахборот воситаларида ёритиш ҳамда бу йерда Саудия Aрабистони елчихонаси маданий меросни тарғиб қилиш ва туризмни оммалаштириш учун олиб борилаётган ташкилий ва тарғибот ишида икки мамлакат манфаати учун хизмат қилувчи вазифалар белгиланган; 
миллий босма ва онлайн оммавий ахборот воситалари орқали иқтисодиёт, туризм, маданий-маърифий муаммоларни ёритиш учун журналистик ёндашувларда ўзаро ҳамкорлик масалалари Саудия ва Ўзбекистон манфаатларига хизмат қилувчи сиёсий-иқтисодий ва ижтимоий-маданий мавзудаги публицистик материаллар орқали таълим бериш жараёни ёритилган, маданий-маърифий ишларда муаммоли мақолаларнинг ўрни, ижтимоий-педагогик йўналишда устозлар тажрибаси ҳамда дипломатик жиҳатдан ўзаро ҳамкорлик натижалари аҳамиятга ега еканлиги хусусидаги тавсиялар Саудия Aрабистонининг Ўзбекистондаги елчихонаси фаолиятида фойдаланилган (Саудия Aрабистони Қироллигининг Ўзбекистондаги елчихонасининг 2022 йил 229-сон маълумотномаси). Натижада, олинган илмий натижалардан оммавий ахборот воситаларида фаолият олиб бораётган журналистларнинг тил бойлиги, араб публицистикаси тили жозибадорлиги ва самарадорлигини оширишга доир оммавий ахборот воситалари ва журналистларнинг мавзуни малакали ёритиш салоҳиятини такомиллаштиришга қаратилган ўқув семинар-тренинг ва конференсияларда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish